Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълимнинг маъруза-амалий тизими, унинг белгилари ва хусусиятлари. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадралар тайёрлаш миллий дастури”да кўзда тутилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мустақил ҳаётга кириб келаётган ёшларга муайян соҳа йўналиши бўйича чуқур, дифференцациялашган касбий билимлар бериш имкониятини яратади.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълимнинг маъруза-амалий тизимидан фойдаланилади. Машғулотлар иккита бирлаштирилган дарслар кўринишида 90 минут давом этади. Уларнинг ўзига хосликлари қуйидагилардан иборат:
маъруза ўқувчиларнинг мустақил ишлари учун тахминий асос сифатида катта ҳажмдаги тизимлаштирилган ахборотларни беришнинг асосий шакли (90 минут ташкил этилади);
амалий машғулот академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси раҳбарлиги остида олган ўқув ахборотлари (лекция ва мустақил ишлари)ни чуқурлаштириш, таҳлил қилиш, кенгайтириш, қўллаш ва ўзлаштирилишини назоратни ташкил этиш шакли;
академик лицей, касб-ҳунар коллежида ўқиш асосий шакли сифатида ўқувчиларнинг мустақил фаолиятлари амалга оширилади;
ўқув гуруҳи ўқувчиларни уюштиришнинг асосий шакли (унинг доимий тартиби одатда бутун таълим давомида сақланиб қолади);
ўқув гуруҳлари тўплами академик лицей, касб-ҳунар коллежида курслардан иборат бўлади;
курсларда ўқув машғулотлари жадвалга биноан ягона ўқув режаси ва дастурлари бўйича амалга оширилади;
ўқув йили икки семестр, аттестация даври ва таътилларга бўлинади;
ҳар бир семестр ҳамма ўқув фанлари бўйича якуний аттестация (имтиҳон топшириш) билан якунланади;
академик лицей, касб-ҳунар коллежида ўқиш муҳим фанлар бўйича аттестация (битирув имтиҳонларини топшириш) ва мутахассислиги бўйича битирув малакавий ишни ҳимоя қилиш билан якунланади.
Академик лицей, касб-ҳунар коллежларда таълим маъруза, семинар, лаборатория иши, ўқувчиларнинг илмий тадқиқотчилик ишлари (ЎИТИ), ўқувчиларнинг мустақил ўқув ишлари, ишлаб чиқариш амалиёти, чет элда иш тажрибасини ошириш каби шаклларда ташкил этилади. Таълим натижаларини назорат қилиш ва баҳолаш шакли сифатида кундалик, оралиқ ва якуний назорат, баҳолаш рейтинги тизимидан, рефератив ва курс, битирув ишларидан фойдаланилади.
Назорат учун саволлар:
1. Замонавий таълимнинг асосий турларини таърифлаб беринг.
2. “Таълимнинг ташкилий тизими” тушунчаси моҳиятини тушунтириб беринг.
3. Таълимнинг индивидуал шакли афзалликлари нимадан иборат?
4. Синф-дарс тизимининг афзалликлари нималардан иборат?
5. Замонавий дарсга қандай талаблар қўйилади?
6. Ўқувчилар билиш фаолиятининг индивидуал, гуруҳли, фронтал шаклларидан фойдаланиб мутахассислик фани бўйича дарс режаси ва конспектини ишлаб чиқинг.
7. Ҳар бир дарсда ўқувчилар фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш ва баҳолаш керакми? Агарда зарур деб ҳисобласангиз мумкин бўлган методик вариантларини кўрсатиб беринг.
Адабиётлар:
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.
Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури». Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.
Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.
Мавлонова Р ва бошқ. Педагогика. – Тошкент, Ўқитувчи, 2001.
Подласўй И.П. Педагогика. Новўй курс. В 2 кн. Кн. 1. – Москва, Владос, 1999.
ТАЪЛИМ ОЛГАНЛИКНИ ТАШХИС ЭТИШ 2
Do'stlaringiz bilan baham: |