Педагогика



Download 2,56 Mb.
bet58/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Оғзаки текшириш. Бу метод билимларни назорат қилиш ва баҳолашнинг анча кенг тарқалган анъанавий усулларидан биридир.
Оғзаки текширишнинг моҳияти шунда кўринадики, ўқитувчи ўқувчиларга ўрганилган мавзунинг мазмунидан келиб чиқиб, саволлар беради ва уларни жавоб беришга ундайди. Ана шу тарзда уларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлайди. Оғзаки текшириш ўқувчиларнинг билимларини текширишни савол-жавоб усули асосида амалга оширилади. Ушбу усул айрим ҳолларда суҳбат усули деб ҳам аталади. Оғзаки текширишда ўқитувчи ўрганилаётган мавзуни алоҳида қисмларга ажратади ва уларни ҳар биридан ўқувчиларга саволлар беради. Бироқ ўқувчиларнинг нутқини ўстириш ҳамда уларнинг чуқур ва мустаҳкам билимга эга бўлишлари учун улардан шу ёки олдинги мавзуни бутунлай эсга туширишни талаб қилиш мумкин.
Ёзма текшириш – ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва баҳолашнинг энг самарали усулларидан бири бўлиб, улар-нинг ижодий қобилиятларини баҳолаш имконини беради. Мазкур усулнинг моҳияти шундаки, ўқитувчи алоҳида мавзу ёки ўқув дастурининг маълум бўлимини ўтиб бўлганидан сўнг оз вақтнинг ичида барча ўқувчиларни текшириши мумкин. Ёзма текшириш назорат иши, иншо, баён, диктант ва б. ёрдамида олиб борилади. Аммо ўқитуви ва ўқувчи ўртасида бевосита алоқанинг йўқлиги сабабли унинг фикрлашини кузатиш имкони бўлмайди.
Амалий топшириқларни бажаришга асосланган текшириш. Бажарилаётган амалий ҳаракатлар (спорт, меҳнат ҳаракатлари)нинг тўғрилигини кузатиш ёки олинган натижаларга таянишдан иборат бўлиши мумкин. Амалий текшириш табиий-математик циклдаги фанлардан ўқувчиларнинг ўзлаштиришини хисобга олишда кенг фойдаланилади. Бу усул ёрдамида ўқувчиларнинг олган билимларини амалиётда қўллай олиш малакаси аниқланади.
Уй вазифаларини текшириш. ўувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш учун уларнинг уйга берилган вазифаларни бажаришини текшириш катта аҳамиятга эга. Уй вазифаларини текшириш ўқитувчига ўқувчиларнинг ўқув ишига бўлган муносабатини, ўрганилган материални қанчалик эгаллаганлигини, уй вазифаларини бажаришдаги мустақиллик даражасини аниқлашга имкон беради.
Маълумки, бугун таълим тизимида рейтинг назоратидан кенг фойдаланилмоқда. Рейтинг деганда баҳолаш, тартибга келтириш, классификациялаш, биронта ҳодисани олдиндан белгиланган шкала бўйича баҳолаш тушунилади. Рейтинг назорати ўқувчининг маълум бир фандан рейтингини аниқлайди.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish