Педагогика


Таълим олганликни назорат қилиш ва ташхислаш тамойиллари



Download 2,56 Mb.
bet56/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Таълим олганликни назорат қилиш ва ташхислаш тамойиллари.
Педагогикада ўқувчиларнинг таълим олганлигини ташхислаш ва назорат қилиш тамойилларининг тизими ишлаб чиқилган. Улардан энг муҳимлари холислик (объективлик), тизимлилик (системалилик), кўргазмалилик (ошкоралик) саналади. Холислик (объективлик) ташхис тестлари (топшириқлари, саволлари), ташхис жараёни мазмунининг илмий асосланганлиги, педагогнинг барча таълим олувчиларга дўстона муносабати ҳамда билим, малакаларни баҳолашнинг аниқ кўринишда белгиланган мезонларидан иборат. Амалда ташхиснинг холислиги қўйилган баҳолар назорат методлари ва воситаларидан, ташхис ўтказган ўқитувчидан қатъий назар хамма вақт мос келишини англатади.
Тизимлилик (системалилик) тамойилининг талаби шундан иборатки, ташхислаш назоратини таълим жараёнининг барча босқичларида – билимларни бошланғич идрок этишдан то амалда қўллашгача бўлган босқичларида олиб бориш керак.Тизимлилик барча таълим олувчилар ўқув муассасида бўлган биринчи кундан бошлаб охиригача мунтазам ташхисга жалб этилишини англатади. Таълим олувчининг билими ва эгаллаши лозим бўлган барча жи-ҳатларни ишончли текшириш учун таълим назоратини тез-тез ўтказиш керак. Тизимлилик тамойили ташхис ўтказишга бир бутун ёндашувни талаб этади-ки, бунда назорат, текшириш, баҳолашнинг турли шакллари, методлари, воситалари узвий ўзаро боғлиқликда ва бирликда қўлланилади, бир мақсадга хизмат қилади. Бу каби ёндашув ташхиснинг айрим методлари ва воситаларини мутлоқлаштиришга йўл қўймайди.
Кўргазмалилик (ошкоралик) тамойили аввало барча таълим олувчиларни айнан бир хил мезонлар бўйича очиқ синовдан ўтказишни англатади. Ташхис жараёнида белгиланадиган ҳар бир ўқувчи рейтинги кўргазмали, қиёсий характерга эга. Ошкоралик тамойили, шунингдек, баҳоларни эълон қилиш ва мотивациялашни талаб этади. Баҳо мўлжал (ориентир) бўлиб, таълим олувчилар унга мувофиқ ўзларига қўйиладиган талаблар ва педагогнинг холислиги ҳақида фикр юритади. Тамойилни амалга оширишнинг зарур шарти ташхислаш натижаларини эълон қилиш, уларни манфаатдор шахслар иштирокида муҳокама ва таҳлил қилиш, нуқсонларни тугатишнинг истиқболли режаларини тузиш ҳисобланади.


Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish