Педагогика


Таълим муассасасида методик ишлар, педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш, ёш ўқитувчилар билан ишлаш



Download 2,56 Mb.
bet109/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Таълим муассасасида методик ишлар, педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш, ёш ўқитувчилар билан ишлаш. Таълим жараёнининг сифати ҳар жиҳатдан ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий жиҳатдан тайёргарлиги, педагогик ва методик маҳорати даражасига боғлиқдир. Ана шу мақсадда таълим муассасасида методик Кенгаш ва фан методик бирлашмалари иш олиб боради. Методик Кенгаш таълим муассасасида таълим жараёнининг сифатини таъминлаш, ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий жиҳатдан тайёргарлиги ҳамда педагогик ва методик маҳоратларини такомиллаштирилиб боришига назарий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилувчи органдир.
Методик Кенгашнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» талабларини рўёбга чиқариш мақсадида таълим муассасасида таълим жараёнини методик таъминлаш ва мувофиқлаштириш ҳамда педагогик кадрларнинг методик жиҳатдан билимларини ошириб боришга қаратилади.
Методик Кенгашнинг фаолият доираси кенг бўлиб, у томонидан қуйидаги вазифалар1 амалга оширилади:

  1. таълим жараёнининг методик таъминот ҳолатини ўрганади, таълим муассасаси методик ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;

  2. таълим муассасасида олиб борилаётган методик ишларнинг истиқболини аниқлайди;

  3. йўналиш ва фанлар бўйича методика бирлашмаларига умумий раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;

  4. таълимга доир меъёрий ва методик ҳужжатларни ўрганади, уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш усуллари юзасидан тавсиялар беради;

  5. таълим муассасаси ўқув-методик ишларига эксперт сифатида баҳо беришни амалга оширади;

  6. ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий билим даражасини оширади, уларни фан ютуқлари, педагогик инновациялар, илмий-оммабоп адабиётлар билан мунтазам таништириб боради;

  7. ўқитувчиларга иш режаларининг тузилиши ва бўлимлари мазмуни бўйича тавсиялар беради;

  8. таълим муассасаси таълим жараёнида қўллаш учун илғор педагогик технологияларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалиётга жорий этилишини назорат қилиб боради;

  9. ўқитувчиларнинг педагогик ва методик маҳоратини оширишга доир ишларни амалга оширади;

  10. давлат таълим стандартлари талаблари, ўқув режаси ва дастурларининг бажарилиш ҳолатини таҳлил қилади ва тегишли тадбирларни белгилайди;

  11. ташқи ва ички назорат натижаларига Давлат таълим стандарти талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

  12. ўқув жараёнига ўқитиш методикасининг замонавий ва самарали усулларини олиб кириш, педагогик кадрларни методик жиҳатдан билимларини ошириш мақсадида ўқув семинарларини ташкил қилиш;

  13. таълим жараёнида миллий мафкура ва ёшларда сиёсий онгни шакллантиришга доир кўрсатмалар бериб бориш;

  14. ўқувчилар билимини назорат қилиш ва уларнинг мустақил ишларини ташкил қилишга доир кўрсатмалар бериш;

  15. йўналиш ва фанлар бўйича методика бирлашмалари ҳисоботини эшитиш, муҳокама қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар бериш;

  16. ўқитувчиларнинг самарали меҳнатларини инобатга олган ҳолда маънавий ва моддий рағбатлантиришга тавсия қилиш;

  17. педагогик ходимларнинг аттестациядан ўтказиш бўйича материалларни тайёрлаш;

  18. таълим муассасаси миқёсида фан ойликлари (ҳафталиклари), фанлар бўйича дарсдан ташқари (факультатив, тўгарак) ишлари, фан олимпиадаларининг 1-босқичлари, кўрик-танловларнинг ўтказилиши ва уларнинг самарасини назорат қилиб бориш.

Методика Кенгаши йиғилишлари қарорлаштирилиб, Кенгашнинг қуйидаги ҳужжатлари таълим муассасаси иш юритиш ҳужжатлари билан бирга сақланади (41-чизма).

Таълим муассасасида фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркумлари бўйича Методика бирлашмалари1 фаолият кўрсатади. Методика бирлашмаларининг мақсади ўқитувчиларнинг методик ва касбий маҳоратларини такомиллаштириш, ўқувчиларга таълим-тарбия беришга қўйилган ҳозирги замон талабларининг бажарилишини таъминлаш борасида ўзаро ёрдамни ташкил этиш, ижодий ташаббусларни уйғунлаштириш ва таълим-тарбия беришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқишдан иборат.


Методика бирлашмалари ўзида Методика Кенгашининг вазифаларини акс эттиради. Шу билан бирга Методика бирлашмалари қуйидаги вазифаларни ҳам амалга оширади:

  1. фанлар бўйича тақвимий, мавзуий режаларни тасдиқлашга тавсия этиш;

  2. оралиқ ва якуний назоратлар учун ўқитувчилар томонидан тайёрланган синов материалларини тасдиқлаш;

  3. илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганишни ташкил қилиш ва оммалаштириш;

  4. тегишли йўналиш ёки фан бўйича таълим муассасасида методик таъминотга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

  5. дарсларни ўзаро кузатишларни ташкил қилиш, натижаларни таҳлил этиш ва мутахассисларга амалий ёрдам бериш;

  6. таълим методларини ўрганиш мақсадида очиқ дарсларни ташкил этиш, илғор педагогик тажрибаларга доир таклифларни ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш;

  7. ёш мутахассисларга методик ёрдам бериш;

  8. кўргазма ва кўрсатмали воситалардан фойдаланиш бўйича методик тавсияларни бериш;

  9. фан хоналарининг меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида жиҳозланишини ташкил этиш.

Умумий ўрта таълим мактабларида Методика бирлашмалари бошланғич таълим йўналиши бўйича битта, V-XI синфларда эса ўқув режасидаги алоҳида фанлар бўйича ташкил этилади. Агар у ёки бу фан бўйича ўқитувчилар сони уч нафардан кам бўлса, у ҳолда фан ўқитувчилари шу туркумдаги фан ўқитувчилари билан биргаликда битта Методика бирлашмасига бирлашадилар, Академик лицейларда ҳам Методика бирлашмалари худди шу тарзда ташкил қилинади. Касб-ҳунар коллежларида эса кафедраларда ўқитиладиган фанлар бўйича Методика бирлашмалари тузилади.
Методика бирлашмасига таълим муассасаси Педагогика Кенгаши қарорига асосан ижодкор ва тажрибали ўқитувчилардан таълим муассасаси директорининг буйруғи билан раҳбар тайинланади. Методика бирлашмаси ҳужжатларига методика бирлашмаси ҳисоботлар, методика бирлашмаси фаолиятига алоқадор бўлган аъзолари ҳақида маълумот, иш режаси, йиғилиш баённомалари, ўқув – методик ҳужжатлар нусхаси киради.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish