2016 йил 10 сентябрь А.А. Ашуров
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Мирзо Улуғбек туманлараро судига
даъвогар: Ашуров Азим Аброрович яшаш жойи: Тошкент
шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар
кўчаси 10-уй, 20-хонадон.
Тел: +9989Х XXX XX XX
e-mail: ashurov@mail.ru
жавобгар: Ашурова Азиза Акрамовна Манзил: Тошкент
шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси,
10-уй, 21-хонадон.
Тел: +9989Х XXX XX XX e-mail: aziza@mail.ru
ДАЪВО АРИЗАСИ
(Никоҳ давомида орттирган мол-мулкларни биргаликдаги умумий мулк деб топиш, умумий мулкдаги улушларни белгилаш ва мол-мулкни бўлиш тўғрисида)
Мен Ашуров Азим Аброрович жавобгар Ашурова Азиза Акрамовна билан 2010 йил 15 ноябрда қонуний никохдан ўтиб турмуш қурганман, бу ҳақда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ФХДЁ бўлимида 152-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Бизнинг биргаликдаги турмушимиздан икки нафар — 2012 йил 5 январда туғилган Ашуров Акмал Азим ўғли ва 2014 йил 8 апрелда туғилган Ашурова Анора Азим қизи исмли фарзандларимиз бор.
Ҳозирги вақтда жавобгар билан бирга яшамайман, ўртамиздаги никоҳни бекор қилиш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат қилганман. Жавобгар билан биргаликдаги турмушимиз жараёнида нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаларига асосан 2012 йил 12 июлда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 10-уй, 20-хонадонни, 2014 йил 30 майда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 10-уй, 21-хонадонни хамда “COBALT” русумли 2012 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 01 A 958 АА бўлган автомашинани 2014 йил 25 декабрда сотиб олганмиз.
Ушбу мол-мулклар жавобгар Ашурова Азиза Акрамовнанинг номига расмийлаштирилган. Ҳозирда ўртамизда юзага келган келишмовчиликлар оқибатида жавобгар билан муносабатларимиз узилган бўлиб, оилавий муносабатлар бутунлай барҳам топиш арафасида.
Юқорида қайд этилган мулклар гарчи жавобгарнинг номига расмийлаштирилган бўлса-да, лекин мен ўз маблағларим ҳисобига сотиб олганман.
Бироқ оила қонунчилиги нормалари биргаликдаги турмушда олинган мулкнинг ким томонидан сотиб олинганлигидан қатъи назар ва кимнинг номига расмийлаштирилганлигидан қатъий назар умумий мулк эканлигини эътироф этади.
Шу сабабли мен юқоридаги уй-жойлардан ўз улушимни ажратиб олмоқчи ва суд қарори орқали мулк ҳуқуқимни эътироф этмоқчиман.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Мазкур кодекснинг 27-моддасига кўра, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никохда бўлган даврда ҳам, никохдан жавобгардан олинган қарз пулларининг кафолати сифатида, аслида қарз бўйича кафолат мақсадини кўзлаган ҳолда тузилган эди. ФК 123-моддасининг 1-қисмига кўра, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Жавобгар Б. Бўронов олди-сотди шартномасини нотариал тартибда расмийлаштиришда, келгусида ушбу шартномадан қарз пулининг кафолати сифатида фойдаланмаслигини билиб тургани ҳолда бизни алдади. ФК 114-моддасининг 1-қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Юқорида қайд этилганларга кўра, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси 10-уй, 20-хонадоннинг 2014 йил 6 мартда Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли давлат нотариал идорасида 333-реестр рақами билан рўйхатга олинган мен А.Ашуров ва жавобгар Б. Бўронов ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, мазкур низо қонуний ҳал қилингунга қадар ушбу уйга нисбатан ҳар қандай юридик ҳаракатларни амалга оширишга, шу жумладан, битимлар тузишга нисбатан тақиқ қўйишингизни сўрайман.
Илова: паспорт нусхаси, олди-сотди шартномасининг нусхаси, маҳалладан маълумотнома, даъво аризасининг нусхалари, манзиллар бюросидан маълумотнома, давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция, давлат божи тўловини қисман кечиктириш ҳақида ариза, далолатнома, тилхатлар нусхалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |