Педагогик техника
“Педагогик техника” тушунчасининг моҳияти. Педагогик техника – ўқитувчи хатти-ҳаракатларини ташкил этиш шакли сифатида. Педагогик техника воситалари: вербал (сўз ёрдамида) ва новербал (сўзсиз) ўзаро мулоқот.
Пантомимика. Мимика. Имо-ишора (сўзсиз, гавда, оёқ ва қўллар ҳаракатлар) ёрдамида ифодаланадиган муносабат.
Педагогик техниканинг таркибий қисмлари: ўқитувчининг ўз хулқи, хатти-ҳаракати, феъл-атворини бошқариш кўникмаси, ўз қиёфаси, ҳиссиёти ва кайфиятини бошқариш кўникмаси, ижтимоий-перцептив қобилият, нутқ техникаси.
Ўқитувчининг алоҳида шахс ва жамоага таъсир кўрсатиш кўникмаси. Дидактик, ташкилотчилик, конструктив (амалий) ва коммуникатив (ўзаро мулоқот) қобилиятини ифодаловчи кўникмалар. Педагогик муносабат жараёнини ва жамоа ижодий ишини ташкил этиш қобилияти.
Ўқитувчининг ўз фаолияти, хатти-ҳаракати муомала ҳамда хулқ-одобини таҳлил эта олиш кўникмасига эга бўлиши. Ўқитувчининг ўз руҳий ҳолатини бошқара олиш техникаси. Ички ва ташқи тақлид. Психотехниканинг илмий асослари. Актёрлик психотехникасининг амалий усуллари. Актёрлик психотехникасининг амалий усулларини ўрганиш. Хотира, диққат ва хаёлни машқ қилдириш.
Диққатнинг тақсимланиши, кузатувчанлик, объектни тез англаш, объектни аниқ ва ёрқин тасаввур этиш, ички сезгирлик. Ўқитувчининг ташқи қиёфаси. Ўқитувчининг ташқи қиёфасига қўйиладиган талаблар. Ўқитувчининг кийинишда шахсий намуна кўрсатиши.
Ёш ўқитувчи фаолиятида намоён бўладиган типик хатолар ва уларни бартараф этиш йўллари.
Ўқитувчиларнинг характер, индивидуал хусусиятларга кўра тоифаларга бўлинишлари. Ташаббускор ва ижодкор ўқитувчилар. Ташаббуссиз, мустақил фикрга эга бўлмаган ўқитувчилар. Барча ишга бефарқ ўқитувчилар.
Нутқ техникаси
Тил, сўз ва нутқ. Нутқнинг инсон ҳаёти ва ижтимоий муносабатларни ташкил этишдаги аҳамияти. Шарқ мутафаккирлари ва Ғарб алломаларининг сўз ҳамда нутқнинг ижтимоий муносабатлар жараёнидаги роли борасидаги қарашлари.
Нутқнинг ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларидаги ўрни. Нутқий фаолият. Нутқ шакллари. Оғзаки ва ёзма нутқ. Нутқнинг услубий турлари: сўзлашув услуби, расмий услуб, илмий услуб, публицистик (оммабоп) услуб, бадиий услуб. Нутқ одоби.
Нутқ органлари. Нутқ аппарати. Оғзаки нутқнинг психологик тузилиши; мақсади, вазифалари, мазмуни ва оқибатлари. Ёзма нутқнинг психологик таъсири.
Овоз техникаси: жарангдорлик (товушнинг тозалиги ва тембр (товушлар тебранишининг) ёрқинлиги); кенг диапазонлик (овознинг энг паст даражадан энг юқори даражагача бўлган ҳолати); ҳаводорлик (эркин сўзлаганда яхши эшитилувчанликка эга бўлиши); ихчамлик, ҳаракатчанлик; чидамлилик (узоқ ишлаш қобилиятига эга бўлиш); мослашувчанлик (динамика (овознинг пастдан юқори даражагача ўсиб бориши), тембр, оҳангдорлик (ритм)нинг эшитилиш даражасига мослаша олиши); қарши шовқинларга нисбатан барқарорлик (халақит берувчи шовқинга қарши тембр ва тесситуранинг ўзгариб туриши); суггестивлик (овознинг ҳаяжонли ифодаси, нутқий ҳаяжон орқали тингловчи ҳулқига таъсир этиш хусусияти).
Ўқитувчи овозидаги етишмовчиликлар. Ўқитувчи овозидаги етишмовчиликларни бартараф этиш. Ўқитувчи овозидаги етишмовчиликларни бартараф этиш усуллари. Автоген машқлар.
Оғзаки нутқ техникаси: нафасдан фойдаланиш, нутқнинг тозаланиши, товуш тембрларини яхшилаш, урғуга эътибор бериш, товушларнинг паст-баланд товланиб туриши, унли ва ундош товушларни тўғри талаффуз этиш (дикция), оҳанг (ритм).
Ўқитувчи нутқи: нафасдан тўғри фойдаланиш, нутқ суръати, нутқий тўхталиш (тўхталиш, ярим тўхталиш, бутун тўхталиш); жарангдорлик (овоз акустикаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |