Дарсда ўқувчилар ўқув фаолиятини ташкил этиш замонавий шаклларининг турлари. Турли дарс тузилмаларидан янада самаралироқ фойдаланиш йўлларини излашда дарсда ўқувчилар ўқув фаолиятларини ташкил этиш шакллари алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Педагогик адабиётлар ва мактаб амалиётида асосан учта шундай шакллари қабул қилинган – оммавий, гуруҳли ва индивидуал. Таълимнинг оммавий шакли синфдаги жами ўқувчиларнинг ўқитувчи раҳбарлиги остида биргаликда ҳаракатларини кўзда тутади. Гуруҳли шаклида эса ўқувчилар 3-6 кишидан иборат гуруҳлар ёки жуфтликларда иш олиб борадилар. Гуруҳлар учун топшириқлар бир хил ёки турлича бўлиши мумкин. Индивидуал шакли ҳар бир ўқувчининг алоҳида мустақил ишлашини кўзда тутади.
Ўқитиш фронтал шаклида, ўқитувчи бир вазифа устида ишлаётган бутун синф ўқув фаолиятини бошқариб боради. У ўқувчиларнинг ҳамкорликларини таъминлайди ва ҳамма учун бир бўлган иш суръатини белгилайди. Фронтал ишлашнинг педагогик самаралилиги кўп жиҳатдан ўқитувчининг бутун синфни назорат қила билишига ва шу билан бир вақтда ҳар бир ўқувчининг ишини кўздан қочирмаслигига боғлиқ бўлади. Агарда ўқитувчи ижодий жамоали ишлаш муҳитини ярата олса, ўқувчилар диққатини ва фаолликларини таъминлаб тура олса самараси яна ошади. Аммо фронтал ишлаш индивидуал фарқларни ҳисобга олмайди, у ўрта ўқувчига мўлжалланган. Шунинг учун баъзи ўқувчилар берилган иш суръатидан ортда қоладилар, бошқалари эса зерикиб, қийналиб кетадилар.
Ўқиш гуруҳли шаклида ўқитувчи синф ўқувчилари гуруҳлари ўқув-ўрганиш фаолиятиларини бошқаради. Ўқувчиларни звеноли, бригадали, бирлаштириш-гуруҳли ва дифференцияланган гуруҳларга тақсимлаш мумкин. Ўқиш звеноли шакли ўқувчилар доимий гуруҳи ўқув фаолиятини ташкил этишни кўзда тутади.
Бирлаштириш-гуруҳли шаклида синфни одатда катта умумий топшириқни ҳар бири фақатгина бир қисмини бажарадиган гуруҳларга ажратишни кўзда тутади.
Дифференциялашган-гуруҳли таълим шакли доимий гуруҳлар ҳам, бир хилдаги ўқув имкониятларига эга ва ўқув кўникмалари бир хил даражада шаклланган ўқувчиларни бирлаштиришини кўзда тутади. Гуруҳли шаклларига ўқувчиларнинг жуфт бўлиб ишлашларини ҳам киритилади. Ўқув гуруҳлари фаолиятларини ўқитувчи ўзи бевосита ҳамда ўз ёрдамчилари – ўқувчилар фикрига қараб тайинланган звенолар ва бригадар орқали бошқаради.
Индивидуал таълим ўқувчиларнинг бошқа ўқувчилар билан бевосита алоқаларини кўзда тутмайди. Ўз моҳиятига кўра синф жамоаси ёки муайян гуруҳлар билан ишлашдан тубдан фарқ қилмаса-да, бироқ ўқувчи ўзининг шахсий имкониятларига мувофиқ ўқитувчи томонидан берилган топшириқни мустақил бажаради. Бу мақсад йўлида махсус тайёрланган карточкалардан фойдаланиш мумкин.
Дарсда ўқитувчиининг эътибори бир неча ўқувчига қаратилса, бу вақтда қолган ўқувчилар мустақил ишласалар таълимнинг бундай шакли индивидуал-гуруҳли шакл деб аталади.
Замонавий таълим амалиётида кўпроқ икки ташкилий шакл:: оммавий ва индивидуал шакллардан фойдаланилади. Айни вақтда гуруҳли ва жуфтли ўқиш шаклидан амалиётда анча кенг фойдаланилади.
Таълимнинг оммавий шакли ҳам, гуруҳли шакли ҳам жамоавий ҳисобланмаса-да, лекин айрим педагоглар уларни оммавий таълим деб кўрсатишга ҳаракат қиладилар.
Жамоавий ишлаш фақатгина дифференциялашган гуруҳли ишлар асосидагина ташкил этилади. Ўқув ишларини ташкил этишнинг жамоавий шакли ўқитувчи ва ўқувчиларнинг динамик ёки ўзгарувчан тартибли жуфтликларида кечаётган муносабатларидир.
Таълим мақсадлари ва фойдаланшнинг қулайлиги нуқтаи назаридан таълим шакллари қуйидагича даражаланади:: асосий, қўшимча ва ёрдамчи таълим.