Poliz ekinlari


Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш



Download 0,73 Mb.
bet14/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#228004
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Poliz ekinlarining ahamiyati

9. Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. Ўзбекистон шароитида полиз экинлари кўпроқ фузариоз сўлиш, ун-шудринг касалликларига учрайдилар ва зараркунандалардан- полиз бити, ўргимчаккана, кузги ва бошқа тунламлар билан зарарланадилар.

Фузариоз сўлиш касаллигининг олдини олиш учун бир қатор тадбирлар ишлаб чиқилган: шу касалликка чидамли навларни экиш; уруғлик учун меваси зарарланмаган, соғлом ўсимликларнинг иккинчи ҳосил теримидан ажратиш; даладаги ўсимликлар қолдиқларини йиғиштириб, йўқ қилиш; полиз экинларини бедадан, пиёз ва сабзидан бўшаган ерларга экиш. Экинларни ўғитлаш: минерал ўғитлар билан-соф модда ҳисобидан гектарига 150 кг азот ва шунча фосфор, 100 кг калий ўғити билан биргаликда ёки гектарига 20 тонна гўнг ва юқоридаги минерал ўғитларнинг ярим нормаси билан белгиланган муддатларда солиш. Дала нам сиғими (ППВ) 75 % га тушганда экинларни суғориш. Экиш олдидан уруғларни 12 соат давомида қуйидаги микроелементлардан бирининг 0,5 % ли эритмасида ивитиш-темир, бор, марганец, рух ва мис; ўсимликлар қийғос гуллаганда шу микроелементлар 0,1 % ли эритмасини пуркаш.

Ун-шудринг касаллигининг олдини олиш учун полиз экинларининг шу касалликка чидамли навларини экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ун-шудринг касаллигига чалинган ўсимликларга 0,5-1,0 % ли коллоид олтингугурт ёки олтингугурт-оҳак қайнатмаси (ИСО), ва 20 % ли каратан намланадиган кукунини(НК) пуркаш (гектарига 0,8-1,0 кг) яхши натижа беради. Шу билан бирга бу касалликка қарши курашда 1 % ли топсин-М препарати, 0,05-0,1 % ли байлетон, милти ва топаз (0,2-0,5 кг/га) моддаларини қўлласа ҳам бўлади.

Полиз битига қарши қуйидаги инсектицидларнинг бирини ўсимликка пуркаш керак: актеллик ёки белофосфат моддаларининг 50 % ли эмулсияланадиган консентрати (ЭК) гектарига 0,5-1,5 кг; сайфос-50 % ли намланадиган кукуни (НК) гектарига 0,8-1,2 кг; антио-20 % ли э.к -гектарига 1,5 кг; карбофос-30 % ли э.к гектарига 4 кг ҳисобидан. Бу зараркунандага қарши биологик усулдан ҳам фойдаланиш мумкин: бунда олтинкўз, галлица, афидимиза энтомофагларини полиз экинларига ёйиб чиқиш зарур.

Ўргимчаккканага қарши курашда қуйидаги препаратлардан фойдаланиш мумкин: олтингугурт кукуни ва янги сўндирилган оҳак аралашмаси (1:1) билан гектарига 30 кг ҳисобидан ўсимликларни чанглаш; 1 % ли коллоид олтингугурт ёки олтингугурт-оҳак қайнатмаси (ИСО); рогор (янги БИ-58)-е.к гектари-га 1,0-1,5 кг; антио-20 % ли э.к гектарига 1,5 кг; даканол-18 % ли э.к гектарига 1,5-2 кг; актеллик-50 % ли э.к гектарига 4-5 кг; карбофос-50 % ли э.к гектарига 4-6 кг; фазалон-35 % ли э.к 1 % ли аралашмасини ўсимликларга пуркаш яхши натижа беради.

Тунламларга қарши кураш чоралари: кузги ва қишки яхоб суви бериш, капалакларни ёритгичлар ёрдамида ва заҳарли ем бериб йўқотиш. Заҳарли ем сифатида лавлаги қуюқ қиёми 3 ҳисса сув билан аралаштирилиб ишлатилади. Тунламлар ғумбагини йўқотиш учун уруғни экишда тупроққа гектарига 50 кг ҳисобидан базуцин моддаси ёки шунча миқдорда донадор суперфосфат (1 кг рогор аралаштириб) солиш фойда беради. Шунингдек, ўсимликларнинг илдиз бўйни атрофига гектарига 80-100 кг ҳисобидан заҳарли ем солиш ҳам кураш чораларидан биридир. Заҳарли ем таркибида кунжара уни, омихта ем ёки яшил беда, 3 кг хлорофос бўлиши керак. Қуйидаги заҳарли дориларнинг бирини ўсимликларга пуркаш ҳам яхши натижа беради: 0,08 % ли амбуш ёки белофос; 0,04 % ли анометрин; 0,03 % ли нурелл; 0,02 % ли рипкорд, этефос, фоксам препаратлари.

Бактериал дорилардан 1 % ли дендробацеллин ва 1 % ли битоксибацелинни қўллаш фойда беради. Катта майдондаги полиз экинларига дориларни чанглаш учун кенг қамровли универсал чанглатгич-ОШУ-50А, пахтачиликда ишлатиладиган ОПХ-14 чанглаш мосламаси қўлланади. Кичик экин майдонларида эса елкага осиладиган вентиляторли ОРВ-1 (Ветерок) чанглатгичи ишлатилади. Заҳарли дорилар аралашмасини пуркаш учун катта экин майдонларида универсал озиқлантирувчи пуркагич ПОУ; ОВТ-1В вентиляторли трактор пуркагичи; ОН-10 осма штангали ва пахтачиликда қўлланиладиган ОВХ-14, ОВХ-28 маркали пуркагичлари ишлатилади. Кичик майдонларни дорилаш учун елкага осиладиган гидравлик ОРР-1 (ЭРА-1) пуркагичи қўлланилади.


Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish