Педагогика



Download 2,56 Mb.
bet101/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Оила муаммолари. Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби таълим-тарбия ва оила тарбиясини ташкил этишда ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Мавжуд шароитда оилада болалар тарбиясини ташкил этишда муайян қийинчиликлар кўзга ташланмоқда. Булар қуйидагилардан иборат:

  • ота-оналарнинг педагогик билимлардан етарли даражада хабардор эмасликлари;

  • ўтиш даври шароитида юзага келган иқтисодий қийинчиликлар натижасида мактаб ёши болаларнинг муайян қисмининг бозор билан боғланиб қолиб, ўқишга бўлган қизиқишларининг сусайганлиги;

  • замонавий ахборот воситалари, шу жумладан, копюьтернинг ижтимоий ҳаётга тобора чуқур кириб бораётганлиги, натижада унинг ижобий таъсири билан бирга болаларда бадиий адабиётларни ўқишга бўлган қизиқишларининг сезиларли пасайиши;

  • ахборот воситалари саҳифаларида жангари кайфиятдаги томошалар сонининг ортиб бораётганлиги ва бунинг оқибатида болаларда бераҳмлилик кайфиятининг пайдо бўлаётганлиги;

  • ўқувчиларнинг ўқув адабиётлари билан тўла қуроллантирилмаганлиги;

  • нотўлиқ оилаларнинг мавжудлиги ҳамда улар сонининг ортиб бораётганлиги ва ҳоказолар.

Оиланинг фарзандлар ўқув фаолиятига ғамхўрлик қилиши тарбиядаги бош масалалардан биридир. Ота-оналар фарзандларининг таълим жараёнида билимларни муваффақиятли ўзлаштиришлари йўлида масъулиятни чуқур ҳис этишлари зарур.
Ота-оналарнинг бу борада қуйидагиларга риоя этишлари мақсадга мувофиқдир:

  • болаларнинг машғулотларга кечикишлари ва уйга ўз вақтида қайтмасликларига йўл қўймасликлари;

  • уларнинг дарс тайёрлашлари учун уйда қулай шароитни яратиб беришлари;

  • болаларда уй вазифаларини бажаришга нисбатан масъулиятли ёндашувни қарор топтиришлари;

  • болаларга ўқув топшириқларини бажариш ҳаётий зарурият эканлигини уқтиришлари, вазифаларни мустақил, виждонан бажариш кўникмаларига эга бўлишларига кўмаклашишлари;

  • болаларнинг кун тартибига амал қилиш кўникмаларига эга бўлишларига эътибор қаратишлари;

  • бўш вақтдан унумли фойдаланишларини назорат қилиб боришлари.

Оилада бола тарбиясига ижодий ёндашиш, болаларда ижобий сифатларни шакллантиришга эришиш уларнинг шахс сифатида тўлақонли шаклланишларида муҳим аҳамиятга эга.

Назорат учун саволлар:





  1. Оила нима? Уни ўз фикрингиз билан изоҳлаб беринг.

  2. Оила тарбиясининг моҳияти нимадан иборат?

  3. Оила тарбияси қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилади?

  4. Оила ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик мазмунидан нималар акс этади?

  5. Шарқ мутафаккирларининг оила ва фарзанд тарбиясини йўлга қўйиш борасидаги қарашларида қандай ғоялар илгари сурилади?

  6. Ўзбекистон Республикасида оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, уларнинг моддий фаровонлигини ошириш йўлида қандай қандай ишлар амалга оширилмоқда?

  7. Оила тарбияси борасидаги мавжуд муаммолар нималардан иборат?

Адабиётлар:





  1. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. – Тошкент, Ўзбекистон, 2000.

  2. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Тошкент, Ўзбекистон, 2000.

  3. Кайковус, Унсурулмаолий. Қобуснома. – Тошкент, Ўқитувчи, 1986.

  4. Навоий, Алишер. Асарлар. Ўн беш томлик. Ўн учинчи жилд. – Тошкент, /./улом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1966.

  5. Абдулла Авлоний. Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. – Тошкент, Ўқитувчи, 1992.

  6. Фитрат. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. –Тошкент, Маънавият, 1998.

  7. Педагогика Мунавваров А.Қ таҳрири остида. –Тошкент, Ўқитувчи, 1996.


Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish