«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya Andijon 27-29 oktabr 2021 yil 508
К-т 9110-“Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”;
Ўртада юзага келадиган 40 000 000 таннарх қиймати ҳамда кўрилган
даромадни ҳисобдан чақарилда, бухгалтерия узатмаси қуйдагича берилади
Д-т 9040-“Сотилган товарларнинг қайтиши” счёти – 50 000 000 сўм
К-т 5010-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи”
счётлар ёки 4010-“Олинадиган счётлар” счёти - 50 000 000 сўм
Маҳсулот сотишдан олинган даромад ҳамда таннарх ўртасидаги 10 000
000 сўм фойдага нисбатан тўланган дивидендга даво кўзғатиш керак. Бунда
биз томонимиздан қуйидагича бухгалтерия узатмаси берилиши таклиф
этилади, яъни,
Д-т 4860- “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”
К-т 8710-“Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарар)” счётида
Тўлаганда эса, қуйдагича бухгалтерия узатмаси берилди,
Д-т 5110-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи”
счётлар
К-т 4860-“Даъволар бўйича олинадиган счётлар”.Агар корхона
томонидан дивиденд таъсисчиларга тўланмаган бўлса, ушбу суммага
қуйидагича бухгалтерия узатмаси берилади
Д-т 6610 -“Тўланадиган дивидендлар” счёти
К-т 8710-“Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарар)” счётида
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда фаолият
юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан акциядорлик
жамиятларида таъсисчилар (акциядорлар) билан ҳисоблашувлар ва
тақсимланмаган фойда ҳисобини аниқлигини таъминлаш субъект
бошқарувига хусусий капитал билан боғлиқ қарорлар қабул қилишида
самарали ёрдам беради. Зеро, корхонанинг молиявий барқарорлик
кўрсаткичларини аниқлаш ва таҳлил қилишда ишончли ахборот
манбаларининг ўрни ниҳоятда катта бўлиб, бунда тақсимланмаган фойда
ҳисоби бўйича маълумотлар ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар
таҳлилида асосий ўринни эгаллайди. Ишончли маълумотларга асосланган
таҳлил эса, бошқарувни келгусида субъектнинг ривожланиш стратегиясини
белгилашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Юқоридаги хулосамизни тастиғи сифатида акциядорлик жамиятларида
йил якунида даромадларни тан олингандан сўнг сотилган махсулотларни бир
қисми қайтиши кўзда тутилиши муносабати билан фойдани камайишига олиб
келади ва ўз навбатида тўланиши керак бўлган дивидендлар ёки тўланиб
бўлинган дивидендларни қайтариш ёки тўғрилаш мақсадида тақсимланмаган
фойда счётини даъво счётига боғлаш тўғрисида услубий тавсиялар
натижасида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ортиқча тўловларни олдини
олишга эришилади.