* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI *
* Gumanitar -ijtimoiyfanlar seriyasi, 2020.
№ 4 *
41
Демак, илк ўрта асрларда Уструшонада маъмурий бошқарув тизими бир томондан
қўшни ҳудудлар (Суғд, Чоч, Фарғона) бошқарувига ўхшаш бўлиб, қуйидаги тартибда:
Уструшона афшинлари, сарой амалдорлари-рустоқ ҳокимлари-маҳаллий аслзодалар (деҳқон)-
қишлоқ оқсоқоллари (қадхудо) шаклида бўлган”[10], иккинчи томондан бу ернинг сиёсий-
маъмурий тартиботида ўзига хосликлар кўзга ташланган.
Қадимда ва илк ўта асрларда Уструшона бир томони шимоли шарқий йўналишда
Фарғона водийси томон очиладиган географик “дарвоза”, жануб томони Зарафшон дарёси
юқори оқимининг ўнг қирғоғи, шимол томони Сирдарё, ғарб томони Мирзачўл билан
ўралган тарихий-маданий ўлка бўлган”[11]. Ўрта асрларда ҳам бу ўлка географик ўрни
хусусиятларига кўра турли сиёсий, иқтисодий вазиятларда нисбий ўзига хос мавқега эга
бўлган. Масалан, араб истилоси даврида Суғд ва Чоч ўртасида буфер вазифасини ўтаган.
Чочнинг ҳарбий-сиёсий вазияти учун Уструшонадаги аҳволдан хабардор бўлиб туриш
муҳим ҳисобланган.
Кейинги
йилларда
тадқиқотчилар
Уструшонадаги
йирик
сиёсий-маъмурий
бирликлардан бири Бағдон (Бағд) рустоғи бўлган мазмунидаги фикрлар кенг тарқалмоқда.
Бунга сабаб, Уструшонага жанубдан қўшни Суғд воҳасидаги Панч ҳукмдорлигига тегишли
суғдий ҳужжатда “Бағд подшоси, Панч ҳукмдори” жумласи учрашидир. Уструшона ва
Самарқанд Суғди, унинг таркибидаги нисбий мустақил сиёсат юргизган Панч билан
Уструшона муносабатларига қўшимча аниқлик киритувчи ушбу ҳужжатга тўхталган М.
Исҳоқов шундай ёзади: “Бу ҳужжат қабристон, тўғрироғи даҳманинг ярмини унга олиб
борадиган йўлаги ҳамда атрофидаги ғовлари билан бирга сотилгани ҳақида бўлиб, 683
йилдан 708 йилгача Панч ҳукмдори бўлиш билан баробар “
Бағд подшоси, Панч
ҳукмдори
” каби қўшалоқ унвон билан иш кўрган Чакин Чўр Билга Бичут ўғли
ҳукмронлигининг 15-йилида тузилган. Бағд подшолигининг қандай ҳудуд экани, жойлашган
ўрни масаласи ҳалигача аниқ эмас” ”[12].
Шу пайтгача Бағд номининг маъноси устида ҳам баҳслар тугамаган. В.А. Лившиц Бағд
подшолик бўлган бўлса, унда Панч унинг таркибидаги ҳукмдорлик бўлгандир, деб тахмин
билдиради. Шу билан бирга В.А. Лившиц Бағд ҳудудининг Уструшонага қарашли бўлиши
мумкинлигини ҳам инкор этмайди ва бу фикрини “Агар “Бағд подшоси” мустақил
подшолик унвонига эга бўлган бўлса, унинг мулки Самарқанд Суғдида ёки Панчга қўшни
Уструшонада жойлашган бўлиши мумкин”, - деб давом эттиради”[13]. Суғдшунос И. Гершевич
Бағд топонимини ўрта асрларга оид форсий манбалардаги Фағкат билан боғлашни таклиф
қилган эди. Бироқ Фағкат Уструшонанинг шимолида, Хўжандга яқин йўл устидаги шаҳар
деб таърифланади. Демак, ушбу Фағкат ҳукмдорининг Панчга алоқадор деб бўлмайди”[14].
Бу масалада Истахрийнинг “Китоб ал-масолик ва л-мамолик” китобида келтирилган
маълумот анча ойдинлик киритади. Асарда топоним Бағдон шаклида келтирилган. Бу
шаклни В.А.Лившиц Хутталон, Вардон, Бадахшон каби топонимлар билан типологик бир,
деб изоҳлайди ва Истахрийнинг “
Илгари бу рустоқ (яъни, Бағдон) Самарқандга ўлпон тўлар
эди, афшинлар даврида эса Уструшонага қарашли бўлди
” деган сўзларини далил қилиб
келтиради. Демак Бағд муносабати билан Суғд ва Уструшона ўртасида ҳудудий
муаммолар бўлган ва булар ислом даврига келиб, Уструшона фойдасига ҳал бўлган.
Панч (Панжикент) ҳукмдори, Деваштич (708-722) томонидан Чочга юборилган элчи
Фатуфарн ўз вазифасини адо этгач, Панжикентга қайтаётиб, Уструшона орқали ўтиши лозим
бўлган. Аммо у Чочда бўлган кунларда Уструшона араблар қўлига ўтиб, йўли беркилиб қолган
ва шу сабабли сафарини ёлғиз давом эттиришдан қўрқиб, Чочга қайтган. Чочда туриб ўз
хожаси Деваштичга ёзган мактуби Муғ тоғи Суғд ҳужжатлари архиви таркибида бизгача етиб
келган ва А-14 рақами берилган. Ушбу хатнинг 16-17-сатрларида
Уструшаник утакт
пғанштак
“Уструшона ерлари босиб олинган” деб ёзади Фатуфарн”[15].
Do'stlaringiz bilan baham: |