Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси


Шахсни ҳар томонлама камол топтириш тамойили



Download 13,26 Mb.
bet7/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

Шахсни ҳар томонлама камол топтириш тамойили - Маънавий ва жисмоний кучлари ҳар томонлама камол топган кишиларгина ўз ватанига содик бўлади ва уни тараккиётига улкан хисса кушади. Ҳар тарафлама баркамол кишилар осмондан тушмайди. Улар муайян ижтиомий ҳаёт шароитлари таъсири остидагина шундай баркамол кишилар бўлиб етишуви мумкинки, бу шароитлар орасида тарбия, жумладан, жисмоний тарбия алохида рол ўйнайди. Ҳар тарафлама баркамол шахс бўлиб етишишга биологик қонуният ҳам, иносн организмининг тизимлари ва органларнинг уйгун камол топишига бўлган эхтиёжҳам таъсир этадики, одам ижтимоий жихатдан ҳам, ўзининг биологик хусусиятлари жихатидан ҳам ҳамиша ва ҳар ерда ягона социал шахсдир. Буларнинг ҳаммаси жисмоний тарбия жараёнида инсонга ҳар тарафлама таъсир утказиш характерини белгилайди ва тарбияниниг ҳар хил турлари уртасидаги узвий алоқани аниқлайдики, бу жисмоний тарбиянинг барча ҳолларида ундан мақсадга мувофик равишад фойдаланишни ҳам хисобга олиш керак.
Одамнинг рухий дунёси ташки таъсир остида, даставвал ижтимоий мухит таъсирида, шунингдек инсоннинг теварак атрофидаги мухит ва ўз ўзини ўзгартиришга қаратилган фаол ҳаракати туфайли вужудга кела бошлайди. И.П.Павлов таълимотига караганда, шартли рефлекс инсон организми билан мухит уртасидаги алоа формаси бўлиб хизмат қилади, шартли рефлекс айни пайтда ҳам жисмоний, ҳам психик ходисадан иборатдир. Бош мия кобигида урнашиб қоладиган муваккат алоқалар тизими психик жараёнларнинг моддий инъикосидир.
Шу нуқтаи назардан караганда, таълим ва тарбия жараёни шартли рефлекслари узун қаторланинингвужудга келишидан иборатдир. Ижтимоий талабларга биноан шартли рефлекторли алоқаларнинг хосил бўлиши шахснинг жисмонийгина эмас, маънавий томонларининг шаклланиши учун физиологик пойдевори ҳам иборатдир.
Иносн жисмоний ва маънавий камолотининг ягоналиги туфайли жисмоний тарбия жараёнида аклий, ахлокий ва эстетик тарбия вазифаларини ҳал этиш учун жуда катта имкониятлар бор. Бу вазифаларни ҳал этиш шахсни ҳар тарафлама камол топтириш омили сифатида жисмоний тарбияниниг ролини кенгайтирибгина қолмайди, балки бевосита жисмоний тарбиянинг ўз муваффақиятини таъминлайди.
Жисмоний тарбиянинг бошқа тарбия турлари билан ўзаро алоқаси инсон камолотининг бошқа турли томонлари ягоналагидан ташкари бизнинг шароитимизда тарбия мақсадларининг бирлиги билан ҳам белгиланади. Шу сабабли ҳар тарафлама камолот приниципи қуйидаги асосий талабларни ўз ичига олади:
Тарбиянинг турли томонлари ягоналигига катъий риоя қилиш. Жисмоний тарбия туфайли эришиладиган натижалар ўзидан ўзи ҳали одамнинг меҳнатга ва Ватан ҳимоясига ғоявий – сиёсий тайёргарлигини ифода этмайди. Ҳар бир фукаронинг юксак даражада ривож топган жисмоний сифатлари ва кўникмалари, унинг спортда эришган рекордлари, агар уларнинг шаклланиши жараёни спортчниниг аклий, маънавий, эстетик ва ғоявий – сиёсий тарбияси билан бирга борган бўлса, шу такдидагина ижтимоий аҳамият, чукур мазмун касб этади.
Спортчилар меҳнатни илгор позицияларида бўлишлари жамоа учун курашишларининг ҳал килувчи гарови даставвал уларнинг шу жамиятнинг пешкадам кишилар сифатидаги ижтимоий онглилигидан иборатдир.
Кенг умумий жисмоний тайёргарликни таъминлаш. Ҳар қандай ижтимоий фойдали фаолият конкрет ва маълум маънода ихтисослаштирилган характерга эга. Бу даставвал ишлаб чиқариш меҳнатига ва ҳарбий фаолиятга тааллукли. Шу нарса равшанки, у ёки бу ишда ихтисослаштиришнинг муваффақияти олдиндан умумий таълимга ва жисмоний тайёргарликка бевосита боғлиқ бўлади.
Ҳар тарафлама умумий жисмоний тайёргарлик талаблари инсон камолотининг асосий қонуниятларидан бирига – тизим ва органларнинг ўзаро чамбарчас алоқасига таянади. Иносннинг кучи, бардамлиги, тезлиги, эпчиллиги қанча юксак даражада камол топса, ҳаракат кўникмаларининг захираси қанча бой бўлса ва кишининг саломатлиги қанча мустахкам бўлса, унинг махсус тайёргарлигини, шу жумладан, спорт тайёргарлигини амалга ошириш шу кадар юксак бўлади. Ранг - баранг жисмоний тайёргарликнинг мустахкам пойдеворида курилган спорт муайян тўрининг ихтиосолаштирилишиҳар тарафлама жисмоний тарьия сифатини яхшилашнинг энг мухим воситаларидан бири бўлиб қолади.17
Спорт машқларининг жараёни спорт шухратпарастлигига қаратилган бўлиб, кур - курона рекордга ишкибозликдангина иборат бўлиб колса, каердкаи, ҳар тарафлама камолот принципи шухратпарастлик учун курбон килинса, спортчнининг меҳнат фаолияти тўғрисида, унинг интелектуалва маънавий тарбияси тўғрисида унўтиб қўйилса, бу ерда одатда, рахбарларнинг хохишига карамай кўпол, ужар, меҳнат ҳаётига мосланмаган, спортда чала билагонлар – чинакам спорт маданиятидан йирок, жамиятга манзур тушмайдиган кишилар тайёрланади.
Ҳар тарафлама тайёргарлик фаолиятининг ҳар қандай турида камолотнинг бўзилмас негизи ташкил этади, инсон маънавий ва жисмоний кучларининг битмас туганмас манбаи бўлиб хизмат қилади.
Жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан алоқаси тамойили - Жисмоний тарбиянинг асосий социал қонунияти, унинг асосий хизмат вазифаси – одамларни фаолиятига ҳаётга тайёрлашдан иборатлигини ифодалайди. Жисмоний тарбиянинг барча тизимларида бу қонуният ўзига хос ифодасини топади.
Жисмоний тарбия кишиларни, баракали механт қилишга ва ўз Ватанини душманларининг ҳаммаларидан фидокорона ҳимоя қилишга кодир кишиларни тайёрлашга даъват этилган. Бу ҳам жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан алоқаси тамойилига жисмоний тарбиянинг тизимига хос бўлган янги мазмун ва аҳамият бахш этади.
Жисмоний тарбиянинг барча мазкур тамойилини амалга оширишда, шунга амал қилиш зарурки, жисмоний тарбия каерда қўлланилса, уша жойда окибат натижада меҳнат ва мудофаага тайёргарлик кузда тутилиши керак.
Жисмоний тарбиянинг амалий аҳамияти ҳаётда бевосита қўлланиладиган ҳаракат кўникмаларини хосил этишдангина иборат, деган фикр бор. Жисмоний машқларнинг у ёки бу тури билан шуғулланиш натижасида кўникма амалий бўлса, яъни спорт ёки гимнастика машглуотлари шароитларидан меҳнат ва жанговор вазиятга кучириладиган бўлса, ундай жисмоний тарбия ҳаёт билан боглангандир.
Шубхасиз, граната итқитиш, отиш ва шунга ухшаш кўникмалар бевосита амалий аҳамиятга эгадир, лекин жисмоний тарбиянинг аҳамияти бу билангина тугамайди. Ахир, шундай бўлса, у ҳолда футбол ва бошқа спорт хаддан ташкари мухим бўлган жисмоний машқларнинг мухим тўрини кишиларни ҳаётга тайёрлаш воситалари бўла олмайди, деб айтган булар эдик. Ваҳоланки, бизнинг жисмоний тарбия тизимимиз ўз воситалари хазинасидан ана шу машқларни мустасно этмайди. Футболчи меҳнат ва жанговар вазиятда ўзини тупни аниқ зарб билан тепиш махоратини кулламаслиги тушунарлидир. Лекин футбол машғулотларида орттирилган топкирлик, эпчиллик, довюраклик, чидамлилик ва бошқа сифатлар ҳаётда кўп керак бўлади. жисмоний машқ машғулотлари жараёнида хосил килинадиган амалий кўникмаларнинг микдори қанчалик кўп бўлмасин, у меҳнат ва жанговор ҳаракатларнинг ҳамиша ўзгариб турадиган ҳаракат қилиш шакллари жихатидан жамики чексиз томонларини хеч качон камраб ололмайди. Юқорида айтиб утилганидек, меҳнат ва мудофаага тайёргарликнинг мақсади бевосита амалий кўникмаларнихосил қилишдангина иборат эмас. Мақсад шундан иборатки, киши ишлаб чиқаришга, армияга келгач, ўзига хос иш шароитлари, нотанишҳаракатларга дуч келганида, ҳар қандай иш техникасини қисқа муддатда эгаллай олсин. Бакувват, эпчил, чидамли бўлган кишилар янги ишни анча яхширок, ўзлаштириш, ўзига нотаниш техникани, гарчи аслида соғлом бўлса – да, лекин, эпсиз, тез чарчаб қоладиган секин ҳаракат қиладиган кишига нисбатан тезрок эгаллаб олишини ҳамма яхши билади.
Бизда, машхур бўлган иш жараёнида ва ундан кейин килинадиган гимнастика жисмоний машқларнинг бевосита амалий туригина жисмоний тарбиянинг ҳаётий мухим воситаси бўла олмайди. Бу гимнастика кўпдан – кўп машқларнинг техника ишлаб чиқариш структураси билан умумий ухшаш жойлари оз бўлса ҳам, лекин ишлаб чиқаришнинг конкрет шароитларини хисобга олган ҳолда методикжихатдан тўғри танланган бу гимнастикамашқлари одамни анча баракалирок махнатга тайёрлайди. Бинобарин, бу гимнастика ҳам амалийдир. Жисмоний машқларнинг амалийлиги ушбу ҳолда чарчаш – толикиш ходисаларининг тугатилишида, умумий кайфиятнинг яхшиланишида, асаб мушак системасининг килинадиган иш ўзига хос характерга солинишида ифодаланади. Меҳнат унумдорлигининг ортиши ҳам ана шуларнинг натижаси бўлади.
Бошқа бир мисолни олиб курайлик. Крол усулида кукрак билан сузиш кўникмасининг самолётни бошқариш кўникмалари билан хеч қандай умумий ухшаш жойи йўқ. Лекин олимларнинг (Стрельцов, Гагаев, Крячко ва бошқалар) тадкикотлари шуни кўрсатадики, сузиш – хавода учувчининг ҳаракатлари вақтида катта рол ўйнайдиган мувозанат органларини машқ килдиришнинг самарали воситаларидан бири. Ёки конда (сакраш) машқ қилиш билан самолётни, ёхуд космик кемани бошқариш уртасида канаканги ухшашлик – умумийлик бор? Сиртдан караганда хеч қандай ухшашлик йўқдек. Лекин хозирги замон учиш аппаратларида парвоз қилиш вақтида одамда кон юришининг ўзгариб кетиши ва бунинг окибатида хаддан ташкари тезлик натижасида мияда қисқа муддатли кон кочишини хисобга олинса, бу ҳолда организмнинг шу ҳолат билан кураши учун кукрак мускуллари яхши ривожланган бўлишининг катта аҳамияти борлиги эътиборга олинса, ана шу машқларнинг амалий аҳамияти равшан бўлади – қолади. Косманавтларни тайёрлаш воситалари орасида жисмоний тайёргарлик воситаларига анчагина ўрин берилади. Батутда машқ қилиш, лопингда машқ қилиш ва шу сингари махсус йўналтирилган воситалар билан бир қаторда нукул ерда машқ килинадиган бошқа воситалар, масалан, спорт ўйинлари, эшкак эшиш, туризм ҳам қўлланилади.
Ҳарбий техникани кўплаб автоматлаштириш ва армия маневрчанлигини кучайтириш офицер ва жангчининг жисмоний тайёргарлигига бўлган талабларни мисли курилмаган даражада оширди. Уруш одамни катта қийинчиликларига дуч келтиради, шунинг учун ҳам у хаддан ташкари жисмоний куч – гайрат сарфаланадиган синов бўлиб келди ва шундай бўлиб қолади. Одамнинг бундай куч сарфлашга тайёр бўлиши ва ҳар қандай машаккатларга мардона бардош беришга кодирлиги ҳарбий ҳаракатларнинг муваффақиятини таъминловчи шартлардан биридир.
Кушинлар жанговор тайёргарлигининг хозирги замон амалиётиҳам шуни кўрсатадики, ҳарбий техника қанчалик мураккаб бўлса, одамларнинг жисмоний тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган талаб ҳам шунчалик ортик бўлади. Бу талаблар умумий жисмоний тайёргарликка эътибор бериш вазифасини юклабгина қолмай, балки махсус ҳарбий – амалий тайёргарлик вазифаларини олдинги қаторга олиб чикади.
Жисмоний тарбиянинг меҳнат фаолиятига тайёргарлик билан алоқаси жамиятда ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришнинг баъзи бир хусусиятлари асосида куздан кечирар эканмиз, жисмоний тарбия тарихан янги чукур ва ранг баранг амалий меҳнат аҳамияти касб этаётганлигига ишонч хосил киламиз.
Уйгун равишда баркамол одам – жамият куришнинг ажралмас шарти ва шу жамият ишлаб чиқариш кучларининг энг мухим элементидир. Шу муносабат билан ҳам жамиятда жисмоний тарбия бутун тизимининг амалий аҳамияти бундан аввалги бутун тараккиёт босқичларидагига нисбатан мисли курилмаган юксак даражага кўтарилади.
Турмушга тайёрланган одам – бу юксак даражада камол топган жисмоний фазилатларга ва ранг баранг ҳаракат кўникмаларизапасига эга бўлган кишидир. Ана шу ҳар икки омилнинг бирлиги ҳаёт учун зарар бўлган жисмоний тайёргарликнинг гаровидир.
Жисмоний тарбия жамият аъзолари сиҳат –саломатлигининг тегишли даражасини, уларнинг куч куввати ортишини, эпчиллигини, бирдамлигини, тезкорлигини ва бошқа сифатларини таъминлаши, айни пайтда ҳаётий жихатдан мухим бўлган ҳаракат кўникмаларининг бой запаси билан қуроллантириши керак.18
Жисмоний тарбиянинг барча хусусий вазифаларини, шу жумладан спорт машқлари вазифаларини ҳал этишда (бевосита амалий аҳамиятга эга бўлган жисмоний машқлар ҳам шунга киради) жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий практика билан алоқаси тамойилга амал қилиш зарур.
Бу тамойилга қуйидаги ҳолатлар аҳамиятлидир.

  1. Ҳаракат кўникма ва малакаларини ҳаётда ташкил топиши билан биринчи навбатда жисмоний маданиятнинг амалий касб самародорлигидан бевосита фойдаланиш билан боғлиқ.

  2. Жисмоний маданиятнинг умумий амалий касб самарадорлиги, кишининг ҳар томонлама ривожланган жисмоний сифатлари ва қанчалик ҳаракат кўникма ва малака бойлиги фонди, билан боғлиқдир.

  3. Амалий аҳамияти меҳнат ва ҳарбий тарбия билан қанчалик самарали боғлиқ бўлиб, жисмоний маданиятнинг жамиятга келтирадиган фойдаси билан аниқланади.

Жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга қаратилганлик тамойили - Юқорида айтиб утилганлардан кўриниб турибдики инсон сиҳат–саломатлигини мустахкамлаш ғояси жисмоний маданиятнинг бутун тизимига сингиб кетгандир. Инсон сиҳат – саломатлиги учун кураш хукуматимизни диккат марказида бўлади.
Жисмоний тарбия - соғломлаштириш йўналишининг тамойилларидан қуйидаги коидалар келиб чикади:
Жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларнинг сиҳат саломатлигини мустахкамлаш учун давлат олдидаги жавобгарлик. Жисмоний маданият ташкилотлари, жисмоний тарбия ўқитувчилари, теренерлар (врачдан фаркли уларок) одатда соғлом кишилар билан иш курадилар. Улар гимнастика спорт, ўйинлари ва туризм билан шуғулланувчиларнинг сиҳат – саломатлигини саклаш учунгина эмас, балки уларнинг соглигини мустахкамлаш учун ҳам давлат олдида жавобгардирлар.
Врач ва педагог назоратининг мажбурийлиги ҳамда бирлиги - Жисмоний машқлар шундай воситаки, улар тўғри қўлланилган шароитлардагина соғломлаштирувчи самара беради. Жисмоний машқларни нотўғри, нуноклик билан қўллаш сиҳат – саломатликка путур етказиши мумкин. шу муносабат билан жисмоний машқлар билан шуғулланувчиларнинг ёши, жинси, биологик хусусиятларини ва сиҳат саломатлигини хисобга олиш зарур. Мунтазам равишда олиб бориладиган врач ва педагог назорати уларнинг ана шлу хусусиятларини катъий хисобга олиб боришни кузда тутади. Шуни унутмаслик керакки, хатто яхши тайёргарликка эга бўлган ўқитувчи ҳам, машғулотларда катнашувчининг ўзи ҳам жисмоний машқларнингш таъсири остида кишининг организмида юз берадиган ўзгаришларни тўла тукис ва ўз вақтида сезмаслиги мумкин. унга врач ёрдам беради. Жисмоний тарбия сохасида иш олиб борадиган барча ташкилотлар учун машғулотлар катнашувчилари врач назоратидан утказиш мажбурийдири. Жисмоний тарбия тизимида врач назорати киши организмида руй бераётганўзгаришларни кайд этиш билангина чегараланиб қолмаслиги керак. Махсус педагогик кузатишлар билан бир қаторда врач назорати шундай объектив мезонки, биз унга қараб жисмоний машқлар билан машғулот пайтида ана шу машғулотларнинг ижобий ёки салбий таъсири тўғрисида хукм чиқара оламиз, жисмоний тарбия методлариниўзгартира ва такомиллаштира оламиз. Тўғри, ўқитувчиларнинг кулида ўз ишида йўналишини тўғри белгилаб олиш имконини берадиган педагогик характерларнинг анчагина объектив мезонлари бор. Лекин шунга карамасдан, спортчининг саломатлигига объектив бахо беришда ўқитувчининг имкониятлари чегаралангандир. Айрим ҳолларщда спорт муваффақиятларининг усиши гарчи муваккат бўлса ҳам спортчиларнинг узлари ўз вақтида сезмайдиган организмдаги патологик жараёнлар билан мослашиб кетади. Бундай ҳолларда фожиа одатда хаддан ташкари кеч, касаллик зурайиб, тузатиб бўлмайдиган окибатларни келтириб чиқарганида ёки спортчи врач билан тасодифан учрашиб колиб спорт кизикишларнининг ўз сиҳат саломатлигига ҳалоқатли таъсирига ишонгандагина билиниб қолади. Бундай ҳолларда у спортдан четлашишига ёки физкультура машқлари билан фақат даволаниш воситаси сифатидагина шуғулланиш билан кифояланишга мажбур бўлади. врач билан педагог жисмоний машқ машғулотларининг таъсири остида киши организмида руй берадиган ўзгаришларни ҳар тарафалама хисобга олиш асосида ана шу машқларнинг айрим натижаларини иложи борича олдиндан куришлари керак.
Врач назоратининг маълумотлари жисмоний тарбия практикасида ўз ифодасини топиб, жисмоний тарбияни тўхтовсиз такомиллаштиришга ёрдам бериши керак. Врач ўз ишинии врач хонасидагина эмас, балки асосан гимнастика залида, стадионда, чанги станциясида, сузиш бассейнларида амалга ошириш керак. У ўзининг кузатишларини жисмоний машқ машғулотлари жараёни билан бевосита боглаб утказиши керак.
Жисмоний тарбия тизимининг соғломлаштириш йўналиши тамойили врач, педагог билан машқ килувчининг ҳамиша якиндан ижодий ҳамкорлигини талаб этади.
Жисмоний тарбия системасининг асослари - Жисмоний тарбия асосини: 1. Ижтимоий иктисодиёт. 2. Хукукий асоси. 3. методик асоси. 4.Дастур норматив асоси. 5. Ташкилий асосидан иборат.
1.Ижтимоий иктисодиёт асоси.
Жисмоний тарбия системасижамиятнинг ижтимоий –иктисодиёт системалари иктисод, сиёсат,илму-фан ва маданият билан боғлиқдир.
Жамият муносабатларини келтириб чиқарувчи соҳаларидан бири бўлиб, шу системада содир бўладиган ўзгаришлар таъсири остида ривожланади.
Бу богланишларнинг объектив асоси жисмоний тарбия системасини жамоат ишлаб чиқаришга катнашиши хисобланади.Бинобаринжамоат ишлаб чиқаришга бевосита таъсир қилади. Жамоат махсулотини ишлаб чиқаришда система катнашмайди.Лекин у ишлаб чиқариш муносабатлари субъекти одам оркали таъсир қилади.У одамнинг ҳаракатга бўлган биологик талабини қондирибгина қолма, ижтимоийталабини шахсини шакллантириш, жамоат муносабатларини такомиллаштиради. Одамнинг жисмоний ривожланиши биологик қонунларга буйсуниб табиий йўллар билан амалга ошиши мумкин.
Хозирги замон одамининг ҳаракат фаолият сатхи унинг жисмоний имкониятларни керакли даражада таъминлаш учун етарли эмас.
Жимоний тарбия системаси ўзининг спецификвазифасини амалга ошира бориб ҳаракт фаоллигида одамларни талабини тўла қондириш мумкин.
Тарбиявий – педагогик вазифасини амалга ошира бориб ахлокий, эстетик меҳнат вазифаларни ечишга кодир.
Жамиятнинг ижтимоий иктисодий ривожланиш сатхи юқори бўлса, жисмоний маданиятнинг ҳалклар турмуш тарзида киймати кўп кўринади. Миллий даромад улуши юқори бўлса, жисмоний тарбия учун кўп маблаг ажратилади ва одамларни саламатлиги ва узоқ яшаш сатхи ошади.
Жисмоний тарбия системасининг асосий йўналишлари - Ҳалкларнинг жисмоний тарбиясини амалга оширишда жисмоний тарбиянинг 3та асосий йўналишга ажратиш мумкин.
1.Умумий жисмоний тарбия (тайёргарлик).
2.Касбга йўналтирилган жисмоний тарбия.
3.Спортга йўналтирилган жисмоний тарбия.
1.Умумий жисмоний тарбия (тайёргарлик) –согликни мустахкамлашга, турмушда зарур бўлган ҳаракат ва малакаларни эгаллаб олишга ва ҳаракат сифатларни (чидамлилик,тезкорлик) эгаллаб олишга ривожлантиришга қаратилган.У мактаб жисмоний тарбия дарсларида синфдан ташкари спорт шуъбаларида амалга оширилади.19
2.Касбга йўналтирилган жисмоний тарбия – жисмоний тарбиянинг мутахассислашган жараёнидир.У меҳнат ва мудофаа фаолиятининг конкрет турларини тайёрлашга қаратилган. Одамга йўналтирилган жисмоний тарбия меҳнат ёки ҳарбий фаолиятжараёнида уни танлаб олган касбини эгаллаб олишга ёрдам беради.
3. Спортга йўналтирилган жисмоний тарбия – жисмоний тарбияда мухим йўналишга эга. Спортга йўналтирилган жисмоний тарбия танлаб олган спорт турига мутахассисланишга ва юқори натижаларни эгаллашгани таъминлаш имкониятини яратади.



Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish