Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи



Download 0,81 Mb.
bet22/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

Адабиётлар
1. Каримов И.А. Амир Темур давридаги бунёдкорлик ва ҳамкорлик руҳи бизга намуна бўлаверсин. Асарлар. 4-жилд. Тошкент. Ўзбекистон, 1996.
2. Каримов И.А. Амир Темур ҳақида сўз. Тошкент. Ўзбекистон, 1996.
3. Темур тузуклари. Тошкент. ўафур ўулом номли нашриёт, 1991.
4. Низомиддин Шомий. Зафарнома. Тошкент. Ўзбекистон, 1996.
5. Шарафуддин Али Яздий. Зафарнома. Тошкент. Камалак, 1994.
6. Аҳмедов Б. Амир Темур: ривоят ва ҳақиқат. Тошкент. Жомуслар бош таҳририяти, 1996.
7. Аҳмедов Б. Амир Темурни ёд этиб. Тошкент. Ўзбекистон, 1996.
8. Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи. I-II ж. Тошкент. Меҳнат, 1992.
9. Ўерман Вамбери. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Тошкент, 1990.
10. Иванин М. Икки буюк саркарда. Чингизхон ва Амир Темур. Тошкент, 1994.
11. Амир Темур ва темурийлар даврида маданият ва санъат. Тошкент. ўафур ўулом номли нашриёт, 1996.
12. Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. Тошкент. Фан, 1993.
13. Ўзбекистон тарихи, 1-қисм. Тошкент. Университет, 1997, II-нашри, 1999.


8-мавзу: ТУРКИСТОННИНГ ХОНЛИКЛАРГА БЎЛИНИБ КЕТИШИ, УНИНГ САБАБЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ
XV-XVI- аср бошларида Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий вазият
1405 йилда Амир Темур вафотидан сўнг унинг йирик давлати парчалана бошлади. Темурий шаҳзодаларнинг тахт учун ўзаро курашлари қудратли давлатнинг бўлинишига асосий сабаблардан бири бўлди. Соҳибқирон тахтига валиаҳд қилиб набираси Пирмуҳаммадни қолдирган бўлсада, кўпгина амирлар ва амалдорлар унинг ҳукмронлигини тан олмадилар. 1405 йил март ойида Темурнинг бошқа бир набираси Халил Султон Самарқанд тахтини эгаллади. Ундан ташқари, Хуросонда Шоҳруҳ; Балх, Қазна ва Қандаҳорда Пирмуҳаммад; Қарбий Эрон ва Озарбайжонда Мирзо Умар ва Абу Бакр Мирзо; Туркистон, Саброн, Ўтрор, Сайрамда Амир Бердибек; Ўратепа ва Фарғонада амир Худойдод; Хоразмда амир Идику ўзларини ҳукмдор деб эълон қилдилар.
Мамлакатдаги парокандалик ва ўзаро урушларга барҳам бериш учун Шоҳруҳ Мирзо кўп саъйи-ҳаракатлар қилди. XV асрнинг 20-йилларига келиб Амир Темур мулкларининг қарийб ҳаммаси Шоҳруҳ ва унинг оила аъзолари қўл остида эди. Мовароуннаҳр ерларини 1409 йилдан бошлаб Шоҳруҳнинг тўнғич ўғли Мирзо Улуғбек бошқара бошлади. Улуғбекнинг ҳукмронлик даври (1409-1449 йй.) асосан, Мовароуннаҳрда ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, илм-фан ва маданиятнинг ривожланиши билан изоҳланади.
Улуғбек бобоси Амир Темур каби ҳарбий истеъдодга эга эмас эди. У мамлакат ичидаги ва атрофидаги осойишталикни сақлаб туриш мақсадида айрим ҳарбий юришлар қилиб турди холос. 1447 йилда Шоҳруҳ Мирзо вафотидан сўнг Темурийзодалар ўртасида кураш бошланиб кетди. Оқил ва доно ҳукмдор Улуғбек бу курашларга барҳам беришга ҳарчанд ҳаракат қилмасин бунинг уддасидан чиқолмади. Аксинча, ўғли Абдулатифнинг бевосита иштироки туфайли ўзи бу курашларнинг қурбони бўлди. Хуллас, XV асрнинг ўрталарига келиб, Мирзо Улуғбек вафотидан кейин (1449 й.) Темурий шаҳзодалар ўртасида тож-тахт учун кураш яна авж олди. Абдуқосим Бобур (1452-1457) ва Абдусаид Мирзоларнинг (1458-1468) фаолияти ҳам ўзаро урушларга барҳам бера олмади. 1469 йилга келганда Хуросонда Хусайн Бойқаро ҳокимиятни эгаллаб, бу ҳудудларда нисбатан тинчлик ўрнатди. Унинг дўсти-буюк шоир Алишер Навоий (1441-1501) муҳрдор, вазир, Астробод ҳокими лавозимларида ишлаб, Хуросон ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта рол ўйнайди. Навоийнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўиротда илм-фан, маданият гуркираб ривожланди. Ўзаро урушларга нисбатан барҳам берилди.
Мовароуннаҳрда эса бу даврга келиб сиёсий тарқоқлик авжига чиқди. Ўар бир вилоят, ҳар бир шаҳарларда темурий шаҳзодалар ўзларининг мустақил ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Улар ҳокимият учун ўзаро курашларда Дашти Жипчоқ қабилалари кучларидан фойдаланишар эдилар. Масалан: 1451 йилда Урусхоннинг набиралари Абдусаидга ҳокимиятни эгаллаш учун ёрдам берган бўлса, орадан уч йил ўтгач Абулҳайрон Муҳаммад Жуқийга ҳокимиятни эгаллашга кўмаклашди. Бу ўзаро курашлар Мовароуннаҳр аҳлининг аҳволини ёмонлашишига олиб келди.
XY аср охирларига келиб, Мовароуннаҳрда Темурийларнинг бир-биридан ўзаро мустақил бўлган учта ҳокимияти вужудга келди: 1. Самарқандда Султон Аҳмад Мирзо ҳукмронлиги (1468—1503); 2, Тошкентда Султон Маҳмуд Мирзо ҳукмронлиги (1468-1498); 3. Андижонда Умаршайх I Мирзо ҳукмронлиги (1468-1494).
Бу учала давлатнинг ўзаро урушлари Мовароуннаҳр аҳлининг темурийлардан норозилигини янада авж олдирди. Айниқса, юқори табақа вакиллари марказлашган давлат тарафида турдилар. Бу темурийзодаларнинг давлат бошқарувида мустаҳкам таянчга эга эмаслигидан далолат берарди. Бу вақтда темурийлар ҳузурида таълим олган Абулхайрхоннинг невараси Муҳаммад Шоҳбахт Дашти Жипчоқда дашт уруҚларини бирлаштириб, ўз ҳокимиятини мустаҳкамламоқда эди.
Шайбонийхон ҳарбий ҳаракатлар олиб бориб марказлашган давлат тузиш мақсадида гоҳ темурийлар, гоҳ шимолдаги мўғуллар билан иттифоқ тузди. У 1487-88 йилларда Ўтрор, Сайрам, Ясса (Туркистон), СиҚноқ шаҳарларини босиб олиб, 1499 йилда Мовароуннаҳр ҳудудларига жиддий ҳарбий ҳаракатлар бошлади.
Маҳаллий ҳукмдорлар ўртасидаги ўзаро курашлар авж олган Самарқанд шаҳрини Шайбонийхон 1500 йилнинг бошларида жангсиз эгаллади. Дашт улуғлари бир неча ой шаҳарни шафқатсиз талон-тарож қилдилар. Бу эса маҳаллий феодаллар норозилигига сабаб бўлди. Бундан фойдаланган Темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўша йили (1500 йил) Самарқанд тахтини иккинчи марта эгаллади. Аммо маҳаллий зодагонлар кўпчилиги Бобурни қўллаб-қувватламадилар. 1501 йилнинг баҳорида Бобур Шайбонийхон билан бўлган жангда енгилади ва Самарқандни унга топширади.
Дашти Жипчоқликлар қисқа муддат ичида Бухоро (1500), Самарқанд (1501), Тошкент (1503), Ўисор (1504), Урганч (1505), Ўирот (1507) каби шаҳар ва вилоятларни эгаллаб, Шарқий Туркистон чегараларидан Марказий Афғонистон ҳудудларигача чўзилган ерларда марказлашган шайбонийлар давлатига асос солдилар. Темурийлар давлатидаги сиёсий тарқоқлик, айрим ҳукмдорларнинг ажралиб мустақилликка интилиши бу давлатнинг емирилишига олиб келган бўлса, Шайбонийхон бундай тарқоқликка чек қўйиб мамлакатнинг бирлигини мустаҳкамлай олди.
Шайбонийхоннинг жанубга томон юришлари Эрон шоҳи Исмоил I томонидан тўхтатилди. 1510 йил Марв атрофларида бўлган жангда дашт қўшинлари тор-мор этилди ва Шайбонийхон ҳалок бўлди. Эронийлар томонидан қўллаб-қувватланган Бобур 1511 йилда Ўисор, Кўлоб, Жундуз, Бадахшон ва Самарқандни эгаллади. Аммо 1512 йилда шайбонийлардан бўлган Убайдулла Султон қўшинлари ўиждувон яқинида Бобур ва шоҳ Исмоилнинг бирлашган кучларини маҚлубиятга учратди. Шундан сўнг Бобур аввал Жобулда, кейин эса Ҳиндистонда ўз ҳокимиятини ўрнатди. Дашти Жипчоқ қабилалари эса Мовароуннаҳрда ўрнашиб қолдилар.
XV аср охири-XVI аср бошларидаги Дашти Жипчоқ, Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ижтимоий-сиёсий воқеалар тўғрисида ёзилган муаллифи номаълум «Тарихи гузидаи Нусратнома», Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома», Бобурнинг «Бобурнома» асарлари муҳим манбалар ҳисобланади.
Темурийзодалар ўртасидаги ўзаро урушлар, биродаркушликлар нафақат қуйи табақа аҳлининг, балки йирик зодагонларнинг ҳам норозиликларига сабаб бўлди. Натижада Амир Темур асос солган улкан салтанат таназзулга юз тутди ва тугатилди. Темурийлардан кейин ҳокимият тепасига келган шайбонийлар сулоласи даврида ҳам марказий ҳокимият унчалик мустаҳкам эмас эди (бу ўринда Абдуллахон II ҳукмронлиги даври (1583-1598) бирмунча диққатга сазовордир). Бу ҳолат ўша давр Ватанимиз ҳудудларининг парчаланиб, алоҳида давлатларга бўлиниб кетиши ва заифлашуви учун замин яратди.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish