Pegasus жосуслик дастури. Дунё бўйлаб махсус хизматлар телефонларни сездирмай кузатгани айтилмоқда


«Толибон» атиги 10 кун ичида бутун Афғонистонни эгаллаб олиб, кўпчиликни ҳайрон қолдирди. 15 август куни ҳаракат вакиллари пойтахт Кобулга киришди. Улар мамлакатда яна ислом амирлиги тузилганини эълон



Download 0,82 Mb.
bet4/7
Sana16.03.2022
Hajmi0,82 Mb.
#492882
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Pegasus жосуслик дастури

«Толибон» раҳбариятидаги олти киши. Улар ҳақида нималар маълум?

«Толибон» атиги 10 кун ичида бутун Афғонистонни эгаллаб олиб, кўпчиликни ҳайрон қолдирди. 15 август куни ҳаракат вакиллари пойтахт Кобулга киришди. Улар мамлакатда яна ислом амирлиги тузилганини эълон қилишга ҳозирланишмоқда.


Ҳаракат раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охунзода ҳисобланади, аммо толибларнинг ғалабаси ҳақида биринчи бўлиб унинг ўринбосари, ташкилотнинг сиёсий қаноти раҳбари Абдулғани Биродар Доҳадаги офисдан туриб эълон қилди. Ҳозирча мамлакатни айнан ким биринчи раҳбар сифатида бошқариси ва ҳукумат таркибидан кимлар ўрин эгаллаши тасдиқланмаган. Аммо ташкилотнинг асосий етакчилари ҳақида айрим маълумотлар бор.
1. Мавлавий (бошқарувчи) Ҳайбатуллоҳ Охунзода
Ҳаракат асосчиси Мулла Умар (2013 йилда вафот этгани айтилади) ва унинг вориси мулла Ахтар Мансур (2016 йилда ҳалок бўлган)дан кейин толибларга етакчиликни қўлга олган учинчи олий қўмондон. У ҳозирги лавозимини 2016 йил майида эгаллаган. Ҳарбий эмас, кўпроқ диний уламо сифатида маълум.
Мавлавий Ҳайбатуллоҳ Охунзода - «Толибон»нинг учинчи етакчиси 
Фото: Afghan Islamic Press via AP
Охундзода жанубдаги Қандаҳор вилоятида, тасдиқланмаган маълумотларга кўра 1961 йилда туғилган. Унинг отаси қишлоқ имоми бўлган.
1980-йилларда советларга қарши жанг қилган мужоҳидлар сафига қўшилган, аммо тўғридан тўғри ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаган.
Кейин оиласи билан Покистонга кўчиб ўтган, ушбу мамлакат шимолидаги Кветта шаҳрида ўрнашган ҳамда шу ердаги мадрасада таҳсил олган.
1994 йилда эса аввалига диний мактабларнинг радикал кайфиятдаги талабаларини бирлаштирган, ўша вақтда Покистон ҳудудида мулла Умар ва унинг уч ҳаммаслаги томонидан асос солинган «Толибон»га қўшилади.
Толибларнинг илк бошқарув даврида (1996-2001) ҳарбий судни бошқаради, олий суд раисига ўринбосарлик қилади. Ўшанда толиблар телевидение, кино, мусиқа, косметика, спорт ва 10 ёшдан катта қизларнинг мактабда ўқишини тақиқлашганди. Мамлакатда тошбўрон қилиш, қўл кесиш ва омма олдида калтаклаш каби жазолар амал қиларди. Айнан Охунзода кўплаб фатволар чиқарган.
Афғонистонда толиблар режими ағдарилгач, Охундзода яна Покистонга кўчиб, мамлакат жануби-ғарбидаги Кучлак шаҳридаги мадраcа ва диний мактабларда дарс берган. Бу шаҳар Кветта (коллегиал бошқарув органи - «Кветта шўроси» ҳам шу ерда) яқинида жойлашган.
Мулла Умарнинг сурати кўп эмас. У 2013 йилда вафот этгани айтилади / EPA
2013 йилда мулла Умар вафотидан кейин ҳаракат етакчилигини мулла Ахтар Мансур ўз қўлига олган ва Охунзодани ўзига ўринбосар этиб тайинлаган, у «Толибон» терактларининг асосий ташкилотчисига айланган. Мулла Умарнинг ўлимидан сўнг ҳаракат раҳбарияти тизими ўзгарган: ваколат бир неча кишига тақсимланган. Раҳбарнинг икки ўринбосари тайинланади, ўз навбатида етакчилар учлиги оқсоқоллар кенгашига таянади, оқсоқоллар эса турли соҳалар учун (ҳарбий, сиёсий, соғлиқни сақлаш, таълим) масъул ҳисобланади, энг қуйи даражада эса дала қўмондонлари ва соядаги (Кобулдаги ҳукуматга параллел) губернаторлар жойлашади.


  • Экспертларнинг маълумотларига кўра, Афғонистон эгалланишидан олдин ҳаракат жангарилари сони 55 мингдан 75 минггача баҳоланган. Пуштун тилидан ўгирилганда «ўқувчилар» маъносини берувчи ҳаракат ўзагини 1980-йилларда советларга қарши жанг қилган мужоҳидлар ташкил этган. «Толибон» сунний мазҳабидаги мусулмонларни бирлаштиради, ҳаракат тарафдорлари асосан афғон пуштунлари, аммо унинг таркибида бошқа халқлар — тожиклар, ўзбеклар ва ҳатто шиа мазҳабига мансуб ҳазорийлар ҳам бор.

2016 йил майида мулла Мансур Покистоннинг Белужистон вилоятида дрон зарбасига учраб ҳалок бўлганидан бир неча кун ўтиб Охунзода ҳаракатнинг янги раҳбари сифатида эълон қилинади.
Экспертлар унга «Толибон»да юзага келган ички бўлинишни бартараф этиш масаласи қўйилганини айтишади, Мансур даврида ҳаракатда ички зиддият бошланган ва ўзаро қуролли тўқнашувлар ҳам рўй берган. Улар унинг камтар киши эканини инобатга олиб, ўзидан аввалги раҳбарлардан фарқли равишда Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун музокараларга рози бўлишини тусмол қилишган. Аммо ҳаракат аъзолари Охунзода ҳамиша муросасиз бўлгани ва келишишга ҳаракат қилмаслигини айтишган.
Охунзоданинг 23 ёшли ўғли 2017 йилда портловчи моддалар тўлдирилган юк машинасини Афғонистон жанубидаги армия базасига ҳайдаб бориб, худкушлик қилади. Укаси 2019 йилда Покистоннинг Кветта шаҳридаги масжидда рўй берган портлашда ҳалок бўлган.
У толиблар орасида қатъий консерватор сифатида маълум. Афғон журналисти Сами Юсуфзай у мобил телефондан фойдаланишни билмаслиги ва жамоатчилик қаршисига чиқишни ёқтирмаслиги ҳақида айтган. Толиблар Охунзодадан унинг суд тизимидаги ўтмиши туфайли қаттиқ ҳайиқишади.
Унга ҳам бир неча бор суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар чиққан. Матбуот бир неча бор унинг ўлими ҳақида хабар тарқатган (хусусан, коронавирус туфайли), аммо бу маълумотлар тасдиқланмаган. 
Август ойи бошида толиблар расмийси (матбуот котиби) Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳаракат Охунзода томонидан бошқарилиши ва у барча масалаларда (диний, сиёсий ва ҳарбий) юқори авторитет ҳисобланишини тасдиқлаганди.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish