* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI *
* Gumanitar -ijtimoiyfanlar seriyasi, 2020.
№ 4 *
38
Кириш.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида жадал ислоҳотлар
амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар нафақат модеринизация жараёнлари билан,балки тарихий
илдизлари ўтмишга бориб тақаладиган ижтимоий иқтисодий муоммоларга боғлиқ. Ўзбек
давлатчилик тарихида Уструшонадаги сиёсий-маъмурий ҳудудлар ва уларнинг бошқарув
марказларининг Исломдан олдинги даврларда Уструшона ҳукмдорлиги ҳақида маълумот
берувчи ёзма манбаларнинг асосий қисми – илк ўрта асрлар хитой ва суғдий ёзма манбалари,
ривожланган ўрта асрларга оид араб-форс тарихчи ва географлари асарларидан иборат эди
буларни хаммасини бир тизимга солиш долзарб вазифага айланган. Бугунги кун
ислоҳотларининг мувафақиятли кечишида ва уларнинг туб моҳияти ва аҳамиятини чуқур
англаб етишда ўтмиш сабоқлари ва тажрибаси катта аҳамият касб этади ва мавзунинг
долзарблигини белгилаб беради.
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар
Уструшона рустоқларидаги маҳаллий хунармандлар турли унвон мансаблар, пул
бирлиги, мухрлар мавжудлиги ўнлаб воҳа ҳукумдорликлари бўлганлиги исботлайди.
Уструшона ўлкаси ўз табиий-географик жойлашувига кўра асосан тоғ, тоғолди текислик ва
дашт ҳудудлардан ташкил топгани, таркибидаги вилоят ёки туман миқёсидаги бир неча
маъмурий бирликларга бўлиниб, бошқа қўшни тарихий-географик вилоятларга нисбатан
бирмунча фарқли хусусиятга эга эди. Тадқиқотда қиёсий, тарихий ва германевтик таҳлил
усуллари асосида Уструшонадаги сиёсий маъмурий марказлар тадқиқ этилди.
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Қўшни Чоч, Фарғона ва Суғд воҳаси асосан бир-бирига туташиб кетган, ўзаро тиғиз
иқтисодий алоқаларга эга, деҳқончиликка қулай текисликларда жойлашган маъмурий
бирликлардан иборат бўлса, бу жиҳатдан Уструшона улардан анча фарқ қилиб, унинг
шимолий ва жанубий энламаси узун, шарқий ва ғарбий энламаси эса нисбатан тор бўлиб,
асосан тоғ этаклари ва дараларда жойлашган маъмурий бирликлар орасидаги алоқаларда
анча ноқулайликлар мавжуд эди.
Ўлканинг Хужанд ва Суғд орасида ўрин олган шимолий – жанубий йўналиши бир
неча юз чақиримни ўз ичига олиб, бу йўналишда Усманд (Усмат) – Жиззах – Зомин – Ховос
ва ҳоказо каби ўнлаб рустоқлари гуё бир занжирда тизилган бўлса, бу ҳолатни ғарбий –
шарқий йўналишда Форишдан Бунжикатгача бир-бирига уланиб кетувчи йирик аҳоли
марказлари – маъмурий марказлар учун айтиш қийин. Иккинчи йўналишда узвийлик, тиғиз
алоқалар бўлишига нисбатан ёпиқ тоғ даралари ҳалақит берарди. Бу эса Уструшонанинг бир
бутун сиёсий бирлик сифатида ривожланишининг олдини олиб, ҳар бир маъмурий бирлик
(рустоқ)нинг кўп ҳолларда ўз ҳолича сиёсий ва иқтисодий фаолият юритишига замин
яратарди.
Шу билан бирга, 10 га яқин катта-кичик ҳукмдорликларга эга Суғд воҳасидан фарқли
ҳолда Уструшонадаги рустоқ ёки вилоятларнинг ҳар бири муайян бир ҳукмдорлик
даражасига чиқиб, ўз танга-пулларини зарб қилдиргани, ҳокимият рамзларидан бири бўлмиш
сулолавий тамғаси мавжуд бўлгани аниқ эмас. Суғд ва Чочдагидек ҳар бир сулола ўз
тамғасига эга бўлганини кўрсатадиган далиллар йўқлиги бу даврда Уструшонада асосан
битта етакчи сулола бўлганидан дарак беради. Ушбу сулола вакиллари асосан Бунжикат
шаҳрида ўтириб, ўз сулолавий белгиси билан танга зарб қилдирган ва бу тангалар бутун
воҳада муомалада бўлган. Рустоқ бошқарувчилари эса ушбу сулолага бўйсунган.
Уструшонанинг сиёсий-маъмурий жиҳатдан ўзига хос тизимга эга бўлгани ўша давр
манбаларида ўз ифодасини топган. Жумладан, Истахрий Уструшонанинг тарихий-географик
жойлашув ўрни ҳақида шундай ёзади: “
Уструшона – Суғд каби, вилоят номи. У ерда
(Уструшонада) бу номдаги на шаҳар ва на қишлоқ бор. Уструшона кўпроқ тоғликлардан
иборат. Унинг ғарбий томони Самарқанд чегаралари, шимоли Шош ва Фарғонанинг бир
Do'stlaringiz bilan baham: |