Директор ва унинг ўринбосарлари вазифалари. Таълим муассасасининг ўқув-тарбия жараёни ва кундалик фаолиятига бевосита раҳбарликни таълим муассасаси директори олиб боради.
Таълим муассасаси директорининг вазифаси қуйидагилардан иборат:
давлат ва жамоат ташкилотлари олдида таълим муассасасининг манфаатларини ифодалаш;
ўқув-тарбия жараёни муваффақиятини таъмин этиш;
ўқув дастурларининг бажарилишини назорат қилиш, таълим-тарбия ишларининг сифати ва самарадорлиги, болалик ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг риоя қилиниши, шунингдек, таълим муассасасидан ташқарида маънавият ишларини ташкил қилиниши учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
педагогик ва раҳбар кадрларни танлаб жой-жойига қўйиш, уларнинг вазифаларини белгилаш, педагогик кадрлар, кабинет ва устохона мудирларини белгилаш, синф ва гуруҳ раҳбарларини танлаш, педагог ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ишга қабул қилиш ҳамда бўшатиш;
таълим муассасаси педагогик ходимларини аттестациядан ўтказувчи комиссияга раҳбарлик қилиш;
таълим муассасаси педагогик ходимларининг ижодий ишлари, таълим-тарбиянинг илғор шакл ва усулларини қўллашлари учун шарт-шароитларни яратиш;
таълим муассасасига ажратилган молиявий маблағлар, сарф-харажат ҳисобини юритиш;
таълим муассасаси меъёрий ҳужжатларининг тўғри юритилишини таъминлаш;
таълим муассасаси педагогик Кенгаши, маҳаллий ҳокимлик органлари олдида ўз фаолияти тўғрисида ҳисоб бериб туриш.
Таълим муассасаси директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарининг вазифалари:
ўқув ҳафтаси ва ўқув машғулотларининг давомийлигини таъминлаш;
дарс жадвалини тузиб чиқиш ва шу жадвалга биноан дарсларнинг ўз вақтида самарали ўтказилишини таъминлаш;
ҳар бир чорак охирида, семестр давомида директор ва таълим муассасаси педагогик Кенгаши аъзоларига ўқув жараёнининг бориши хусусидаги ахборот ва маълумотларни бериб бориш;
ёш мутахассисларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
синф ва гуруҳ журналларини тўғри юритиш ва сақланишига жавоб бериш;
ўқувчиларнинг билим даражасини режа асосида таҳлил қилиб бориш;
ўқувчилар томонидан давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш.
Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарининг вазифалари:
таълим муассасасида ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш, жамоат ташкилотлари ва маҳалла, ота-оналар билан алоқани таъминлаш;
таълим муассасаси ва ундан юқори миқёсда ўтказиладиган дарсдан ташқари тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;
таълим муассасаси ўқувчиларининг синф, гуруҳ ёки таълим муассасасидан ташқари олиб бораётган машғулотларини кузатиб бориш, уларга амалий ва методик ёрдам уюштириш;
таълим муассасасидаги «Ёш етакчи»нинг ишини назорат қилиш ва унга йўл-йўриқ кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |