274
10
қўйиш ва уларнинг ечилишига ѐрдам бериш ўқувчиларнинг фаоллиги ва мустақиллигини
ривожлантириб, бу фанга бўлган қизиқишини оширади. Натижада ўқувчилар олган билим ва
кўникмаларидан фойдаланишни ўрганишади ва ўзларининг ижодий имкониятлари ва аниқ
фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришади. Ўқитишнинг замонавий компетенциявий
ѐндашувга ўтилиши таълим жараѐнига қор кўчкиси каби таъсир кўрсатади ва мисли
кўрилмаган ўзгаришларга олиб келади. Бунда янгиликларни таълим жараѐнига олиб кириш
ва жорий этиш бугунги кун ўқитувчисиининг вазифасига айланади. Билимли, юқори
малакага эга бўлган ўқитувчи кадрларгина жамиятнинг таълим олдига қўйган вазифасини
амалга оширишга қодир бўладилар. Ўқитувчининг
изланиши, бугунги кун талаблари
асосида ўз-ўзини тарбиялаши, ўз устида тинимсиз изланиши, замонавий педагогик
технологияларни мукаммал ўзлаштириши ва уларни таълим жараѐнида қўллаши
таълим
самарадорлигини оширади. Замонавий педагогик технологиялар таълим жараѐнининг
таъсирчанлигини оширади, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш жараѐнини шакллантиради,
ўқувчиларда билимга иштиѐқ ва қизиқишни оширади, билимларнимустаҳкам ўзлаштириш
эса улардан амалиѐтда эркин фойдаланиш кўникма ва малакаларини шакллантиради.
математикаўқитиш жараѐнининг энг асосий йўналишлари қуйидаги тўрт қисмдан иборат:
–математик тушунчалар тўпламини билиш;–математик мулоҳаза юрита олиш;–математик
масала ва муаммоларни ечиш;–математик тилни эгаллаш. математика дарсларида замонавий
методик воситалардан фойдаланиш ўқитувчига мавзунинг тўлиқ ўзлаштирилишига ѐрдам
берибгина қолмасдан, ўқув жараѐнида ўқувчиларнинг ўзлари фаол иштирок этишларини
ҳам таъминлайди. Бу эса математика фанини ўқитишда ижобий натижаларга эришиш
гарови бўлиб хизмат қилади.Ўқитишга қўйилган мақсад ва режалаштирилган натижаларни,
асосан, дидактик технологияларнинг тўғри танланиши, ўқув жараѐнини ва ўқув фаолиятини
уюштириш усулларини мулоҳаза қилиб танланганлигинитаъминлайди. Таълим жараѐнинг
қизиқарли бўлиши турли дидактик тизимлармажмуининг қандай танланишига боғлиқ.
масалан, қуйидаги дидактик тамойиллар муваффақиятли амалга оширилиши мумкин:
–юқори қийинчиликдаражасида ўқитиш;–назарий билимларнинг устуворлиги;–катта
тезликда билим берилиши;–ўқувчиларнинг таълим олиш жараѐнини тушуниб етиши;–ҳар
бир фуқаро ва касб эгасида математик компетентликнинг бўлиши;–математик таълимга
АКТларнинг татбиқ этилиши жаҳон миқѐсидаги илғорлик гаровидир;–математик
таълимнинг барча сигмент, қатлам ва даражаларининг ўзаро боғлиқлиги (ўқитишнинг боғча
болаларидан то илғор математика ўқитувчиларигача, мактабгача
муассаса ходимлари ва
ота-оналаргача қамраб олиш);
математик компетенциябилан боғлиқ бўлган зарур билим, малакалар ва фанга бўлган
қизиқиш:-математика фанидан зарурий билимлар сонлар, катталиклар ва структуралар,
асосий амаллар ва маълумотларни тақдим этиш усуллари, математик тушунча ва терминлар
ҳақида қатъий билимларни, ҳамда математика жавоб бера оладиган саволларни англашларни
ўз ичига олади. -Инсон математикага хос мулоҳаза юритиш, математикада исботни ва
математиканинг тилини тушуниши, ҳамда бунинг учун мос
воситалардан фойдаланиши
малакаларига эга бўлиши керак.-Инсон уйида ва ишдаги кундалик вазиятларда асосий
математик қонунлар ва асосий математик усулларни татбиқэтиш ҳамда асосланган
мушоҳада юритиш кетма-кетлигини қуриш ва уни баҳолаш малакаларига эга бўлиши керак.
математикага ижобий муносабат ҳақиқатга нисбатдан ҳурмат, исботлаш учун далилларни
излаш, уларнинг асосланганлигини баҳолай олиш орқали шаклланади.
Адабиётлар рўйхати:
1. Абдуллаева ҳ.А., Бикбоева Н.У. ва бошқалар. Бошланғич таълим концепцияси. – Т.:
«Бошланғич таълим», 1998.
2. Ғаффорова Т. Бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар. - Т.: «Та
-
факкур», 2011.
3. Ахмедова Н., Иноятова м., матназарова К. Бошланғич таълимдаги муаммоларни бар
-
тараф этиш йўллари. методик тавсиялар. – Т.: library.ziyonet.uz/ru/book/ download/16233,
2018.