Педагогика


Замонавий педагогикада таълим парадигма (модели)лари



Download 2,56 Mb.
bet26/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Замонавий педагогикада таълим парадигма (модели)лари. Педагогик парадигма (юнонча «paradeigma» - мисол, намуна) – педагогика фани ривожининг маълум босқичида таълимий ва тарбиявий муаммоларни ҳал этиш намунаси (модели, стандарти) сифатида илмий педагогик ҳамжамият томонидан эътироф этилган назарий ҳамда методологик кўрсатмалар тўплами бўлиб, у таълимнинг концептуал модели сифатида қўлланилади. Бугунги кунда таълимнинг қуйидаги парадигмалари кенг тарқалган:

  1. Анъанавий – консерватив парадигма (билим парадигмаси).

  2. Рационалистик (бихевиористик) парадигма.

  3. Феноменологик (гуманистик) парадигма.

  4. Технократик парадигма.

  5. Эзотерик парадигма.

Айни вақтда таълим парадигмаларини белгилашга нисбатан уч хил ёндашув мавжуд:
1. Қадриятли (аксиологик) ёндашув - маданият инсон ҳаётининг мазмуни сифатида тушунилади.
2. Фаолиятли ёндашув асосан маданият моддий ва маънавий бойликларини яратишга йўналтирилган фаолиятнинг синалган усуллари сифатида талқин этилади.
3. Шахсий ёндашув - маданият муайян шахс тимсолида намоён бўлади.
Маданиятга нисбатан турли ёндашувларнинг мавжудлиги бир қатор парадигмаларнинг яратилишига замин яратади.
Ҳар бир парадигма муайян таълимий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилади. Хусусан:
- ижтимоий институт сифатида ўқув муассасаларининг вазифалари;
- таълимнинг самарали тизими;
- ўқув юртлари олдида турган энг муҳим, устувор масала;
- таълимнинг ижтимоий аҳамиятли мақсадлари;
- муайян билим, кўникма ва малакаларнинг қимматли ҳисобланиши.
Айни вақтда қуйидаги парадигмалар мавжуд:
1. Билим олишнинг анъанавий парадигмаси (модели) (Ж.Мажо, Л.Кро, Ж.Капель ва бошқалар)
Унга кўра таълимнинг асосий мақсади - “Билим, қанчалик қийин бўлмасин билим олиш”. Анъанавий парадигма мактабнинг мақсади ёш авлодга индивидуал ривожланиши ҳамда ижтимоий тартибни сақлаб қолишга ёрдам берувчи маданий меросларнинг муҳим элементлари – билим, кўникма ва малакалар, илғор ғоялар ва қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда уларни ёшларга етказиш муҳим эканлигини ёритади. Билим олиш парадигмасининг асосий мақсади: таълим олиш, тараққиёт ва маданиятнинг энг муҳим элементларини авлоддан-авлодга етказиш.
2. Рационалистик (бихевиористик) парадигма (П.Блум, Р.Ганье, Б.Скиннер ва бошқалар). Рационалистик парадигма диққат марказида таълим мазмуни эмас, балки ўқувчилар томонидан турли билимларни ўзлаштирилишини таъминловчи самарали усуллари ётади. Таълимнинг рационалистик модели асосини Б.Скинернинг ижтимоий инженерия бихевиористик (инглизча behavior - хулқи) концепцияси ташкил қилади.
Мактабнинг мақсади – ўқувчиларда ғарб маданияти ижтимоий қоидалари, талаблари ва кўзлаган мақсадларига мос келадиган мослаштирувчи “хулқий репертуар”ни шакллантиришдир. Шу билан бир вақтда, “хулқи” атамаси билан “инсонга хос ҳамма таъсирланишлар – унинг фикрлари, сезги ва ҳаракатлари” ифодаланади (Р.Тайлер).
Бунда таълимнинг асосий методлари, ўргатиш, тренинг, тест синовлари, индивидуал таълим, тузатишлари бўлиб қолади. Бунинг оқибатида, таълимнинггина эмас, балки дарс беришнинг ҳам ижодий характерини аниқлаш муаммоси муҳокама қилинмайди.
П.Блум барча ўқувчилар фақат ўзлаштирибгина қолмай, балки муваффақиятли ўқишлари мумкин деб ҳисоблайди. Ўқувчининг оптимал қобилиятлари маълум шароитларда, ўқувчига таълим бериш натижаси унинг суръати билан аниқланади. Олимнинг фирича, таълим олувчиларнинг 95 фоизи таълим муддатларига бўлган чеклашлар олиб ташланганда ўқув курсининг бутун музмунини ўзлаштириб олишга қодирлар. Ана шу нуқтаи назардан ўқувчилар томонидан билимларнинг муваффақиятли ўзлаштиришини таъминловчи методика ишлаб чиқилади, унинг моҳияти қуйидагичадир:

  1. Бутун синф ёки курс учун тўла ўзлаштириш эталони, мезоннини аниқ белгилаб олиш асосида, ўқитувчи таълим якунида эришилиши керак бўлган аниқ натижаларнинг рўйхати ва унга мувофиқ келувчи тестларни тузади.

  2. Ўқув бирликлари, яъни, ўқув материалларининг яхлит бўлимлари кўрсатилади, уларни ўзлаштириш натижалари аниқланади, якуний баҳога таъсир кўрсатмайдиган навбатдаги тестлар тузилади. Бу тестларнинг вазифалари – тузатиш, коррекциялашдан иборат.

  3. Тўла ўзлаштиришга йўналтирилган ҳар бир ўқув курс материалларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун тест синовларини ўтказиш. Бу ўринда ҳар бир ўқувчига баҳо ва таълим мақсадларининг аҳамиятини тушунтириш муҳим.

Предметларни бўш ва ўртача ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг қобилиятларини жадал ривожлантириш П.Блум концепциясининг асосий мазмунини ташкил этади.
Турли мамлакатларнинг (Австрия, Бельгия, АҚШ ва бошқалар) таълим тизимлари тажрибаси рационалистик (бихевиористик) парадигма ғояларига мувофиқ иш кўрилганда 70 % ўқувчилар юқори натижаларни қайд этганликларини кўрсатади.
Юқорида қайд этилган таълим йўналишлари ўзида инсонпарварлик ғояларини ифода этмаган, улар бола дунёқарашининг ривожланиши, шахснинг ривожланишида шахслараро муносабатларнинг муҳим ўрин тутишини назарда тутмайди.
3. Гуманистик (феноменологик) парадигмага кўра (А.Маслоу, А.Комбс, К.Роджерс, Л.С.Вўгодский ва бошқалар) таълим олувчи эркин шахс, ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида ўзига хос ривожланиш имкониятларига эга. Улар болани ривожлантириш мақсадида уни шахслараро муносабатлар жараёнига йўналтиради. Таълимнинг феноменологик (феномен юнонча «phainomenon» – ҳисобланган, яъни, машҳур, алоҳида нодир одам) модели ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, уларнинг талаб ва қизиқишларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни кўзда тутади. Унинг вакиллари ўқувчини нодир шахс деб ҳисоблайдилар. Гуманистик парадигма доирасида фаолият олиб борувчи ҳар бир таълим тизими ижодий ривожланади ва ўқувчи ҳамда ўқитувчининг эркинлиги ва ижодкорлигини ёқлайди.
Гуманистик парадигма ғоялари 1991 йилдан кейин республика узлуксиз таълим тизимига жорий этила бошланди. Парадигманинг диққат марказида ўқувчининг баркамол ривожланиши, унинг интеллектуал эҳтиёжлари, “эркин фикрлайдиган шахсни тарбиялаш” масаласининг ижобий ҳал этилиши ётади. Айни вақтда, республика таълим муассасаларида қўйидаги ғояларга амал қилинмоқда: “Демократик жамиятда болалар, умуман ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар болалар эркин фикрлашга ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар. ... Мустақил фикрлаш – ҳам катта бойликдир”1.
Эзотерик парадигма (юнонча «esoterikos» ички, сирли, яширин, фақатгина билувчилар учун мўлжалланган инсоннинг дунё билан ўзаро алоқалари юксак даражаларини акс эттиради). Моделнинг моҳияти ҳақиқат абадий ва ўзгармас, доимий эканлигини таъкидлашдан иборат. Парадигма тарафдорлари ҳақиқатни билиб бўлмаслиги, унга фақатгина фаҳмлаш асосида эришиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Педагогик фаолиятнинг олий мақсади коинот билан мулоқот, ўқувчининг табиий кучларини озод этиш ва ривожлантиришдан иборат. Шу билан бирга, ўқитувчининг ҳимоялаш вазифаси муҳимдир, у ўқувчининг мавжуд имкониятларини уни маънавий, жисмоний, психик жиҳатдан ривожлантиришга йўналтиради.
Илмий-техник, технократик парадигманинг асосий мақсади амалиётни такомиллаштириш асосида таълим олувчиларга “аниқ” илмий билимларни бериш ва уларнинг ўзлаштирилишини таъминлашдир. Билим - кучдир, шу боис шахс қиммати унинг ўрганиш, билим олиш, имкониятлари билан белгиланади. Шахс муайян (ўртача, стандартлаштирилган) билим ёки хулқ-атвор эгаси бўлсагина қадрият сифатида эътироф этилади деган ғоя ушбу парадигманинг асосини ташкил этади.
Сўнгги йилларда ноинституционал парадигма ривожлана бошлади. У таълимни ижтимоий институтлар, яъни, мактаб ва олий таълим муассасаларидан ташқарида ташкил этиш ғоясини илгари суради. Бу таълим “табиатда” - Internet, “очиқ мактаблар” – компьютерлар воситасида таълим дастурларига (масофадан ўқитиш) мувофиқ ўқитиш самарали дея ҳисоблайди.

Назорат учун саволлар:





  1. “Дидактика” тушунчасини таърифлаб беринг.

  2. Дидактиканинг предмети ва объекти нималардан иборат?

  3. Дидактиканинг асосий вазифалари нималардан иборат?

  4. Дидактиканинг асосий категориялари қайсилар?

  5. Дидактик концепциялардан қайсилари билан танишсиз?

  6. Ривожлантирувчи концепциянинг моҳияти нимадан иборат?

  7. Ривожлантирувчи таълимниг асосий тамойиллари қайсилар?

  8. Муаммоли таълимнинг моҳияти нимадан иборат?

  9. “Таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик хусусиятлари” тушунчасини сиз қандай тушунасиз?

  10. Замонавий дидактик тизимнинг ўзига хос белгилари нималардан иборат?

11. Педагогик парадигма нима? Таълимнинг асосий парадигмаларини айтиб беринг.

Адабиётлар:





  1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.

  2. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури». Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.

  3. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.

  4. Мавлонова Р ва бошқ. Педагогика. – Тошкент, Ўқитувчи, 2001.

  5. Подласўй И.П. Педагогика. Новўй курс. В 2 кн. Кн. 1. – Москва, Владос, 1999.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish