Биринчидан, ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» таълимни декмократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ривожлантиришни назарда тутади. Беш балли баҳолаш тизими қаттиқўлликни, ўқитувчининг мустабидлиги ҳамда унинг таълим жараёнида якка ҳукмронлигини таъминлашга хизмат қилиб келган.
Демак, ушбу жараёнда талаб ва амалдаги ҳолат бир-бирига мувофиқ келмайди.
Иккинчидан, баҳолаш мезони ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ихтилофларни келтириб чиқаришга эмас, аксинча, ўзаро фаол ҳамкорлик, бир-бирини тушуна олишлари учун хизмат қилиши лозим.
Учинчидан, баҳолаш мезони фақатгина ўқувчилар томонидан билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилиш даражасини назорат қилиш учунгина эмас, балки таълимни ташхис этишнинг фаол кўмакчисига айланиши зарур.
Баҳолашнинг беш балли тизими бирдан бешгача фарқланувчи дастлабки баҳолар қўйиш тартибини билдириб, моҳияти эса баҳоларнинг ўртасидан келиб чиққан ҳолда чораклик (йиллик) ўзлаштириш натижаларини аниқлаш тартибидан иборат.
Масалан, ўқувчи бирор ўқув фанидан учта назорат ишини 3, 4 ва 5 га бажарган, жорий назорат бўйича ҳам шундай натижаларни қайд этган бўлса, унга чорак учун «4» баҳо қўйилади. Бу эса жорий, оралиқ ва якуний назорат пайтида яхши тайёргарлик кўрган ўқувчининг ижобий баҳоланиши ўрнига, чорак ёки йил охирида муайян мавзудан «5» баҳога берилган жавобларининг мутлақо инобатга олмаслигига сабаб бўлади..
Рейтинг тизимида ўзлаштириш натижаси назоратнинг кўрсатилган барча шакллардан ўтиш жараёнида тўпланган балларни қўшиш йўли билан аниқланади. ҳар бир назорат тури учун 10 баллдан тақсимланганда (ўқув фани учун 100 балл ҳисобида) унга 7, 5, 8, 7 балл қўйилса, ўқувчининг чорак ёки ярим йиллик учун тўплаган бали 27 баллни ташкил этади, бу эса 55 фоиздан кам, шунинг учун у етарлича рейтинг балини тўпламагунча ва барча назорат шаклидан ўтмаганча аттестация қилинмайди. Демак, рейтинг ти-зими олинган баҳо билан эгалланган билим ўртасида тафовут келиб чиқишининг олдини олади.
Рейтинг тизими яна бир қатор афзалликларга эга, чунончи:
таълим жараёнида баҳолаш тизими имкониятларини кенгайтириш;
ўқувчи билимини энг адолатли мезонлар ёрдамида аниқлаш;
таълимни стандартлаштириш жараёни учун зарур имкониятларни очиб бериш;
таълим стандартларида кўзда тутилган ўқув дастурига кирган мажбурий ихтиёрий мавзуларнинг тўлалигича ўзлаштирилиши;
ўқувчиларда ўз устида мустақил ишлаш интилиш, эркин фикр юритиш, билимларни эгаллашга нисбатан изчил ёндашув юзага келади;
ўқувчиларда ёмон баҳо олишга бўлган қўрқув йўқолиб, унинг ўрнига билимларни ихтиёрий ўзлаштириш, мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш йўлида мустақил ишлаш имконияти яратилади. Бошқача айтганда, қўрқув ўрнига интилиш, режалаштириш, ҳаракат қилишга эҳтиёж туғилади, ўрганишга нисбатан қизиқиш ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |