* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI *
* Gumanitar -ijtimoiyfanlar seriyasi, 2020.
№ 4 *
40
вилоятнинг энг катта шаҳари уструшоналиклар тилида – Бунжикет дейилади….
Мамлакат ҳукмдори, эркак аҳолиси тахминан 10000 кишини ташкил қилувчи, Бунжикат
шаҳрида яшаган. Шаҳарда ҳар бири алоҳида девор билан ўраб олинган шаҳристон ва работ
бўлиб, улар яна умумий девор билан ўраб олинган. Шаҳристонда жоме масжиди ва арк
жойлашган
»”[4]Ушбу маълумотдан аён бўлишича, мамалакат, яъни Уструшона ҳукмдори
Бунжикат шаҳрида яшаб, бу ер воҳанинг асосий бошқарув маркази бўлиши билан бирга
аҳолиси анча кўпчиликни ташкил этган. Ибн Ҳавқал “
эркак аҳолиси тахминан 10000 киши
”
деб келтирган бўлиб, улар сафига яна тахминан шунга яқин рақамдаги аёлларни қўшиб
ҳисоблаганда бу ерда қарийб 20 минг аҳоли яшаган бўлиб чиқади.
Устуршонанинг яна бир йирик маъмурий бирлиги Зомин рустоғи бўлган. Яқут
Хамовий Уструшона шаҳарлари ва улар ўртасидаги масофалар ҳақида «…
Зомин
Самарқанд томондаги шаҳарчанинг номи бўлиб, Уструшона вилоятларидан бири.
Уструшонанинг энг катта шаҳари Бунжикат, ундан кейин катталикда Зоминдир.
Зоминнинг иккинчи номи-Сабза. Суғддан Фарғонага борувчиларучун Зоминда қўноқ бор.
Зомин оқар сувли, боғдор ва узумзор жой. Зомининг орқа томонида Уструшона тоғлари,
унинг ўнг томонида чўл бор. Зомин билан Собот ўртасида 2 фарсах ва у билан Уструшона
ўртаси 7 фарсах.Зоминдан Шошгача 25 фарсах”
деб маълумот беради. Бошқа араб-форс
тарихчи ва географлар ўз асарларида юқоридаги муаллифларнинг Уструшона ҳақидаги
маълумотларини такрорлаш билан бир вақтда, уларни маълум даражада тўлдиришган”[5].
Илк ўрта асрлар Уструшонаси маъмурий бошқарув тизими тўла аниқ эмас. Ёзма
манбалар, фақатгина “Афшинлар саройининг бошқарувчиси (қаҳрамон) Тарадис”
ҳақида, ёки рустоқлар ҳокимлари - “
Заминч нисбали шахс
” (Зомин рустоқининг
бошқарувчиси) ҳақидаги маълумотлар билангина чекланади”[6]. Бу маълумотлар бошқа
рустоқлар ҳам шу тахлитда бошқарилганини тахмин қилиш имконини беради.
Археологик тадқиқотлар натижасида аниқланаётган, ҳудуд бўйлаб жойлашган маҳаллий
аслзодалар- деҳқонларга тегишли кўплаб қалъа-рабодлар ҳам давлат маъмурий
бошқарувида муҳим ўрин тутган бўлиши керак.
IX–XII асрларда Ўрта Осиё ўлкаларига саёҳат қилган Масъудий, Истахрий, Ибн
Ҳавқал ва Муқаддасий каби арабфорс географлари асосан Уструшона воҳасидаги
шаҳарлар, рустоқлар ва бошқа аҳоли масканларининг номи, географик жойлашуви ҳақида
гап бориши билан бирга, айрим ўринларда воҳанинг бошқарув марказлари, исломдан
аввалги даврларда бу ерда мавжуд бўлган сиёсий-маъмурий тизимга доир қисқача
маълумотлар берилгани кўзга ташланади”[7]. Улардан англашилича, Уструшона тоғлик ва
текислик қисмларга бўлинган ва воҳадаги йирик шаҳарлар ва сиёсий-маъмурий марказ
сифатида биринчи ўринда Бунжикат, кейин Зомин, ундан кейин эса Дизак (Жиззах)
турган. Ушбу шаҳарлар Уструшонанинг нисбатан текислик қисмида жойлашиб, тоғ
этакларига яқин ҳудудларда ўрнашган бўлса, тоғлик қисмларида эса Масчо, Марсманда,
Фарғар, Минк каби шаҳар ва йирик аҳоли масканлари сиёсий-маъмурий марказ
вазифасини бажарган”[8].
Бироқ ушбу шаҳар ёки рустоқларнинг Уструшонага қўшни Суғддаги Панч, Кабудон,
Иштихон каби ҳукмдорликлар каби мақомга эга бўлгани ёки аксинчалиги унчалик аниқ
эмас. Чунки юқорида айтиб ўтилганидек, ушбу Суғд ҳукмдорликлари каби улардан
бирортаси ўзининг алоҳида бошқарувчи сулоласига эга бўлиб, танга-пул зарб
қилдирганига доир маълумотлар учрамайди. Бундан ташқари, 630- йиллар атрофида
Уструшона орқали Суғдга ўтган Сюан Цзан воҳадаги учала ҳукмдорлик – Кабудон,
Иштихон ва Маймурғни алоҳида-алоҳида бошқарувига эга сиёсий бирлик сифатида тилга
олган бўлиб, Уструшонадаги алоҳида маъмурий бирликлар борлиги тўғрисида бирон
нарса демайди”[9].
Do'stlaringiz bilan baham: |