Poliz ekinlari


-МАВЗУ: КИРИШ. ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТАРҚАЛИШИ. ПОЛИЗЧИЛИК ТУРЛАРИ ВА МАКОНЛАРИ



Download 0,73 Mb.
bet3/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#228004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Poliz ekinlarining ahamiyati

1-МАВЗУ: КИРИШ. ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТАРҚАЛИШИ. ПОЛИЗЧИЛИК ТУРЛАРИ ВА МАКОНЛАРИ.
Режа:

  1. Полизчилик фанининг асослари ва вазифаси.

  2. Полиз экинларининг аҳамияти, меваларининг кимёвий таркиби.

  3. Полиз экинларининг чиқиб келиши ва тарқалиши.

  4. Полизчилик турлари ва маконлари.

Адабиётлар: 1; 2; 3; 5.
1. Қовун, тарвуз ва қовоқ етиштиришни ўрганувчи қишлоқ хўжалик соҳасига полизчилик деб айтилади. Полизчилик фан сифатида қовун, тарвуз ва қовоқ ўсимликларининг морфологик ва биологик хусусиятларини ўрганиш билан бирга, улардан юқори ҳосил етиштириш йўлларини ҳам ишлаб чиқади.
Полизчиликнинг асосий вазифаларидан бири-аҳолини йил давомида полиз меваларига бўлган талабини қондириш, юқори технологиялар, механизацияни қўллаб, сарф-харажатларни камайтиришдир.
Ўзбекистон асрлар давомида полизчилик кенг ривожланган минтақа ҳисобланиб, сўнгги йилларда бу соҳага янги технологиялар жорий қилиш устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бундан мақсад, мавжуд бўлган экин майдонларини кенгайтирмасдан, янги технология ва механизацияларни жорий этиб, юқори ва сифатли маҳсулот етиштиришдир.
Соҳа мутахассислари олдида Ўзбекистонда полиз экинларининг потенсиал ҳосилини янада ошириш, аҳолини полиз мевалари билан мумкин қадар узоқроқ вақт таъминлаш, бунинг учун эса эртапишар ва узоқ вақт сақланувчан навлар яратишдек муҳим масала турибди.
Сўнгги йилларда бир қанча янги навлар яратилди, уларнинг агротехникаси ишлаб чиқилди, фан соҳасида эришилган ютуқларни амалда қўллаш натижасида ҳосилдорлик бир мунча кўтарилди.
Шундай бўлса-да, Ўзбекистонда кўп сифатли навлар экилмай, йўқолиб кетган. Шуларни тиклаш ва жорий этиш ҳозирги фан мутахассислари олдидаги долзарб вазифалардан ҳисобланади.
2. Полиз экинлари мевалари кўп мамлакатларда аҳолининг энг севимли озиқ-овқат турларидан ҳисобланади.
Полиз меваларининг истеъмол қилиниши сабаблари - бу мевалар пархез маҳсулот бўлиб, уларни ҳам янгилигича, ҳам қайта ишланган ҳолда озиқ-овқатга ишлатиш мумкин. Шу билан бирга, полиз мевалари шифобахш хусусиятларга эга ва улардан табобатда қадимдан фойдаланиб келинган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Тиббиёт институти ходимлари мамлакатимиз аҳолиси жон бошига бир йилда 98 кг полиз маҳсулотларини истеъмол қилишни тавсия этади, шу жумладан 54,5 кг қовун, 36,5 кг тарвуз ва 7 кг қовоқ маҳсулотлари.
Қовун ва тарвуз янгилигича ва қайта ишланган ҳолда истеъмол қилинади. Улардан қовун асали (бекмес), тарвуз асали (нардек), шинни, тарвуз сукатлари тайёрланади ва улар тузлаб (тарвуз) ва қоқи қилиб (қовун) истеъмол қилинади.
Қовун меваси таркибида 11-20% қуруқ моддалар, шу жумладан, қанд 5-18% гача, оқсиллар-0,6 %, 0,8 %-клетчатка, 0,2 %-мой, 0,6 %-кул бор. Қовун меваси С витаминига (30-40 мг), каротинга (1,5-2 мг %), РР (1-2 мг %), калий, калсий, фосфор, олтингугурт, темир, кобалт тузларига бой. Қовун таркибидаги фолат кислотаси организмда қон ишлаб чиқиш учун зарурдир. Қовун меваси бронхит, сил, ревматизм, юрак ва буйрак касалликларини даволашда ишлатилади.
Тарвуз меваси таркибида ўрта ҳисобда 10-12 % қуруқ модда, шу жумладан, 6-11 % шакар, 0,5 % оқсил, 0,5 % клетчатка, 0,1 % мой, 0,3 % кул моддалари мавжуд. Тарвуз меваси С витаминига (5-10 мг %), А; В1 ; Б2; РР ва бошқа витаминларга бой. Бундан ташқари, улар таркибида темир, калсий, калий ва олтингугурт тузлари бор. Қандли диабет, юрак-томир касалликлари, атеросклероз, камқонликни, буйрак касаллигини даволашда тарвуз мевасидан фойдаланилади.
Қовоқ меваси пишган, димланган ва қовурилган ҳолда истеъмол қилинади. Ундан шарбат ҳам тайёрланади. Қовоқ мевасида 10-15 % қуруқ модда бўлиб, шундан 4-11 % қандни ташкил этади. Бундан ташқари унинг таркибида 0,7 % клетчатка, 0,5 % оқсил, 0,2 % мой, 0,6 % кул моддалари, кўп миқдорда минерал тузлар ва витаминлар бор.
Қовоқ меваси атеросклероз, жигар, буйрак, ошқозон, юрак хасталикларига даво бўлиб, уруғ қайнатмаси гижжа ҳайдаш хусусиятига эга.
Полиз экинлари уруғларида кўп миқдорда шифобахш мойлар бор. Қовун ва тарвуз уруғлари мағзида 31-56 % гача мойлар бўлади. 1 гектар қовун ва тарвуз экин майдонларидан 60-100 кг мой олинса, қовоқ экинлари 1 гектар майдонидан 360-400 кг, баъзи бир навларидан эса-600-700 кг мой олиш мумкин.
Полиз экинлари ем-хашак сифатида чорвачиликда кўплаб ишлатилади. Шу билан бирга полиз экинлари ғалла, пахта, сабзавот ва хашаки экинлар учун яхши ўтмишдош ҳисобланади.
Полиз экинларининг баъзи турлари ва навлари жанубий мамлакатларда манзарали ўсимлик сифатида ҳам экилади.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish