|
«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
|
Pdf ko'rish
bet | 490/709 | Sana | 18.02.2022 | Hajmi | 17,65 Mb. | | #455307 |
| Bog'liq To`plam elektron 1-2shobalar
«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
507
Хўжалик юритувчи субъектларда хусусий капитал таркибида ҳисобга
олинадиган 8710 – “Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” ҳамда 8720
– “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар” счётлари бўйича ҳисоб-
китобларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу 8710 –
“Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” ҳисобот даврининг соф
фойдаси акс эттирилади ҳамда унинг услубий асослари қуйдагича қайт этиб
ўтилган [2].
Ҳисобот даври давомида сотилган тайёр маҳсулот (иш, хизматлар)дан
олинган даромадлар бўйича ҳисобот даври учун солиқлар ва мажбурий
ажратмалар, дивидендлар тўлаб берилади.
Юқоридаги фикримизни тасдиқлаш мақсадида акциядорлик жамияти
маҳсулотини 2018 йил декабрь ойининг 25 санасида 100 000 000 сўмга сотди.
Ушбу хўжалик жараёнига ўша вақтнинг ўзида қуйидагича бухгалтерия
узатмаси берилди, яъни:
Д-т 4010-Олинадиган счётлар
ёки 5110-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул
маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар - 100 000 000 сўм
К-т 9010-“Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар” счёти- 100 000 000 сўм
Шу сотилган маҳсулот таннархи 80 000 000 сўмни ташкил қилади, яъни:
Д-т 9110-“Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи” счёти – 80 000 000 сўм
К-т 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счёти – 80 000 000 сўм.
Даромад билан фойда ўртасидаги фарқ, яъни 20 000 000 сўм
тақсимланмаган фойда счётга боради .Хўжалик муомаласидан келиб чиққан
холда йил давомида кўрилган фойда ҳисобидан таъсисчиларга дивиденд
ҳисобланади ҳамда берилади.
Дивиденд ҳисобланганда бухгалтерия узатмаси қуйдагича берилади.
Д-т 8710-“Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган
зарар)” счёти
Кт 6610-“Тўланадиган дивидендлар” счёти
Ҳисобланган дивидендлар бўйича солиқлар ҳисобланганда бухгалтерия
узатмаси қуйдагича берилади
Д-т 6610- “Тўланадиган дивидендлар” счёти
К-т 6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счёти
Дивиденд таъсисчиларга тўлаб берилганда эса бухгалтерия узатмаси
қуйдагича берилади
Д-т 6610- “Тўланадиган дивидендлар” счёти
К-т 5010-“Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар ёки
5110-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар.
Юқоридаги шартли маълумотлар асосида агар 2019 йил январь ойида
корхонанинг юқоридаги сотилган махсулотининг 50 000 000 сўмлик маҳсулот
яроқсиз маҳсулот деб топилди ҳамда акциядорлик жамиятига қайтариб
берилди. Корхона эса ўтган йили кўрилган фойда ҳисобидан дивиденд бериб
бўлган. Қайтиб келган махсулотга бухгалтерия узатмаси берилди:
Д-т 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счёти
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|