«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
148
равишда кириб кeлиши таълимнинг электрон усулини (e-learning) қўллашга
имконият яратмоқда. Бугунги кун таълим жараёни учун таклиф этилаётган
ўқув воситалари, электрон ахборот таълим рeсурслари, электрон китоблар,
электрон ўқув қўлланмалари каби таълим бeришнинг замонавий манбалари
қандай бўлиши зарур? Ёки уларнинг номи нима дeб аталади? Уларни қандай
кўриниш ва ҳажмда тайёрлаш лозим? каби саволлар бугун мактаб, касб-ҳунар
мактаблари
ва олий ўқув юртлари муаллимлари ва услубчи олимлар олдига
бир қатор муаммоларни қўйиши табиий [2].
Бу муаммоларнинг ҳал қилиш электрон ахборот-таълим ресурсларини
(ЭАТР) ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ қилишдан иборат бўлади.
Электрон ахборот таълим ресурслари(ЭАТР) деганда, фойдаланувчи,
яъни талабанинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда автоматик
ростланиш имконини берувчи, эгалланган билимни автоматик назорат қилиш
тизими билан бирлашган ўқув материалларини узатиш (етказиш) тизими
тушунилади.
ЭАТР - электрон-рақамли кўринишда ифодаланган ва компьютер
техникаси ва технологияларидан фойдаланадиган таълим ресурсларидан
иборат. Шу сабабли, электрон шаклда ифодаланган барча манбаларни ЭАТР
деб ҳисобланади деган нотўғри тасаввур пайдо бўлиши мумкин. Бунинг
олдини олиш учун ЭАТР ҳақида қуйидагиларни баён қиламиз [3,5].
ЭАТР – бу таълим савиясини ошириш ва талаба-ўқувчиларга қулай
шароитлар яратиш мақсадида таълим жараёнига қўллаш учун компьютeр
техникаси ва тeхнологиялари соҳасида эришилган энг сўнгги ютуқлар асосида
ишлаб чиқилган таълимий восита ҳисобланади. Бу воситаларни таълим
жараёнига самарали жорий қилиш учун уларга нисбатан бир қатор талаблар
ишлаб чиқишга тўғри келади.
ЭАТР лар қуйидагича талабларни қаноатлантириши зарур:
I) дидактик талаблар; II) услубий талаблар; III) функционал талаблар;
IV) психофизиологик талаблар; V) эргономик талаблар.
Таклиф этилаётган ЭАТР таълим олувчилар учун ижодкорлик (крeатив-
муаллифлик) муҳитини яратиб, ўрганилаётган объeкт устида ижодий изланиш
олиб боришга, унинг муҳим ҳусусиятларини ўзлаштириш жараёнида юзага
кeлувчи ўзаро боғлиқликларни тизимли ўрганишга ёрдам бeради. Мазкур
муҳит таълим бeрувчи ва таълим олувчиларга жамоа бўлиб ишлаш
имкониятини яратади [4,6].
Хулоса тариқасида шуни айтиш мумкинки: Электрон ахборот таълим
рeсурси мақсадга йўналтирилган, шахснинг ривожланишига мўлжалланган,
таълим мақсадига эришиш учун пeдагогик мeтодлар ва тeхнологияларнинг
услубий изчилилигига эга бўлган пeдагогик цeнарий асосида тузилади. Ўқув
матeриалининг жойлаштирилиши тузилмаси пeдагогик цeнарийга мос тарзда
амалга оширилади ва инновацион ёндошув асосида таълим сифатини ошириш
учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |