«pedagogika» kafedrasi fani bo’yicha O’quv-uslubiy majmua tuzuvchilar



Download 8,88 Mb.
bet28/250
Sana29.05.2022
Hajmi8,88 Mb.
#614675
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   250
Bog'liq
Umum.pedagogika O\'roqov

Нутқ техникаси
Тил, сўз ва нутқ. Нутқнинг инсон ҳаёти ва ижтимоий муносабатларни ташкил этишдаги аҳамияти. Шарқ мутафаккирлари ва Ғарб алломаларининг сўз ҳамда нутқнинг ижтимоий муносабатлар жараёнидаги роли борасидаги қарашлари.
Нутқнинг ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларидаги ўрни. Нутқий фаолият. Нутқ шакллари. Оғзаки ва ёзма нутқ. Нутқнинг услубий турлари: сўзлашув услуби, расмий услуб, илмий услуб, публицистик (оммабоп) услуб, бадиий услуб. Нутқ одоби.
Нутқ органлари. Нутқ аппарати. Оғзаки нутқнинг психологик тузилиши; мақсади, вазифалари, мазмуни ва оқибатлари. Ёзма нутқнинг психологик таъсири.
Овоз техникаси: жарангдорлик (товушнинг тозалиги ва тембр (товушлар тебранишининг) ёрқинлиги); кенг диапазонлик (овознинг энг паст даражадан энг юқори даражагача бўлган ҳолати); ҳаводорлик (эркин сўзлаганда яхши эшитилувчанликка эга бўлиши); ихчамлик, ҳаракатчанлик; чидамлилик (узоқ ишлаш қобилиятига эга бўлиш); мослашувчанлик (динамика (овознинг пастдан юқори даражагача ўсиб бориши), тембр, оҳангдорлик (ритм)нинг эшитилиш даражасига мослаша олиши); қарши шовқинларга нисбатан барқарорлик (халақит берувчи шовқинга қарши тембр ва тесситуранинг ўзгариб туриши); суггестивлик (овознинг ҳаяжонли ифодаси, нутқий ҳаяжон орқали тингловчи ҳулқига таъсир этиш хусусияти).
Ўқитувчи овозидаги етишмовчиликлар. Ўқитувчи овозидаги етишмовчиликларни бартараф этиш. Ўқитувчи овозидаги етишмовчиликларни бартараф этиш усуллари. Автоген машқлар.
Оғзаки нутқ техникаси: нафасдан фойдаланиш, нутқнинг тозаланиши, товуш тембрларини яхшилаш, урғуга эътибор бериш, товушларнинг паст-баланд товланиб туриши, унли ва ундош товушларни тўғри талаффуз этиш (дикция), оҳанг (ритм).
Ўқитувчи нутқи: нафасдан тўғри фойдаланиш, нутқ суръати, нутқий тўхталиш (тўхталиш, ярим тўхталиш, бутун тўхталиш); жарангдорлик (овоз акустикаси).


Нутқ маданияти, нотиқлик санъати ва
омма (ўқувчилар) олдида нутқ сўзлаш
“Нутқ маданияти” тушунчасининг моҳияти. Нутқ маданиятининг таркибий элементлари (нутқнинг тўғрилиги, софлиги, аниқлиги, мантиқийлиги, ифодавийлиги, бойлиги, ўринлиги, тил меъёрига ва мақсадга мувофиқлик).
Педагогик мулоқот жараёнида фикрни оғзаки баён этиш. Педагогик мулоқот жараёнида фикрни оғзаки баён этиш турлари (суҳбат, савол-жавоб, муҳокама, баҳс-мунозара).
Педагогик мулоқот жараёнида фикрни ёзма баён этиш. Педагогик мулоқот жараёнида фикрни ёзма баён этиш турлари (баён (мавзу мазмунини ўз сўзлари билан ифодалаш), конспект, сиқиқ хулоса (резюме), аннотация (бадиий, илмий, методик асарларнинг умумий мазмунини баён этилган хабарнома), тақриз, реферат, шарҳ (умумий обзор), биография ва автобиография, тавсифнома, интервью, маъруза, ҳисобот, мактуб (нома), кундалик).
Ўқитувчи нутқ маданиятини такомиллаштириш йўллари.
Нотиқлик. “Нотиқлик санъати” тушунчасининг моҳияти. Нотиқлик санъатини ўзлаштиришга қўйиладиган талаблар.
Нотиқлик санъати асослари. Нотиқликнинг оммавий усуллари.
“Жонли нутқ” тушунчаси. Ўқитувчи нутқи. Ўқитувчининг нутқ бойлиги. Омма (ўқувчилар) олдида нутқ сўзлаш. Ёқимли сўзлаш олиш шартлари. Ўқувчилар диққатини бир нуқтага жамлаш. Аудитория (ўқувчилар жамоаси) олдида ўзини ушлаб тура билиш.



Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish