Педагогик одоб ва педагогик назокат
“Педагогик одоб” ва “педагогик назокат” тушунчаларининг моҳияти. Педагогик одоб негизида акс этувчи сифатлар. Педагогик назокат тамойиллари. Педагогик назокат ёрдамида ҳал этиладиган вазифалар. Ўқитувчи одоб ва назокатининг ижтимоий-педагогик аҳамияти.
Педагогик назокат негизида акс этувчи сифатлар (касбий бурчни тўғри англаш, педагогик адолат ҳиссига эгалик, виждонлилик, педагогик ғурур, педагогик орият). Педагогик одоб ва назокатга эга бўлиш тамойиллари. Ўқитувчининг дарс жараёнидаги назокати. Назокат ва тактика.
Ўқитувчининг мулоқот одоби. Ёқтириш (симпатия). Ёқтирмаслик (антипатия). Ҳамдардлик (эмпатия). Ҳамфикрлилик ва ҳамкорлик. Ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро чиқиша олмаслиги. Ўқитувчи ва ўқувчи муносабатидаги қийинчиликлар, уларни бартараф этиш йўллари.
Ўқув ва тарбия жараёни, янги мавзуни тушунтириш, ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш, дарсдан ва таълим муассасасидан ташқари шароит, ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш, уларнинг билим, кўникма ва малакалари, хатти-ҳаракатлари, ҳулқини баҳолашда ўқитувчи одоби ва назокатининг намоён бўлиши.
Ўқитувчи одоби ва назокатини шакллантириш, янада ривожлантириш йўллари.
Педагогик техника
“Педагогик техника” тушунчасининг моҳияти. Педагогик техника – ўқитувчи хатти-ҳаракатларини ташкил этиш шакли сифатида. Педагогик техника воситалари: вербал (сўз ёрдамида) ва новербал (сўзсиз) ўзаро мулоқот.
Пантомимика. Мимика. Имо-ишора (сўзсиз, гавда, оёқ ва қўллар ҳаракатлар) ёрдамида ифодаланадиган муносабат.
Педагогик техниканинг таркибий қисмлари: ўқитувчининг ўз хулқи, хатти-ҳаракати, феъл-атворини бошқариш кўникмаси, ўз қиёфаси, ҳиссиёти ва кайфиятини бошқариш кўникмаси, ижтимоий-перцептив қобилият, нутқ техникаси.
Ўқитувчининг алоҳида шахс ва жамоага таъсир кўрсатиш кўникмаси. Дидактик, ташкилотчилик, конструктив (амалий) ва коммуникатив (ўзаро мулоқот) қобилиятини ифодаловчи кўникмалар. Педагогик муносабат жараёнини ва жамоа ижодий ишини ташкил этиш қобилияти.
Ўқитувчининг ўз фаолияти, хатти-ҳаракати муомала ҳамда хулқ-одобини таҳлил эта олиш кўникмасига эга бўлиши. Ўқитувчининг ўз руҳий ҳолатини бошқара олиш техникаси. Ички ва ташқи тақлид. Психотехниканинг илмий асослари. Актёрлик психотехникасининг амалий усуллари. Актёрлик психотехникасининг амалий усулларини ўрганиш. Хотира, диққат ва хаёлни машқ қилдириш.
Диққатнинг тақсимланиши, кузатувчанлик, объектни тез англаш, объектни аниқ ва ёрқин тасаввур этиш, ички сезгирлик. Ўқитувчининг ташқи қиёфаси. Ўқитувчининг ташқи қиёфасига қўйиладиган талаблар. Ўқитувчининг кийинишда шахсий намуна кўрсатиши.
Ёш ўқитувчи фаолиятида намоён бўладиган типик хатолар ва уларни бартараф этиш йўллари.
Ўқитувчиларнинг характер, индивидуал хусусиятларга кўра тоифаларга бўлинишлари. Ташаббускор ва ижодкор ўқитувчилар. Ташаббуссиз, мустақил фикрга эга бўлмаган ўқитувчилар. Барча ишга бефарқ ўқитувчилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |