кенг миқёсда фойдаланиш лозим. Жумладан, диктант таянч
воситаларнинг барча турлари (кўришга оид,
графикли ва
бошқалар)ни ўз ичига олиши керак.
Афазиянинг ҳамма шаклларидаги логопедик ишнинг мазму-
ни бузилишнинг этиологияси ва ҳажмига, шунингдек боланинг
•ёш хусусиятига боғлиқ.
Бола дастлабки ёрдамни (тиббий
ва педагогик), логопед
«шлайдиган стационар шароитда олади. Кейинчалик бола ин-
дивидуал машғулотлар ўтказиш учун махсус (мактабгача тар-
'бия ёки мактаб) муассасасига юборилиши мумкин. Врач уни
амбулатория тарзида кузатиб боради .Тузатиш
ишларининг
муддатини белгилаш қийин, бу муддатлар ҳар бир бола учун
хусусий ҳисобланиб, ярим йилдан бир
неча йилгача давом
этиши мумкин.
Савол ва топишриқлар
1. Афазия қандай сабабларга кўра пайдо бўлади?
2
. Афазия алалия, дизартрия, ақлий қолоқликдан нимаси
билан фарқ қилади? .
3. Болаларда афазиянинг қайси турлари кўпроқ учрайди?*
Мотор
афазия сенсор афазиядан
нимаси билан фарқ қи-
лади?
4. Афазияли болалар логопедик ёрдамни қаерда оладилар
?1
5. Мотор афазия билан хасталанган болалар нутқини тик-
лаш бўйича олиб бориладиган тузатиш ишларининг асосий йў-
налишларини айтиб беринг.
6
. Сенсор афазия билан хасталанган болалар нутқини тик-
лаш бўйича олиб бориладиган тузатиш ишларининг асосий йўна-
лишларини айтинг.
13-БО Б. ДУДУҚЛАНИШ
Дудуқланиш — бу нутқ аппарати мускулларининг тортишиш
натижасида нутқнинг суръат-оҳангининг бузилишидир.
Дудуқланиш муаммосини нутқ бузилишлари ҳақидаги таъ-
Do'stlaringiz bilan baham: |