Семинар машғулотларини ташкил этиш
бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғyлотларида “Педагогика маҳорат” асосларини ёритувчи айрим мавзулар муҳокама этилиб, маъруза машғулотларида ўзлаштирилган назарий билимлар мустаҳкамланади, тўлдирилади. Маъруза машғулотларида мавзулар бўйича давра суҳбати, мунозара ва дебатлар ташкил этилади, талабаларнинг маърузалари, илмий ахборот, тақриз ва ахборотлари эшитилади.
“Педагогик маҳорат” фани бўйича ташкил этиладиган семинар машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Педагогик маҳорат ҳақида тушунча, унинг ўқитувчи фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти.
Педагогик фикр тарихи ва мактаб амалиётида ўқитувчи маҳорати масалалари.
Педагогик мулоқот ва педагогик мулоқотни тўғри ташкил этиш.
Педагогик одоб ва педагогик назокат.
Педагогик фаолиятни илмий асосда ташкил этиш.
Педагогик фаолиятни ташкил этишга ижодий ёндашиш ва педагогик тажриба тўплаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |