II. Талабалар учун топшириқ.
Жамоани шакллантириш ва ривожлантириш босқичларининг моҳиятини ёритинг.
Бу ўринда кичик гуруҳлар томонидан “Асалари галаси” методи қўлланилади. Гуруҳларда муҳокама қилиш учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
1-гуруҳ: Ўқувчилар жамоасини шакллантиришнинг биринчи босқичи.
2-гуруҳ: Ўқувчилар жамоасини ривожлантиришнинг иккинчи босқичи.
3-гуруҳ: Ўқувчилар жамоасини ривожлантиришнинг учинчи босқичи.
4-гуруҳ. Ўқувчилар жамоасини ривожлантиришнинг тўртинчи босқичи.
III. Талабалар учун топшириқ.
Ўқувчилар жамоаси олдига педагогик талаблар қўйиш жараёнинг моҳиятини ёритинг.
Бунда талабалар “Кичик эссе” методи ёрдамида ўқувчилар жамоаси олдига педагогик талабаларни қўйиш жараёнининг моҳиятини очиб берадилар.
Кичик эссени яратишда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир:
1. “Педагогик талаб” тушунчасининг моҳиятини очиб бериш.
2. Педагогик талабларнинг умумий хусусиятларига тўхталиб ўтиш.
3. Педагогик талаблар самарадорлигини таъминловчи омилларини ёритиш.
4. Ўқувчиларнинг педагогик талабларга риоя этишларини назорат қилиш шартларини баён этиш.
VI. Талабалар учун топшириқ.
Синф раҳбари сифатида ўқувчилар жамоаси билан ишлаш лойиҳасини тузинг.
Бунда кичик гуруҳлар томонидан “Лойиҳалаш” методи қўлланилади. Лойиҳани яратишда гуруҳлар қуйидагиларни инобатга олишлари лозим:
1. Ўқувчилар жамоасини шакллантириш ва ривожлантириш шартлари.
2. Ўқувчилар жамоасига хос муҳим хусусиятлар (белгилар).
3. Жамоанинг ҳар бир ўқувчи ҳаётидаги ўрни ва роли.
4. Ўқитувчилар томонидан жамоага қўйиладиган талаблар моҳияти.
5. Ўқувчилар жамоасининг ўз-ўзини бошқариш фаолияти мазмуни.
V. Талабалар учун топшириқ.
Мавзуга оид қуйидаги тест саволларига жавоб беринг:
1. Жамоанинг асоси белгиси қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A) бир неча аъзо (киши)дан иборат бўлиши, ижтимоий эҳтиёжни қондиришга қаратилган биргаликдаги фаолиятнинг ташкил этилиши;
B) ўз-ўзини бошқариш органига эгалик, бошқа жамоалар билан узвий алоқадорликда бўлиш;
C) жамоа ҳаётининг аниқ мақсадга йўналтирилиб, ижтимоий-ғоявий хусусият касб этиши;
D) барча жавоблар тўғри.
2. Жамоа аъзоларида қандай сифатлар таркиб топади?
A) ўз устида изланиш, бошқалардан илғор тажрибаларни ўрганиш, атрофдагиларга ёрдам бериш;
B) ўзаро руҳий яқинлик, бир-бири учун ғамхўрлик, ўзаро ёрдам, жамоа манфаати учун қайғуриш;
C) ўз-ўзига ишониш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзини танқид қилиш;
D) ҳаракатчанлик, ўз фаолияти натижаси учун масъулиятли бўлиш, тиришқоқлик.
3. Ўқитувчилар томонидан бутун гуруҳга талаб қўйилиши ва жамоа фаолларини шакллантиришга эътиборнинг қаратилиши ўқувчилар жамоаси шаклланишининг қайси босқичида кечади?
A) биринчи босқичда;
B) иккинчи босқичда;
C) учинчи босқичда;
D) тўртинчи босқичда.
4. Жамоа фаоллари (активи)нинг жамоа олдига талаб қўйиши ўқувчилар жамоаси ривожланишиининг қайси босқичда кечади?
A) биринчи босқичда;
B) иккинчи босқичда;
C) учинчи босқичда;
D) тўртинчи босқичда.
5. Жамоанинг жамоа аъзолари олдига талаб қўйиши ўқувчилар жамоаси ривожланишининг қайси босқичда кечади?
A) биринчи босқичда;
B) иккинчи босқичда;
C) учинчи босқичда;
D) тўртинчи босқичда.
6. Ҳар бир жамоа аъзосининг ўз олдига талаб қўйиши ўқувчилар жамоаси ривожланишининг қайси босқичда кечади?
A) биринчи босқичда;
B) иккинчи босқичда;
C) учинчи босқичда;
D) тўртинчи босқичда.
7. Жамоа фаолли (активи)нинг шаклланиши жамоа ҳаётининг қайси босқичига хос хусусият саналади?
A) биринчи босқичга;
B) иккинчи босқичга;
C) учинчи босқичга;
D) тўртинчи босқичга.
8. Жамоа анъаналари нима?
A) жамоа аъзолари биргаликда нишонлайдиган тантаналар;
B) жамоа аъзоларининг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган саналар;
C) мазмунида муносабатлар хусусияти ва жамоанинг ижтимоий фикри ифодаланган, жамоа аъзолари томонидан бирдек қўллаб-қувватланадиган барқарорлашган одатлар;
D) барча жавоблар тўғри.
Do'stlaringiz bilan baham: |