Педагогика


Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим жараёнидаги фаолиятлари. Ўқитувчи фаолиятининг вазифаси ва тузилиши



Download 2,56 Mb.
bet29/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим жараёнидаги фаолиятлари. Ўқитувчи фаолиятининг вазифаси ва тузилиши. Таълим муассасаси (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муассасалари)да, ташкил этилувчи таълим жараёнида ўқувчининг фаолияти ўқитувчи раҳбарлиги остида кечади. Ўқитувчи фаолиятининг вазифаси ўқувчиларнинг ижтимоий борлиқни онгли ва фаол идрок этишга йўналтирилган фаолиятларини бошқаришдан иборатдир.
Таълим жараёнини бошқариш қуйидаги босқичлардан иборат:

  1. режалаштириш;

  2. ташкил этиш;

  3. бошқариш (рағбатлантириш);

  4. назорат;

  5. натижаларни баҳолаш ва таҳлил қилиш.

Ўқитувчи фаолиятини режалаштириш босқичи календар-тематик ёки дарслар режаларини тузиш билан якунланади. Режалар, режа-конспектлар ёки конспектларни тузиш учун узоқ, жиддий ишлаш керак бўлади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг тайёрликлари даражаси, уларнинг ўқув имкониятлари, моддий база ҳолати, шахсий (касбий) имкониятларини ўрганиб чиқиши, ўқув материали мазмунини танлаб олиши, дарс олиб бориш шакли ва методини ўйлаб чиқиши керак бўлади.
Ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш ўқувчилар олдига ўқув масалаларини қўйишни ва уни бажариш учун имкониятлар яратишдан иборат бўлади.


Таълим жараёнида ўқувчиларнинг фаолияти. Билим олиш фаолиятнинг ўзига хос кўриниши сифатида муайян тузилиш, ривожланиш ва фаолият қонуниятларига эга. Билим олиш борлиқни идрок этиш, ўрганиш, машқ қилиш ва муайян тажриба асосида хулқ-атвор ҳамда фаолият кўникма, малакаларининг мустаҳкамланиб, мавжуд билимларнинг такомиллашиб, бойиб бориш жараёни ҳисобланади. Билим олишнинг муҳим компоненти мотив, яъни, таълимий характердаги ҳаракат ёки фаолиятни ташкил этишга нисбатан рағбатни ҳис этиш, эҳтиёжнинг юзага келишидир.
Ўқишнинг кейинги компоненти ўқув ҳаракатлари (операциялари) саналаиб, улар англанган мақсадга биноан амалга оширади. Ўқув ҳаракатлари ўқув жараёнини ташкил этишнинг барча босқичларида намоён бўлади. Ҳаракатлар ташқи (кузатиладиган) ва ички (кузатилмайдиган) кўринишда бўлиши мумкин. Ташқи ўқув ҳаракатларига предметли ҳаракатлар (ёзиш, расм чизиш, тажрибалар ўтказиш); перцептив ҳаракатлар (тинглаш, фикрлаш, кузатиш, сезиш) ҳамда нутқдан фойдаланиш киради.
Ички (мнемоник, юнончадан «mnemonikon» - эслаб қолиш маданияти) ҳаракатларга материални эслаб қолиш, уни тартибга солиш ва ташкил этиш, шунингдек, тасаввур ва фикрлаш ҳаракатлари (интеллектуал) киради.
Ҳар қандай билимни ўзлаштиришда ўқувчилардан идрок этиш маданиятига эга бўлиш ва ўқув материалини англаб етиш талаб этади. Педагогик жараёнда ўқувчилар томонидан илмий билимларнинг маъносини етарли даражада тушунмай, фақат товушлар бирлиги сифатида қабул қилиниши ва ёдлаб олиниши хавфилидир.
Ўқувчиларни илмий билимларни уларнинг моҳиятини тўла тушунган ҳолда ўзлаштириш шартлари билан таништириб, уларга ўзини ўзи назорат қилишнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадга мувофиқдир. Ўзини ўзи назорат қилишда ўқувчилар улар қўллаётган ақлий меҳнат воситаларининг самарадорлиги, шунингдек, ўз меҳнати натижаларини баҳолаши керак.
Натижаларни баҳолаш, назорат қилиш ва таҳлил этиш ўқув ҳаракатларининг ажралмас қисмлари ҳисобланади. Таълим жараёнида ўқувчи томонидан ўзини назорат қилиш, ўзини баҳолаш ва ўзини анализ қилиш амалга ошириш ўқитувчининг шунга ўхшаш ўргатувчи ҳаракатларини кузатиш асосида шаклланади. Бу ҳаракатларни шакллантириш ўқувчиларни ўз тенгдошлари фаолиятини кузатишга жалб этиш, ўзаро назоратни ташкил этиш, ўрнатилган мезонлар асосида ўз фаолияти натижаларини ўзаро баҳолаш ва таҳлил қилишга ёрдам беради.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish