Педагогика



Download 2,56 Mb.
bet103/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Таълим тизими ва турлари. Таълим тизими давлат сиёсатининг асосий тамойиллари асосида ёш авлодга таълим-тарбия бериш йўлида фаолият юритувчи барча турдаги таълим муассасалари мажмуи демакдир. Ҳар бир мамлакатнинг таълим тизими унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари, таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бошқарувчи илмий-педагогик муассасалар, таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек, уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ўз ичига олади. Республиканинг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
Республика «Таълим тўғрисида»ги Қонунда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:
Мактабгача таълим – боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминловчи, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотувчи, уни мунтазам таълим олишга тайёрловчи ҳамда бола олти-етти ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва оилаларда амалга оширилувчи таълим босқичи.
Умумий ўрта таълим икки босқичда амалга оширилади. Улар қуйидагилардир:

  1. бошланғич таълим (1-4-синфлар);

  2. умумий ўрта таълим (1-9-синфлар).

Бошланғич таълим ўқувчиларга мураккаб бўлмаган илмий билимларни бериш асосида уларда ўқиш, ёзиш ва ҳисоблашга оид дастлабки билим, кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш асосида уларда шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи элементларини ҳосил қилиш босқичи.
Умумий ўрта таълим ўқувчиларнинг фан асослари бўйича мунтазам билим олишларини, уларда билим ўзлаштириш эҳтиёжини, асосий ўқув-илмий ва умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган маънавий-ахлоқий фазилатларни, меҳнат кўникмаларини, ижодий фикрлаш ва атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлишни ва касб танлаш кўникмаларини шакллантириш1 босқичи. Умумий ўрта умумий ўрта таълим муассасаларида амалга оширилиб, ўқувчиларга I-IX синфлар ҳажмида давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ фан асослари бўйича мажбурий таълим берилади.
Болаларнинг қобилияти, истеъдодини ривожлантириш учун ихтисослашган мактабларнинг ташкил этилиши эса уларнинг истиқболларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Умумий ўрта таълим негизида ўқиш муддати уч йил бўлган мажбурий ўрта махсус касб-ҳунар таълими амалга оширилади. Мазкур таълим узлуксиз таълим тизимида ўзига хос ўринга эга бўлган мустақил тур ҳисобланади. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими – умумий ўрта таълим негизида мажбурий-ихтиёрий равишда ташкил этилиб, ўқувчиларга уларнинг имкониятлари ва қизиқишлари асосида танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисослик асосларига оид билимларни бериш босқичи. Мазкур муассасаларда таълим олиш ўқувчилар томонидан мажбурий-ихтиёрий равишда танланади.
Академик лицей ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган таълим олишларини таъминлаш мақсадида давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасаси.
Академик лицейлар асосан олий ўқув юртлари қошида ташкил этилади.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантирувчи, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини яратиш мақсадида, тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасаси.
Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом ҳамда ўрта маълумотга эга бўлганлик тўғрисидаги гувоҳномалар берилади. Улар битирувчиларга таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгалланган ихтисослик ва кассб-ҳунар йўналиши бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
Олий таълим - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизига асосланиб, икки босқич (бакалаврият ҳамда магистратура)да ташкил этиладиган ҳамда мутахассисликлар йўналишлари бўйича халқ хўжалигининг турли соҳаларига олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаб берувчи таълим босқичи.
Бакалавриат – мутахассислик йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълимдир. Бакалаврлик дастури тугатилгандан сўнг битирувчиларга «бакалавр» даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги касб-ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқуини берувчи диплом топширилади.
Магистратура – аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
«Магистр» даражасини берадиган давлат малака аттестацияси магистрлик дастурининг интиҳосидир. Магистрларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб-ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, шахснинг ижодий таълим – касб-ҳунар манфаатларини қаноатлантиришга қаратилиб, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида аспирантура, адъюнктура ва докторантурада таълим олиш, шунингдек, мустақил тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш асосида амалга ошириладиган таълим босқичи.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим босқичларида таҳсил олиш (аспирантура, докторантура) муайян илмий даража (фан номзоди ва фан доктори илмий даражаси)ни олишга имкон берувчи диссертация ҳимояси билан якунланади. Якуний давлат аттестацияси натижаларига кўра тегишли мутахассислик йўналишларида фан номзоди ва фан доктори илмий даражаси берилиб, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги дипломлар топширилади.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мутахассисларнинг касб билимлари ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштириш мақсадида ташкил этилувчи таълим босқичи.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларидаги ўқиш натижаларига кўра давлат томонидан тасдиқланган намунадаги гувоҳнома ва сертификат топширилади.
Мактабдан ташқари таълим маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда йўлга қўйилувчи, болалар ҳамда ўсмирларнинг таълимга бўлган, якка тартибдаги, ортиб борувчи талаб-эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш мақсадида ташкил этиладиган таълим босқичи.
Мактабдан ташқари таълим давлат органлари, жамоат ташкилотлари, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан мактабдан ташқари давлат ва нодавлат таълим муассасаларида олиб борилади.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish