Педагогика


Педагогик Кенгаш – таълим муассасасининг бошқарув органи



Download 2,56 Mb.
bet107/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Педагогик Кенгаш – таълим муассасасининг бошқарув органи. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, муассаса фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг касбий маҳорати ва ижодкорликларини ўстириш мақсадида педагогик ходимларни бирлаштирувчи педагогик Кенгаш фаолият кўрсатади. Педагогик Кенгаш таълим муассасаси жамоасининг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
Педагогик Кенгашнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  1. таълим муассасаси (умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежи)нинг тайёрланган муҳим ҳужжатларини муҳокамадан ўтказилади, тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади;

  2. таълим муассасасининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилайди;

  3. таълим муассасасида ўқув, тарбия жараёнини ташкил этиш ва таълим самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга қаратилган қарорларни қабул қилади;

  4. таълим муассасаси бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича йўл-йўриқларни ишлаб чиқади;

  5. педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилади ва якуний хулоса чиқаради;

  6. таълим муассасаси педагогик жамоаси учун ўз ваколати доирасида меъёрий талабларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади.

Педагогик Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  1. таълим муассасасини ривожлантириш йўналишларини истиқбол режасини белгилаш;

  2. таълим муассасаси жамоаси олдига қўйилган мақсад ва вазифаларининг бажарилишини амалга ошириш;

  3. ўқув режада мактаб ихтиёрига берилган соатларни тақсимлаш, йиллик ва тақвимий иш режаси мазмуни ҳамда дарс жадвалини муҳокама қилиш;

  4. ўқув жараёнини ташкил қилишнинг турли шакл ва методларини муҳокама қилиш, амалиётга татбиқ этиш;

  5. таълим муассасаси таълим жараёнига оид барча масалаларни ўз ваколати доирасида муҳокама этиш ва тегишли қарор қабул қилиш;

  6. педагоглар малакасини ошириш тизими, уларнинг ижодий ташаббускорликларини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини бериш;

  7. ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлашда оралиқ назорат бўйича қарор қабул қилишда қатнашиш, уни ўтказиш шакли ва вақтини белгилаш;

  8. таълим олувчиларни синфдан-синфга, курсдан-курсга кўчириш ва битирувчиларни якуний аттестацияга қўйиш бўйича қарор қабул қилиш;

  9. таълим жараёнини ташкил қилиш ҳамда таълим муассасасини ривожлантиришга доир масалалар бўйича мактаб раҳбариятининг ҳисоботларини тинглаш;

  10. таълим мақсадига мувофиқ ҳолда ўқувчиларни рағбатлантириш ва жазолаш бўйича масалаларни ҳал этиш;

  11. чорак, ярим йиллик (семестр), йил якунига доир хулосалар чиқариш;

  12. педагогик Кенгаш аъзоларидан педагогик фаолиятни бир хил тамойилларга асосан амалга оширишни талаб қилиш;

  13. таълим-тарбия жараёнида алоҳида хизмат кўрсатган таълим муассасаси ходимларини рағбатлантиришга тавсия қилиш;

  14. якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга ўрнатилган тартибда ҳужжатлар бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Педагогик Кенгаш йиғилишлари қарорлаштирилиб, қабул қилинган ҳужжатлар таълим муассасаси иш юритиш ҳужжатлари билан бирга сақланади. Педагогик Кенгаш фаолияти бир қатор ҳужжатларда ўз акини топади:

Таълим муассасаси ҳужжатлари беш йил давомида таълим муассасасида сақланади.





Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish