Жисмоний тарбия тизимининг мақсад ва вазифалари - Жисмоний тарбия аниқ бир тизимга таянсагина, олдиндан кузланган натижага эришилади.
Жисмоний тарбия тизим и деганда, жисмоний тарбиянинг принциплари, воситалари, методлари ва уни ташкиллаш шаклларининг шундай умумийлиги тушуниладики, у жамият аъзосини ҳар томонлама гармоник ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларига мос бўлсин (А.Д. Новиков 1967).
Ватанимиз мудофааси масаласи ҳам жамиятимизда йўлга қўйилган жисмоний тарбия жараенига қатор талаблар қўядики, бу талабларни амалга ошириш натижасида жисмоний тарбия тизимининг объектив хусу сиятлари намоён бўлади. 14
Мамлакатимиз ҳалкларининг ҳар томнлама жисмоний тайергарлиги, жисмоний сифатларини яхши ривожланганиги Ватан мудофаасига тайерлигининг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиш лозим.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда жисмоний тарбиянинг мақсади Ўзбекистон ҳалкини жисмоний камолотга эришган, хукукий давлат нинг актив курувчилари, ижодий меҳнатга ва Ватан мудофаасига тайер қилиб тарбиялашдир. Бу мақсад мамлакатда жисмоний тарбияни амалга ошираетган барча ташкилот ва муассасалар учун умумийдир.
Мақсаднинг умумийлиги жисмоний тарбия тизимининг асосий қонуниятларидан биридир.
Кўрсатилган мақсад ва шароитларга жавобан уни амалга оширишда шуғулланувчиларнинг еши, соглиги, жисмоний тайергарлиги, шуғуллани ладиган касби хисобига олинади ва жисмоний тарбияда конкрет вазифа лар ҳал килинади.
Жисмоний тарбия тизимига умумий вазифалар қўйилган бўлиб, улар куйдагилардан иборат:
а) одам организми форма функцияси гармоник ривожлантириш. жисмоний кобилиятни ҳар томонлама камолга етказиш, согликни мустахкамлаш ва ҳалкнинг узоқ умр кўринишини таъминлашга йўналиш бериш;
б) хаетий зарурий ҳаракат малакаларини ва кўникмаларини, кунда лик турмушда керак бўладиган жисмоний маданиятга молик махсус билимларни шакллантириш;
в) ҳар томонлама жисман ривожлантириш учун жисмоний сифатларни тарбиялаш;
Инсон жисмоний тарбияси мақсад ва вазифаси унинг бошқа тарбия жараенлари билан боғлиқлиги шундагина мувофик деб тушуниладики, бу мувофиклик объектив характерда бўлади ва жисмоний тарбия жараёнига қонуний йўналиш беради. Жисмоний тарбия жараенида тарбиянинг бошқа соҳаларидагидек мақсадга йўналтирилган фаолият режалаштирилган нати жага ҳар доим ҳам тўғри кела олмаслиги амалиетда исботланган. Жисмо ний тарбияда тарбия натижасини еш спортчи еки физкультурачи трениров касидаги режалаштирилган жисмоний машқлар унинг орга низмига қандай таъсир килаетганлигини хисобга олишни таказо қилади: қисқа йўналишдаги спорт тренировкаларининг натижасига эътибор бер сак, шуни курамизки, юқори натижаларга эришиш маълум давр ичида бўлиб, олдингилари унутилса, тренировка машғулотлари кейинчалик ўзини окламайди. Бу эса ҳар томонлама гармоник ривожланишга ҳалал беради ва спорт ютуқларини йўқка чиқаради.
Шунинг учун педагог ва тренер олдида узоқни куриш талаби кунда ланг бўлади. Бу вазифани ҳал қилиш эса ўқимишли, ўз ишини биладиган, севадиган мутахассислар тайерлаш талабини қўяди. Бу мутахассислар эса мамлакатдаги жисмоний тарбия тизимида амалга ошиши лозим бўлган мақсадни ва вазифаларни ижобий ҳал қилишга кодир, ёш авлодни бола лик чоғидан жисмонан соғлом, маънавиятини уйгун қилиб тарбиялашни ўзи нинг илохий бурчлари деб билишлари керак бўлади.
Навкирон, узлигимизни эндигина эътироф этаётган мамлакатимиз турли тоифасидаги давлат ва нодавлат спорт жамиятлари, физкультура хавасмандлари уюшмалари ташаббуси билан ягона жисмоний тарбия тизимини тўзишга эътиборни кучайтириб у ўзида куйдаги асосий хусусиятларни: маънавий баркамоллик, ҳалкчилик, ва илмийликни мужассамлштиради.
Шарк мутафаккирлари маънавий баркамол, комил инсон масаласига азал азалдан алохида эътибор берганлар. Комиллик фазилат лардан улуги таннинг, инсон жисмининг баркамоллигидадир дейилган.15
Инсонни матонати, диёнати, риёзати, каноати, илм, сабр, интизом, микиёси, нафс, виждон, хакконият, назарий ибрат, иффат, хаё, идрок, зако, иктисод, итоат, хакшунослик, хайрихохлик, мунислик, садокат, адолат, мухаб бат, олий химматлик, авф, ватанни севиш каби ижобий хислатлар (А.Авлоний. “Турки гулистон ёхуд ахлок» Тошкент “ўқитувчи”1992.13бет) га фақат соғлом жисм, тани-сиҳатлилик оркали эришилади деб қаралган.
Мамлакатимиз жисмоний тарбия тизимини ҳалкчиллиги деганда биз миллий ўйинлар тарзида ҳалк оммаси орасида энг тарқалган жисмоний машқлар, миллий спорт турлари, оммавий спорт, олимпиадалар дастуридан ўрин олга “катта спорт» билан кўп милатли республикамиз ҳалкларини шуғулланиш имконияти борлиги тушунилади.
Илмийлигини шунда куриш мумкин эдики, жисмоний мада ният сохаси бўйича илмий текшириш ишларининг кенг тарқалганлиги ва уни амалиет билан боглаб олиб борилаетганлиги, жисмоний тарбия наза рияси ва амалиёти илмий фанлари хисобланган педагогика, псиҳология, анатомия, физиология, биомеханиқа, спорт метрологияси, спорт тиббиёти, даволаш физкультурасининг ва бошқаларга таянганлиги, уларнинг илмий ютуқлари ҳалкимиз ҳаётий эхтиёжини қондиришга йўналтирилганлигидадир.
Жисмоний тарбия тизим и бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган звеноларга бўлиниб, хозирги кунда ҳам тарбия жараёнининг турли дастурларининг бажарилиши шу звеноларда амалга оширилмокда:
а) мактабгача таълим(давлат ва нодавлат мактабгача тарбия бола лар муассасалари) звеноси;
б) мактаб ешидагилар жисмоний тарбияси (умумий урта таълим I-IX синфлар) звеноси;
в) урта махсус, касб-хунар таълими (академик лицейлар, касб-хунар колледжлари) звеноси;
г) олий таълим звеноси;
д) армия звеноси;
е) олий таълим ва армиядан сўнги хавасмандлик асосидаги жисмоний тарбия звеноси;
Жисмоний тарбия тизими ўзида куйдаги асосий элементларни бирлаштиради:
а) жисмоний тарбиянинг мақсади, вазифалари ва принципларининг мақсадга мувофиклиги;
б) жисмоний тарбия тизимида қўлланиладиган воситалар - гимнас тика, ўйинлар, спорт, туризм ва бошқалар типидаги жисмоний машқлар;
в) турли шаклдаги педагогик жараён мобайнида қўлланиладиган методлар (таълим жараёни методлари, спорт тренировкаси ва мустакил машғулотларида фойдаланиладиган методлар), воситалар
г) Жисмоний тарбия мақсади кишиларни уюштириш шакллари;
д) жисмоний тарбия мазмуни ва натижаларида ифодаланган жамият ва давлат талаблари (нормалар ва дастурлар).
Жисмоний тарбия тизимининг умумий тамойиллари - Жисмоний тарбия назарияси ва амалиётида принципларнинг хилма-хил гурухлари мавжуд. Жисмоний тарбия тизимининг умумий ва методик принциплари, жисмоний тарбиянинг айрим кўринишлари хусусият ларини ифодаловчи (масалан, спорт тренировкаси, космонавтлар, ут учирувчилар тренировкаси ва хоказо) принциплари мавжуд. Улар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, принципларнинг ягона тизимини ташкил этади. Энг аввало, биз жисмоний тарбия назариясининг умумий принциплари билан танишиб чикайлик. Улар қуйидагилардан иборат: а) жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги; б) шахсни ҳар томонлама ривожлантириш; в) жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга йўналтириш принципи.16
Жисмоний тарбия жараенида назарий принциплар, бир томондан, низом вазифасини утаса, иккинчи томондан, жисмоний тарбия жараёнида ўқитувчини назарий ва методик жихатдан маълум рамка (колип)га, йўналишга солади. Педагогик жараён ва амалий фаолиятда принцип маж бурият, қонун тарзида аҳамият касб этиши мумкин.
Айрим ҳолатларда: принципга жисмоний тарбиядаги маълум билимларнинг бир қисми, ёки фаолиятга йўриқчи(кўрсатма берувчи), ёки турли хил алохида вазифани бажариш учун умумий асос деб караймиз.
Жисмоний тарбия тизимининг ғоявий негизини, инсонни ҳар томонлама ривожлантириш, шахсни ҳар томонлама гармоник тарбиялаш, жамиятни ривожлантиришда фаол инсонларни етиштиришдаги илмий мафкура ва маънавият ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг фикрича:
«Жамият тараккиётининг асоси уни мукаррар ҳалоқатдан қутқариб қоладиган ягона куч - маърифатдир». «Акл – заковатли, юксак маънавиятли кишиларни тарбиялай олсаккина, олдимизга куйган мақсадларга эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараккиёт карор топади». «Тарихий хотирасиз келажак йўқ («Мулокот» журнали 1998 йил 5 - сон)».
Республика фукароларини жисмоний ва маънавий кобилиятлариниҳар томонлама ривожлантириш, аклий, жисмоний, ахлокий, эстетик ва меҳнат тарбиясининг узвий бирлиги, жисмоний тарбияни меҳнат ва Ватан мудофааси манфаатларига йўналтириш бўйича олиб борилмокда.
Жисмоний тарбиянинг халқчиллиги, биринчидан унинг мақсадлари ҳалкнинг ҳаётий манфаатларига меҳнатга ва Ватана мудофаасига тайёргарлик манфаатларига мос келишидан, иккинчидан, болаларнинг ёшлигидан бошлаб гимнастика машғулотларига, ўйинларга, спортга, туризмга мунтазам равишда изчиллик билан оммавий жалб этишдан; жисмоний маданият ва спортнинг ҳар бир киши турмушига сингиб боришидан; учинчидан, жисмоний машқларнинг кўпчилик орасида кенг тарқалган ҳалк миллий спорт турлари ва ўйинлари воситалари билан бир қаторда жисмоний тарбия воситаларидан кенг фойдаланишдан иборат.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия манфаатлари юқоридаги эхтиёжлар билан тугалланмайди. Шу билан бирга жисмоний тарбия мақсадларини аниқлашда уларни асосий ҳал килувчи эхтиёжлар деб хисоблаш керак. Шу сабабли, жисмоний тарбияни турмушда, хусусан умумий таълим кишиларнинг сиҳат – саломатлигини ва меҳнат кобилиятини саклаш ҳамда мустахкамлашнинг, маънавий бирдамлиги ва иродасини чиниктиришнинг, бўш вақтини соғлом ва кўнгил очиш воситаси деб йўл кўрсатилади.
Шундай қилиб, жисмоний маданиятнинг мақсади, жамият маданиятининг бир қисми сифатида, кишиларни жамият курилишида фаол иштирок этишини унинг талабларини қондирувчи жисмоний кобилиятларини ҳар томонлама ривожлантиришни объектив зарурати бўлиб хисобланади.
Жисмоний тарбиянинг шу мақсади республикада жисмоний маданиятни амалга оширадиган барча муассасалар ва ташкилотлар учун баб баровар тегишлидир.
Бу мақсадни амалга оширишда, шахсни ҳар томонлама камол топтириш принципининг амалий ва соғломлаштириш йўналиши мухим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |