Қўшимча адабиётлар
1. Абдуллаев А., Хонкельдиев Ш. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Тошкент., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, 2005 йил.
2. Ливисский А.Н. Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбия назарияси ва методикаси Тошкент 1995 йил.
3. Саломов Р.С. Спорт машғулотининг назарий асослари-Тошкент., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, 2005 йил.
4. Гончарова О.В. Ёш спортчиларнинг жисмоний қобилиятлари ривожлантириш Тошкент., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 2005 йил.
5. Махкамжонов К.М., Туленов Х.Б. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Тошкент ТДПУ, 2001-2002 йил.
Интернет сайтлари
1. www.tdpu.uz
2. www.pedagog.uz
3. www.edu.uz
4. www.nadlib.uz (А.Навоий номидаги Ўз.МК)
5. http://ziyonet.uz — Зиёнет ахборот-таълим ресурслари портали
2-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ.
Режа:
Жисмоний маданиятнинг таълим ва тарбия ҳамда ижтимоий тизим сифатида.
Жисмоний маданиятнинг келиб чиқиши ва ривожланиш сабаблари.
Жисмоний маданият Ўзбекистон тизимининг ташкил топиши ва ривожланиш босқичлари.
Жисмоний тарбия тизимининг мақсади ва вазифалари.
Жисмоний тарбия тизимининг умумий тамойиллари.
Жисмоний тарбия тизимининг асослари.
Жисмоний тарбия тизимининг йўналишлари.
Жисмоний тарбия ижтимоий тизим сифатида - Жамиятдан ташкарида маданият йўқ. Ижтимоий муносабатлардаги ҳар қандай ўзгариш маданиятга таъсир этади ва у бу муносабатларининг қандай натижаларга олиб келишидан хабар беради. Шу боисдан маданият нафақат утмишга ёки бугунги, шу билан бирга, инсоннинг ўзи пировард натижада маданият махсулидир. Хатто, айтиш мумкинки, маданий мухит қандай бўлса, инсон ҳам шундай шаклланади.
Ал-Фаробийнинг «Фозил одамлар шахри» асаридаги ғояни олиб кўринг. Унга кура жамиятнинг ҳар бир фукароси – мансаби, тутган урни, яъни ким бўлишидан катъий назар фозил киши. Фозил инсон ўз давлатининг барча қонун коидаларини яхши билади, унга амал қилади, ўз касбининг устаси, лозим бўлганда, ватани учун жонини фидо қилади.9
Жисмоний маданият тушунчаси мураккаб ходиса хисобланиб, ўз назарияси ва тарихи ўзининг кадрлари ва муассалари, адабиётлари ва моддий юазаси кабиларга эгадир (умумий атаамаларга каранг).
Маданиятнинг ривожланиши, жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётини мураккаб жараёнларида акс этади. Маданият кишиларга табиат томонидан берилмаган. У кишиларнинг ижтимоий ва шахсий ижодининг натижасидир.
Маданиятнинг негизи жамиятнинг моддий ҳаёт шароитидир.
Моддий маданиятни (нарсалар, меҳнат қуроллари, малакалар моддий ишлаб чиқаришнинг махсулоти ёки моддий ҳаётга хизмат килувчилар ва маънавий ижоднинг махсулоти) фарклаш қабул килинган.
Киши маданият сохасида уч соха бўйича таъсир қилади:
-кишилар томонидан яратилган тажрибани, (асосий санъат, техника, адабиётлар) кайт килинган маънавий ва моддий бойликлар маданиятини эгаллайди;
-жамоат уртасида маълум маданият бойликларини ташувчи бўлиб хизмат қилади;
-ўзи ижод қилади, янги яратилган маданий бойликлар маданиятнинг кейинги ривожланиши учун асосий омил бўлади ёки бошқача айтганда баркамол инсонни шакллантириш воситаси ҳамдир.
Ҳар бир жамиятда шахснинг шаклланиши, камол топиши мухим муаммолардан бири хисобланад. Шу сабабли шахснинг шаклланиш масалаларига тўғри ёндошиш учун шахснинг табиатини, тузилишини, унинг хулк-атворини ва унга таъсир кўрсатувчи сабаб ва воситаларини билиш зарур.
Президентимиз таъкидлаганидек, шахс ижтимоий ҳаётининг махсули экан, у албатта болани ўраб олган мухит таъсирида ривожланади.
Маданий тарихий жараёнинг мазмуни ва асосини кишининг жисмоний ва интеллектуал кобилиятлари, унинг ахлокий ва бадий эстетик сифатларини ривожланиши ташкил этади.
Маданият масалалари мустакил Ўзбекистонда энг мухим ва долзарб соҳалардан биридир. Илгари давлат бўлиш учун жамиятимизда энг етишмайдиган омил маданиятдир. Бу ишлаб чиқариш маданияти, муомала маданияти, экология маданияти, бола тарбияси маданияти, жисмоний маданият ва спорт буларнинг ҳаммаси биздан катта диккат, изчил эътиборни талаб қилади. Бизнинг хозирги маданиятимиз талай жихатдан бир томонламалик хусусиятига эга: кейинги етмиш йил давомида, мустакилликкача, у хукумрон мафкура ва истибдод тизими тазийикида асосан гарб маданиятига таклид рухида ривожланган. Иккинчидан эса, миллий маданиятимизнинг бой утмиши бир томонлама урганилган, унинг кўпгина бебахо дурдоналаридан миллатимиз бехабар бўлган. Бундай жиддий камчиликларни бартараф килмок учун маданият назариясини, шу жумладан жисмоний маданият кайта назариясини ишламок керак.
Шунинг учун жисмоний мваданият, умумий маданиятнинг ажралмас қисми бўлиб, жамиятни моддий ва рухий маданияти билан бир вақтда хосил бўлади ва ривожланади.
Жисмоний маданият кишиларни ҳаётга ва меҳнатга жисмоний машқлар воситаси оркали тайёрлашга қаратилган бўлиб, бунда табиатнинг соғломлаштирувчи кучи, гигиена ва меҳнат режими, дам олиши хисобга олинади ва ишлатилади.
Жисмоний маданиятни фаолият тамони (ғоявий, педогогик, ташкилотчилик, хужалик ва бошқалар) ва натижа кўрсатиш (масалан спорт ютуқлари, жисмоний тайёргарлик даражаси техник воситалар ва бошқалар) томони бир. Жисмоний маданият ва спорт маълум маънода умуман, жамиятнинг ҳолатини кўрсатиб унинг ижтимоий сиёсий ва ахлокий тузилишини кўриниш шаклларидан бири бўлиб хисобланади10.
Меҳнат ҳаётнинг махсус шакли сифатида кишини бирдан бир бойлигини ташкил қилиб, жисмоний ривожланиш билан чамбарчас боглангандир. Ишлаб чиқаришни ҳар қандай кишилик тажрибасини асосидир.
Ишлаб чиқаришни ўстириб ёки меҳнат қилиб, киши бир вақтда ўз шахсини такомиллаштиради. Озод кишининг меҳнати маълум
микдорда унинг рухий, ахлокий, жисмоний ва бадиий эстетик тарбиясининг воситаси ҳамдир.
Жисмоний маданият ва спорт социологлари кейинги йилларда жисмоний тарбияни ишлаб чиқариш жараёнидаги самарадорлигини текшириб, жисмоний тарбия билан шуғулланувчи ишчининг ишлаб чиқариши, уртача ишлаб чиқаришидан 7% юқори эканлиги исботланган.
Текширишлар натижасида шунга ухшаш кўрсаткичлар кўпгина бошқа корхона ва муассасаларда ҳам аниқланди. Бу борада, баркамол авлодни жисмоний баркамолсиз тасаввур қилиб бўлмайди, бу тарбиянинг бош мақсади жисмоний чиниккан, мард ва саботли, катъиятли ватанпарварларни камол топтиришдир. Жамиятда жисмоний маданият умумҳалк мулки бўлиб, унинг ривожланишида кейинчалик катнашиш жамиятнинг ҳар бир онгли фукаросининг хукук ва бурчига айланади.
Жисмоний маданият согасида махсус вазифаларидан ташкари умуммаданий вазифалар ҳам ҳал килинади. Буларнинг ичида масалан, ҳалкнинг истеъмол килувчи (томошабин) сифатидагина эмас, балки маданий бойликларни ишлаб чиқарувчи (катнашувчи, яратувчи), зиёли кадрларни тайёрлаш ва тарбиялаш, оммани маълум билимларга, шахсни кўникма ва малакаларни камол топтириш ва ўз фикрини ифода қилишни ҳар хил шакллари восита ва усулларини шакллантириш тарихий ҳамда миллатлар уртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришда мухим аҳамият касб этади.
Жисмоний маданият сохасидаги маданиятнинг функцияси тажрибада ҳамма вақт янги усуллар яратилиши, янги воситаларни ишлатилиши, кишиларнинг псиҳологиясига таъсир қилишда ҳам кўринади уни ҳамма вақт йигиб борилади.
Шахснинг рухий ривожланиши фақатгина иш фаолиятининг характерибилангина эмас, балки бўш вақтидагихарактери билан ҳам аниқланади. Кишининг маданият даражаси унинг жамоат бойлиги, бўш вақтдан рационол ва тўлиқ фойдаланиш кўникмасида ҳам кўринади.
Социал маиший ва маданий турлар фаолияти тизимида, бўш вақтдан ижобий фойдаланишни таъминлашда, жисмоний тарбия ва спорт асосий ўринни эгаллайди.
Жисмоний маданият инсон фаолиятининг турли соҳалари билан кўп тамонлама алоқадор бўлиб, ўзининг мантикий ва ривожнаниш қонунлари, мураккаб ички боғлиқлиги ва бир бирга карамлиги. Ўзининг назарияси ва тарихига эгадир.
Шу сабабли Президентимиз олимларга мурожат қилиб, сизлар миллатимизнинг ҳақиқий тарихини яратиб беринг, токи у ҳалкимизга маънавий куч кудрат бахш этсин, гурўрини уйготсин. Биз юртимизни янги босқичга. Янги юксак маррага олиб чикмокчи эканмиз, бунда бизга ёруг ғоя керак. Бу ғоянинг заминида ҳалкимизнинг узлигини англаши ётади. «Ҳақиқий тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас». (Тарихий хотирасиз келажак йўқ, мулокат журнали, 1998 йил №5).
Жисмоний тарбия ижтимоий ходиса сифатида тахлил килинса, жисмоний тарбия тизимининг келиб чиқиши ва ривожланишининг асосий қонунларини, унинг вазифалари ва тузилишини тан олишга ёрдам беради. Бундай билимларнинг йиғиндиси таълим ва тарбия принциплари асосида ёш авлодни жисмоний тарбиясини амалга ошириш зарурдир.
Жисмоний тарбия - ижтимоий муносабат соха ва ташкилий педагогик жараён бўлиб, жисмоний маданият бойликларини эгаллашга қаратилгандир. 10
Жисмоний тарбиянинг келиб чиқиши ва ривожланишининг асосий сабаблари - Жисмоний тарбия ва тарбия бир бутун ҳалклар жамиятининг ривожланиш босқичларида келиб чикади. Қисқа қилиб айтганда одамни эволюцион ривожланиш жараёнида табиат борлигини оддий ўрганишдан мақсадга мувофик ва онгни ўзгартиришдан келиб чикди.
Образли қилиб айтганда табиат борликни оддий ўрганишдан уни қонунларини ўзига буйсундиришгача яъни ўзи билан табиат орасидаги ишлаб чиқариш қуроллари-воситаларини кушиши ва уларни бошқариб боришни ўрганишдан келиб чикди.
Жисмоний тарбиянинг келиб чиқиши ва дастлабки ривожланишни жамоат ходисаси сифатида ҳалкларнинг онги ва турмуш даражаси билан аниқланади ва мақсадга йўналтирди.
Кишилик жамияти тарихида жисмоний тарбиянинг келиб чиқиши ва ривожланиши энг кадимий даврларга карайди (мансубдир). У узаор келишилган (ҳаракатдаги) обектив (ишлаш қуроллари ва ишлаб чиқариш сатхи, жаимятни талаба ва бошк) омилидир.
Субъектив сабаб омили жамоат онгнинг ривожланиши:
Бир неча меҳнат тажрибасини олиб боришида одам вақт утиши билан машқ қилишни фойдасини тушуниб олди яъни олдинги утказилган тайёргарликни меҳнат ижобий натижалари орасидаги богланиш сабабини урганди. (Пономарев 1974). Бир нечта минг йиллаб инсон хайвонлар билан кучликда, чидамлиликда тезкорлик эпчилликда олишди. Бу олишувда мувафакият бўлиши мумкин эди, качонки жисмоний тайёргарлик шароити энг яхши бўлганда. Найза дротикларни улоктириш ёки меҳнат қуролларидан фойдаланиш ҳалкларнинг ўзига хос нияти бўлиб, янги ҳаракат кўникмаларини сифатини шакллантириш учун узоқ вақт ўрганишни талаб килди. Бинобарин ишлаб чиқаришнинг жисмоний ривожланган одамларга талаби жисмоний тарбияни келиб чиқишига олиб келмас эди.
Бу талаб одамни машқ қилиш самарасини англашга ёки дастлабки меҳнат қуролларини эгаллаб олиш самарасига, меҳнат жараёнига таъсир қилишини тушуниб етдилар.
Машқ қилиш самарасини тушунган одам меҳнат жараёнида зарур бўлган ҳаракатларни ўхшатиб (имитация) бажаришга киришди. Фақат меҳнат жараёни реал фаолиятидан ташкарида қўллана бошлаганда улар жисмоний машқларга айланадилар.
Ҳаракат асосида пайдо бўлган жисмоний машқлар меҳнат қуролларига таъсир қилиб қолмай, одамнинг ўзига ҳам таъсир килди. Одамлар жисмоний машқлар ёрдамида меҳнат амалиётидаги реал ҳаракатларга ўзини тайёрлай бошладилар. Соглигини ва жисмоний тайёргарлигини ошира борган жисмоний машқлар моддий талабларни ишлаб чиқаришга ҳам таъсир килди. Меҳнат ҳаракатларни жисмоний машқларга айланиши одамга таъсир қилиш доирасини кенгайтирди. Биринчи навбатда эса ҳар тамонлама жисмоний такомиллаштириш борасида.
Шундай қилиб жисмоний тарбиянинг келиб чиқишининг объектив сабаби меҳнат қуролларини тайёрлаш ва қўллашдаги йигилган тажрибаларини ўргатиш талаби хисобланади. Шунга асосланиб, инсон фаолиятининг бирдан – бир формаси (шакли) биологик мерос бўлмай, фақат машқ қилиш йўли билан кўп маротаба такрорлашда эгалланадиган, (ўзлаштириладиган) инсоннинг мулкига айланиши мумкин. Меҳнат ҳаракатларини эгаллаб олиш жараёнининг самараси инсоний – маънавий ривожланиш сатхига боғлиқ бўлиб қолди. Шуни англаб олиши зарур эдики, бор бўлган тажрибаларни ўргатиш ва фойдаланиш ижтимоий муносабатлар механизмига асосланган эди.
Инсонлар томонидан эгаллаб олинган билим ва кўникмаларни авлоддан авлодга утказиш саклаш учун муомала қилиш ролини тушуниш ва уларни такомиллаштириш мақсадга йўналтирилган тарбия ва ўқитиш жараёни келиб чикди. Шу билан бирга барча жисмоний тарбия ҳам.11
Билимларга дастлабки ўргатиш-акс эттириб бажариш (подрожения) йўли билан утди. Болалар ота оналари ва катта уруг аъзоларидан ов килган пайтларида, балик тутганларида ёввойи усаётган меваларни йигаётган пайтларида меҳнат ҳаракатларини қабул қиладилар. Бинобарин ўхшатиб бажариш, тарбия деб характерланадиган иноснларни муомала жараёни эмас эди.
Тарбия пайдо бўлди. Качон ким инсон онгли равишда оила, жамият талаблари асосида уларни хулкини шакллантириш мақсадида уйланиб таъсир кила бошлади. (бошқа уруғ аъзоларини) меҳнат фаолиятига одамни тайёрлаш воситаси методи сифатида пайдо бўлган жисмоний тарбия ўзининг дастлабки ривожланиш босқичида меҳнат жараёни билан мустахкам богланган эди ва улар билан қўшилган эди.
Келгусида жамоат онгини сатхи усиши бўш вақтларни кўпайиши билан жисмоний тарбияни утилитар ва ўйинларга бўлинишига олиб келди.
Шундай қилиб, ижодий меҳнат жараёнида, иккинчи табиат – маданиятни яратиш меҳнаткаш одам инсон биологик ривожланиш қонунлар таъсиридан чикиб ижтимоий қонунлар таъсир қилиш доирасига кирди
Йигилган ижтимоий тажрибаларни бериш (ошириш) учун (қуролларни тайёрлаш усулларини) ижтимоий меросни қолдириш учун юқори биологик механизм керак бўлди. Акс ҳолда янада ишлаб чиқариш қуролларини (ук, ёй, болга) янада ихтиро қилиш керак эди. Бундай механизм тарбия бўлди. Тарбия ижтимоий ходиса сифатида курилиб турган тажрибаларни ўргатиш (узатиш)нинг тугма механизмига суянди (болаларга хос ўхшатиб бажариш ва ўйинлар).
Жамоат муносабатлари, мураккаблашган маданият ҳалкларни шаклланишига таъсир қилади.
Жамиятнинг иктисодий ва сиёсий тизими ўзгариши жисмоний тарбиянинг тизимини ўзгаришига олиб келади ёки янги тизим яратилади.
Бунда жисмоний тарбиянинг мақсад вазифалари восита методлари ва ташкил қилиш ҳам ўзгаради. Фақат жамоат ходисаси бўлган жисмоний тарбия одамни турмушига сингиб, доимий категорияга айланди.
Жисмоний тарбия тизимини мақсад ва вазифасини ўзгариши жисмоний тарбия воситалари жисмоний машқларга таъсир килди. Айрим жисмоний машқларни тури ўзгарди ёки уларни урнига янгиси пайдо бўлди. Буни 2 та сабаб билан изохлаш мумкин. 1-чидан жамиятнинг ҳар бир босқичида моддий шароитларни ривожланиши одамдан аниқ айрим ҳаракат кўникма малакаларини талаб килди. Янги вазифалар янги жисмоний машқлар тизимини яратди. 2-чидан Жисмоний тарбия хакидаги фаннинг ривожланиши одамни ҳаракат фаолияти қонуниятларини чукур билишга имконият яратди ва натижада, бир томондан одам ҳаётида учрамаган жисмоний машқларни ишлаб чиқаришга, бошқа томондан, одамга унумли таъсир қиладиган самарали воситаларни излаб топишга.
Жисмоний тарбияни ривожлана бориши билан жисмоний машқларнинг ҳар хиллари кўпая борди.
Жисмоний тарбия тизими Ўзбекистон Республикасининг тинч курилиши билан банд кишиларнинг жисмоний ва маънавий кобилиятларини уйгун равишда ривожлантиришдек олижаноб мақсадга хизмат қилади.
Жисмоний маданият билан мулокотда бўлиш, ундан фойдаланиш, воситаларини ўзлаштириш, жамиятда унинг кимматбахо бойликларини бериш ва кўпайтириш кўп кирралидир. Буларни амалга оширишда биринчи даражали ролни «Жисмоний тарбия тизими» ўйнайди.
Бу тизим – катта ёки кичик бутун тузилишини бирлаштириб ҳар бир жамият формациясини жисмоний тарбияни ижтимоий амалиётда ташкил қилиш услубини кўрсатади.12
Жисмоний тарбиянинг ходиса сифатида ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у асосан жамиятга инсоннинг жисмоний кобилиятларини ривожлантирувчи восита
сифатида хизмат қилади; айни пайтида унинг маънавий камолатига ҳам кучли таъсир кўрсатади. мазкур хусусият жисмоний тарбиянинг муштарак белгисидир.
Ҳар бир ижтимоий – иктисодий формацияда жисмоний тарьия тизими гавдалантирилган жисмоний тарбияни амалга оширишини аниқ тарихий типи ривож топади.
Бундай ҳолатда жисмоний тарбия тизими кўпрок: уни ғоявий негизи жамиятда жисмоний тарбия тизимини мақсади, тамойиллари ва бошқа йўналтирилган ғояларини бирлаштиришда кўринади; назарий – методик негизи, ўзига жисмоний тарбиянинг илмий амалий қонуниятлар бўйича билимлар, коидалар, восита ваусулиятларни бирлаштиради; дастур – меъёрий негизини мақсадга мувофик танланган, тизимга туширилган, шунингдек меъёр ва талаблар бўйича тўзилган жисмоний тарбия дастур материаллари ташкил қилади; ташкилий шакллари республика фукароларининг жисмоний тарбиясини амалга оширадиган ва назорат қиладиган ташкилотлар ҳамда муассасаларни бирлигидир.
Жисмоний тарбия тизимини ташкил топиши ва амалиётда ишлаши махсус мухит мажмуасида кадрлар тайёрлаш, махсус ахборот тизими, материал – техник базасини ташкил қилади (3 – чизма).
Жисмоний тарбия тизимини ривожланиши, жамиятнинг материал ва маънавий томондан етарлича юқори даражада бўлганда ва ишлаб чиқариш кучлари билан жамиятни муносабатига ҳам боғлиқ. Тизимни ташкилий куввати биринчи навбатда давлатнинг қандай даражада катнашишга ва бошқарувчи жамият кучлари уни ташкил топиши, ҳаётда ишлаши ва ривожланишига боғлиқ.
Ибтидоий ишлаб чиқариш ва ижтимоий муносабатларнинг алоихда хусусиятларини жисмоний тарбиянинг меҳнат жараёни ва тарбиянинг бошқа турлари билан чамбарчас алоқаси белгилаб берилган. Синфий жамият вужудга келгунга кадар жисмоний тарбияни ривожлантиришга меҳнатдан ташкари ҳарбий иш ҳам таъсир утказади.
Ўрта Осиё илм – фани ва маданияти тарихида комусий билимлар сохиби Абу Али Ибн Сино (980-1037) энг мухим ўринда туради. Унинг «Мўътадил равишда ва ўз вақтида бадантарбия билан шуғулланувчи одам бўзилган ҳолатлар туфайли келиб чикувчи касалликларни давосига мухтож бўлмайди (1993, 316 бет)» деб башорат қилади.13
Йўналтирилган ғоявий тамойиллар, мақсад вазифалари
|
Илмий - методик концепцияси
|
Дастур мазмуни ва меъёрий асослари
|
Мажбурий курс
|
Мустакил машғулотлар
|
Ташкил қилишни давлат
Шакли
|
Ташкил қилишни жамоатчилик шакли
|
Жисмоний маданиятни социал амалиёти тизимни ишлаши учун шароит
|
Профессионал кадрларни тайёрлаш ва махсус илмий – текшириш муассасалари
|
Тиббий – педагогик тизими назорати
|
Ахборот билан таъминланганлиги
|
Материал – техник база
|
Do'stlaringiz bilan baham: |