Педагогика


Таълим жараёнида назорат ва ҳисобга олиш, уларнинг вазифалари



Download 2,56 Mb.
bet54/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Таълим жараёнида назорат ва ҳисобга олиш, уларнинг вазифалари. Таълим жараёнининг муҳим таркибий қисмларидан бири - назорат ва ҳисобга олишдир. Бу тушунчалар ўзига хос моҳият ва хусусиятларга эга. ўитувчи назорат ва ҳисобга олишни тўғри ташкил этса, таълим жараёнининг самарадорлиги ортади. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчининг ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини аниқлаб бориши лозим.
Назорат (таълим жараёнида) таълим олувчининг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, ўлчаш ва баҳолаш жараёнини англатади. Аниқлаш ва ўлчаш эса текшириш деб аталади.
Текшириш – назоратнинг таркибий қисми бўлиб, унинг асосий дидактик вазифаси ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида акс алоқани таъминлаш, педагог томонидан ўқув материалини ўзлаштириш ҳақида объектив ахборот олиниши хамда билимлардаги камчилик ва нуқсонларни ўз вақтида аниқлашдир. Текширишнинг мақсади нафақат ўқувчининг билим даражаси, сифати, балки унинг ўқув меҳнати ҳажмини ҳам аниқлашдан иборат.
ўувчиларнинг билим ва малакаларини текшириш қуйида кўрсатилган мантиқий кетма-кетликда олиб борилиши керак:
Текшириш тизимидаги биринчи бўғин таълим олувчиларнинг билим даражасини олдиндан аниқлаш ҳисобланади. Одатда, у ўқув йили бошида ўқувчилар томонидан аввалги ўқув йилида ўзлаштирилган билимлари даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бу каби текшириш, шунингдек, ўқув йилининг ўртасида янги бўлим (курс)ни ўрганишга киришилганда ҳам ўтказилиши мумкин ва ўринли бўлади.
Билимларни текширишнинг иккинчи бўғини ҳар бир мавзуни ўзлаштириш жараёнидаги жорий текширишдир. Жорий текшириш таълим олувчилар томонидан ўқув дастурида белгиланган айрим алоҳида элементларни ўзлаштириш даражасини ташхислаш имконини беради. Мазкур текширишнинг асосий вазифаси ўргатишдир. Бундай текширишнинг шакл ва методлари турлича бўлиб, улар ўқув материали мазмуни, мураккаблиги, ўқувчиларнинг ёши ва тайёргарлиги, таълим босқичи ва мақсадлари, муайян педагогик шароитларга боғлиқ бўлади.
Такрорий текшириш билим, кўникма ва малакаларни текширишнинг учинчи бўғини саналиб, жорий текшириш каби мавзули бўлиши мумкин. Янги мавзуни ўрганиш билан бирга ўқувчилар аввал ўрганилганларни такрорлайдилар. Такрорий текшириш билимларни мустаҳкамлашга кўмаклашади, бироқ ўқув ишлари босқичини тавсифлаш, билимларни ўзлаштириш мус-таҳкамлиги даражасини ташхислаш имконини бермайди. Ушбу текшириш ташхиснинг бошқа турлари ва методлари билан бирга қўлланилсагина кутилган самарани беради.
Тизимнинг тўртинчи бўғини ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини яхлит бўлим ёки курснинг алоҳида мавзуси бўйича даврий текшириш ҳисобланади. Мазкур текширишнинг мақсади – курснинг турли қисмларида ўрганилган ўқув материалининг структуравий элементлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўзлаштириш сифатини ташхислаш. Даврий текширишнинг асосий вазифаси – тизимлаштириш ва умумлаштириш.
Текширишни ташкил этишда бешинчи бўғин таълим олувчиларнинг, таълим жараёнининг барча босқичларида эгалланган билим, кўникма ва малакаларини якуний текшириш ва ҳисобга олишдир. ўзлаштиришнинг якуний ҳисоби ҳар бир чорак ва ўқув йили охирида ўтказилади. У олинган баҳоларни қўшиб, ўртача арифметик баллни механик тарзда чиқаришдангина иборат бўлмаслиги лозим. Бу, аввало, мазкур босқичда белгиланган мақсадга мувофиқ тарзда амалдаги таълим олганлик даражаси (сифати)ни ташхислашдир.
Текширишдан ташқари назорат ўз ичига баҳолашни (жараён сифатида) ва баҳони (натижа сифатида) ҳам олади. Баҳолаш деб билим, кўникма ва малакаларни ўқув дастурида кўрсатилган эталон (кўрстакич, қолип, ўлчагич)лар билан солиштиришни айтамиз. Баҳо деб баҳолашнинг балл шаклида кўрсатилган сон жиҳатдан ўлчамига айтилади. ўзлаштириш табеллари, синф, гуруҳ журналлари, рейтинг дафтарчалари ва шу кабиларда баҳолар шартли белгилар, код сигналлари, хотиралаш белгилари ва хоказолар баҳо кўринишида қайд этилади. ўувчининг ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун назорат якунлари (натижалари) асос бўлади. Бунда ўқувчилар ишининг ҳам сифат, ҳам миқдор кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Миқдор кўрсаткичлари кўпроқ баллар ёки фоизларда, сифат кўрсаткичлари эса аъло, яхши, қониқарли ва ҳоказо баҳоловчи фикрлар ёрдамида қайд этилади. ҳар бир баҳоловчи фикрга олдиндан келишилган (белгиланган) балл, кўрсаткич (масалан, ўрин – 1, 2, 3, 4 ва хоказо) тайинланади. Бунда баҳо ўлчаш ва ҳисоблашлар натижасида олинадиган сон эмас, балки баҳоловчи фикрга юкланган маъно эканини унутмаслик муҳим. Баҳоларни сон сифатида қўллашга берилиб кетишнинг олдини олиш учун бир қатор мамлакатларда баҳолар ҳарфли (А, В, С, Д ва хоказо) ифодага эга.
Баҳони амалда эгалланган билим, кўникма ва малакалар билан давлат таълим стандартига кўра ўзлаштирилиши белгиланган билим, кўникма ва малакалар умумий ҳажми ўртасидаги нисбат сифатида тушуниш (таърифлаш)дан таълим даражасининг миқдорий мазмуни келиб чиқади. ўзлаштириш (таълим самарадорлиги) кўрсаткичи Б-АТ*100% нисбат асосида ҳи-собланади. Бунда:
Б – ўзлаштириш (таълим самарадорлиги) баҳоси;
А – амалда ўзлаштирилган билим ва малакаларнинг ҳажми;
Т– ўзлаштириш учун таклиф этилган билим ва малакаларнинг тўлиқ ҳажми.
Кўриниб турибдики, ўзлаштириш кўрсаткичи (баҳо) бу ўринда 100% – ахборотни тўлиқ ўзлаштириш ва 0% – унинг умуман мавжуд эмаслиги ўртасида бўлади. Маълумки, баҳолаш функцияси таълим даражасини қайд этиш билангина чекланмайди. Баҳо – педагог ихтиёридаги ўқишни, ижобий мотивацияни рағбатлантиришнинг ва шахсга таъсир кўрсатишнинг ягона воситаси. Айнан холис (объектив) баҳолаш таъсирида, ўқувчиларда адекват ўз-ўзини баҳолаш, шахсий муваффақиятларга танқидий муносабат юзага келади. Шу боис баҳонинг аҳамияти, вазифаларининг хилма-хиллиги ўқувчилар ўқув фаолиятининг барча жиҳатларини акс эттирадиган ва уларни аниқлашни таъ-минлайдиган кўрсаткичларни излаб топишни талаб этади.
ўитувчи ўқитиш билан бир вақтда ўқувчиларнинг ўрганилаётган мавзуни қандай қилиб идрок этишини, эсда сақлашга ҳаракат қилишини ва уни амалда қўллаш малакаларини эгаллашини ҳисобга олиб бориши керак. ҳисобга олиш – бу ўқитишнинг муайян бир даврида ўқувчилар ва ўқитувчи фаолиятини умумлаштириб хулосалаш.
ҳисобга олиш натижасида ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам ўзларининг кейинги бажарадиган ишларининг шаклини ва мазмунини белгилайди. ўзлаштиришни ҳисобга олиш ўқувчиларнинг билиш фаолиятини рағбатлантириб, маълум бир ҳаракатларни бажариш учун унинг иродасини тарбиялайди. Шунингдек, ўзлаштиришни ҳисобга олиш ўқитувчининг фаолиятини ҳам ташкил этади. ўитиш методлари ва шаклларининг табора такомиллашуви натижасида баҳо ўқитувчининг педагогик маҳорати кўрсаткичига айланмоқда ва ўқитувчининг ўз малакасини ошириб боришида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Тўғри ташкил этилган ҳисобга олиш натижасида ўқитувчи ўқувчиларнинг ўзлаштиришини аниқ баҳолай олади, уларнинг ўз билимларини такомиллаштиришга интилишини юзага келтиради, ақлий ва аҳлоқий ривожланишига таъсир этади.
ўувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини ҳисобга олишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим:
1) ўув дастури асосида мавзу ва бўлимни ўрганишда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ҳар томонлама назорат қилиш;
2) ҳар бир якунланган мавзу бўйича ўқувчиларнинг фаолияти тўғрисида тўлиқ хулоса чиқариш;
3) ўртача арифметик маълумотларга таянибгина ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳоламаслик;
4) ўувчиларнинг мавжуд билимларига аниқ, батафсил маълумот (тавсиф) бериш учун уларнинг бир неча ўқув йилидаги статистик ўзлаштириш маълумотларга асосланиб таҳлил этиш.
Демак, ўзлаштиришни назорат қилиш ва ҳисобга олиш назорат, ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш вазифаларини бажаради.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish