Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият
“Қобилият” ва “педагогик қобилият” тушунчаларининг моҳияти. Қобилиятнинг психологик тавсифи. Педагогик қобилиятнинг психологик-педагогик мазмуни.
Педагогик қобилиятнинг асосий турлари. Эмпатия ва перцептив қобилиятлар. Дидактик, ташкилотчилик, конструктив, коммуникатив, билиш ва англаш қобилиятлари.
Ўқитувчига хос бўлган иродавий ва ҳиссий сифатлар (ирода, сабр-тоқат, мақсадга интилиш, хатти-ҳаракатларни тўғри ташкил этиш, ўзини ўзи бошқариш, ўқувчиларга таъсир кўрсата олиш, ҳиссиёт ва кайфиятни бошқара олиш, жавобгарликни зиммага ола билиш, таълим жараёнида ижодий ва муваффақиятли вазиятларни ярата олиш).
Педагогик бошқарув маҳорати
“Педагогик бошқарув” тушунчасининг моҳияти. Бошқарув фаолияти. Педагогик бошқариш турлари (субъектлар нуқтаи назаридан: ўқитувчининг ўз-ўзини бошқариши, ўқитувчининг ўқувчилар жамоасини бошқариши, ўқувчилар жамоасида таълим олувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатни бошқариш, алоҳида ўқувчини бошқариш; фаолият жараёни нуқтаи назардан: таълим жараёнини бошқариш, тарбия жараёнини бошқариш, шахсий фаолиятни бошқариш). Педагогик бошқарувнинг ташкилий шакллари.
Ўқитувчининг иродаси, ҳис-туйғуларини тарбиялаш ва уларни психик бошқариш тавсифи. Ўқитувчининг турли вазиятларда ўзини тута олиши. Ўқитувчининг бепарволиги.
Ўқитувчи томонидан ташкил этиладиган педагогик бошқарувнинг муҳим жиҳатлари. Таълим жараёнини педагогик бошқариш. Тарбия жараёнини педагогик бошқариш. Ўқувчиларнинг якка, гуруҳли ва жамоавий фаолиятларини бошқариш. Ўқитувчи педагогик бошқарув фаолиятини такомиллаштириш.
“Бошқарув қарори” тушунчасининг моҳияти. Педагогик жараёнда бошқарув қарорларини қабул қилиш. Педагогик жараёнда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг муҳим тамойиллари. Педагогик жараёнда бошқарув қарорларини қабул қилиш босқичлари.
Ўқувчилар жамоасида таълим олувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатни бошқариш.
Педагогик мулоқот, ўқитувчининг коммуникатив қобилияти
Мулоқот. Мулоқот турлари. Мулоқотга киришиш. Шарқ мутафаккирлари мулоқот ва унинг ижтимоий муносабатлар жараёнидаги роли ҳақида. Ўқитувчи фаолиятида шарқона мулоқотнинг ўрни.
“Ўзаро мулоқот” (“коммуникация”) тушунчасининг моҳияти. Мулоқот жараёнида ўқитувчи қўллайдиган услублар. Мулоқот орқали таъсир этиш. Мулоқот орқали педагогик таъсир этиш усуллари.
“Педагогик мулоқот” тушунчасининг моҳияти. Педагогик мулоқот вазифалари. Педагогик мулоқот мазмуни ва таркибий тузилмаси. Алломаларнинг педагогик мулоқот ва уни ташкил этишга бўлган ёндашувлари. Педагогик мулоқотни самарали ташкил этишга қўйиладиган талаблар.
Педагогик мулоқот жараёнини бошқариш. Педагогик мулоқот жараёнини самарали бошқариш методлари. Педагогик мулоқот жараёнида ўқитувчи қўллайдиган усуллар. Оқилона маслаҳат бериш – педагогик хатти-ҳаракатнинг ижобий шакли.
Педагогик мулоқот жараёнида юзага келадиган педагогик низолар. Педагогик мулоқот жараёнида юзага келадиган педагогик низоларнинг олдини олиш. Педагогик мулоқот жараёнида юзага келадиган педагогик низоларнинг олдини олиш йўллари.
Ўқитувчига хос коммуникатив кўникмалар: “юз ифодасини ўқиш”, ўзгалар руҳий ҳолатини тушуниш, инсон руҳиятини нутқ воситасида ва сўзсиз тушуниш, ўзлик намоён қилиш. Ўқитувчининг коммуникатив қобилиятини ривожлантириш методлари: бўлажак мулоқот модулини ишлаб чиқиш, қисқа муддатли дарс ёки тадбирларни ташкил этиш, ўз устида ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |