* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI * * Gumanitar -ijtimoiyfanlar seriyasi, 2020. № 4 * 17
расмий тил сўзлашув тили қаерга
Қаёққа, қайга
нима учун
Нега, не учун
қаерда
қайда, қаёқда
қаердан
қайдан, қаёқдан
Бундай сўзлашув усулидаги сўроқ сўзларни ўзбек тилида бадиий асарларда ҳам
ишлатилиш ҳолатларини кузатган бўлсак инглиз тилида расмий ва сўзлашув тилларда фақат
Where сўроқ сўзини ишлатилишини берилган мисолар орқали кузатдик.
Инглиз ва ўзбек тилларида сўроқ олмошларининг яна бир фарқли жиҳати шундаки,
ўзбек тилида сўроқ олмошларига
– лар аффикси қўшилганда ҳам кўплик ва ҳам ҳурмат
маъноси ифодаланади ёки сўроқ сўзларнинг такрорланиб қўлланилиш хусусияти кишилар
шахсини нарса предмет белги сифатини турини аниқлаш учун ишлатилади.
Мажлисга кимлар келди?, мажлисда ким – ким бор эди? Бозордан нималар олдинг? Нима –нималар харид қилдинг? Қаерларда юрибсан? Соат нечаларда келасан? Табиийки инглиз тилида бундай конструкциялар учрамайди. Инглиз тилида бундай
конструкцияларни гап мазмунини тўғри англаш учун қўшимча лексемалар ёки to be феълининг
кўпликдаги шакли қўлланилади. Агарда таржиманинг тўлиқ мослашув ҳолатида таржима
қилинса конструкция хато ҳисобланади.
Whos came to the meeting? - Who who were at the meeting? Whats did you buy at the market? - What what you bought? Wheres are you walking? Etc. Мана шундай ўзаро фарқлар ҳам таржимада грамматик мутаносибликка эришида тил
ўрганувчига қийинчилик туғдириши мумкин. Шу сабабли таржимада мослашув мавжуд
бўлмаган ҳолатларда қуйидаги таржима усуллари қўлланади:
А) алмашиши. Б) ўзгариш. С) Тушириб қолдириш. Д) қўшимча қўшиш [3].
Who came to the meeting? What people were at the meeting? What things did you buy at the market? In what places are you walking? About what time will you come? Сўроқ олмошлари материаллари устида сўз юритар эканмиз бевосита омонимларга
тўхталиб ўтамиз янада аниқроғи инглиз тилида гап орасида учрайдиган сўроқ ва нисбий
олмошлар устида ишлаб уларни лексик жиҳатларини кузатамиз [4]. Эътиборимизни яна who ва
what олмошига қаратадиган бўлсак, яъни нисбий олмош who сўроқ олмоши who дан бутунлай
фарқ қилади. Инглиз тилида нисбий олмошлар кўпинча субеъктни ёки объектни изоҳлаш учун
хизмат қилади. Ўзбек тилида эса сўроқ сўзлар нисбий сўз вазифасида келганда сўз маъносини
кучайтириш учун сўроқ сўзга -ки ёки –даким қўшимчаларини қўшилиш ҳолатларини
кузатамиз.
Кимки кўп ишласа у кўп хақ олади.
Кимдаким виждонан ишласа у ҳурматга сазовордир.
Нимаики ният қилсанг унга етасан.
Инглиз тилида эса нисбий олмошлар кўпинча субеъктни ёки объектни изоҳлаётганда
сўроқ сўзга ҳеч қандай аффиксларсиз воқеъланади.
He is a man who lost his address.
What I like the best is reading a book.
The woman whose ring is golden.
Ҳар иккала қардош бўлмаган тилларда ҳам сўроқ олмошлари нисбийликни ифодалаш
жараёнида сўроқ оттенкасини баён қилмайди. Баъзан сўроқ сўзлар ҳис-ҳаяжонни англатиш
учун хизмат қилади ва гапда сўроқни билдирмайди.