Педагогика


Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш



Download 2,56 Mb.
bet111/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш. Педагог кадрлар аттестацияси уларнинг касбий маҳоратларининг ўсишини рағбатлантириш, таълим-тарбияда илғор педагогик технологияларни яратиш ва уларни қўллаш, маънавий-маърифий йўналишлардаги натижаларни холис баҳолаш, эгаллаб турган ёки даъвогарлик қилинаётган тоифа ва лавозимларга муносибликни аниқлаш, таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш мақсадида ўтказилади.
Педагог кадрлар аттестацияси 5 йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест Маркази таркибидаги «Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси ҳамда Халқ таълими Вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган жадваллар асосида ташкил этилади. Халқ таълими тизими педагог кадрлар таркибига профессор-ўқитувчи, ўқитувчи, методист, тарбиячи, психолог, дефектолог, логопед, спорт инструктори, мусиқа ва тўгарак раҳбарлари киради.
Педагог кадрлар аттестациясини ташкил этиш жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  1. педагог кадрлар ўз мутахассислиги ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича тест синовидан, суҳбатдан ўтказиладилар;

  2. педагог ўқитаётган фан бўйича ўқувчиларнинг билим ва ўзлаштириш даражаси ўрганилади;

  3. ўқувчилар ўртасида социологик сўровлар ўтказилади.

Педагогнинг умумий бали тест, суҳбат натижалари, ўқувчиларнинг билим даражаси, илмий, ўқув-методик ишлари ва ихтиролари, ижодий ишлари, иш стажи, педагогнинг комиссия томонидан ўрганилган касбий маҳорати ва раҳбарият томонидан берилган баҳолар йиқиндисидан иборат бўлади.
Махсус мактаблар, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, маданият, спорт, санъат соҳалари педагог кадрлари, муҳандис-педагог кадрлар ва ишлаб чиқариш усталари ўз мутахассисликлари бўйича суҳбатдан ўтказиладилар.
Педагог кадрлар учун меъёрий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича тест саволлари тўплами Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», Давлат таълим стандартлари, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, янги педагогик технологияларга оид масалалардан иборат бўлади.
Комиссия аттестация натижаларига кўра педагогнинг ушбу жараёндаги фаолияти «Аттестациядан ўтди», «Аттестациядан шартли ўтди» ва «Аттестациядан ўтмади» тарзида баҳоланади.
Мутахассис тоифага эга педагог «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилганда, шунингдек, таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмайдиган педагог кадрлар қайта тайёрлаш курсларидан ўтмаган бўлса, тегишли таълим муассасаси раҳбари педагогга ўз мутахассислигига кўра аттестациядан ўтишни ҳамда қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсида малака оширишни таклиф қилади. Мазкур таклифларга рози бўлмаган ўқитувчиларнинг меҳнат шартномаси (амалдаги қонунчилик асосида) бекор қилинади.
«Аттестациядан ўтмади» деб топилган педагоглар ҳамда қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсига юборилган педагоглар бир йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтказиладилар.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish