2. Ўқувчининг билими ва у эгаллаб олиши керак бўлган шакл, метод ва воситалари) даражаси ўртасидаги қарама-қаршилик. Бу қарама-қаршиликни ҳал этиш ўқувчининг интеллектуал ривожланиши суръати ва даражасига боғлиқ. Бир хил мазмун ва ҳажмдаги ўқув материали ҳам ақлий ривожланишнинг турли кўрсаткичлари орқали намоён бўлиши мумкин.
3. Ўқувчининг мавжуд ривожланиш даражаси билан ижтимоий буюртмада кўзда тутилувчи ривожланиш даражаси ўртасидаги қарама-қаршилик. Агарда ижтимоий талаб боланинг идрок этиш имкониятидан юқори бўлса, унда жиддий қийинчилик юзага келади.
5. Аксиологик (юнонча “axios” – қимматли, логия – фан) ёндашув – қадриятлар ҳақидаги фалсафий таълимот бўлиб, унга кўра таълим жараёнида ўқувчи ҳаёт, соғлиқ, муҳаббат, оила, таълим, меҳнат, тинчлик, ишонч, гўзаллик, ижод, инсонийлик ва шу каби қадриятлар билан таништириб борилиши лозим.
Таълим қонуниятлари ва тамойиллари. Ўқув жараёнида амал қилувчи барча қонуниятлар умумий ва хусусий характер касб этишига кўра икки гуруҳга ажратилади. Амал қилинишига кўра яхлит дидактик тизимни қамраб оладиган қонуниятлар умумий, амал қилинишига кўра фақат алоҳида таркибий қисмларига тегишли бўлган қонуниятлар эса хусусий деб аталади.
Таълим қонуниятлари қуйидагилардан иборат: 1) таълим омиллари, шарт-шароитлари ва натижалари ўртасида ўзаро алоқадорликнинг мавжудлиги; 2) таълим жараёнининг ижтимоий омиллар ва жамият эҳтиёжлари билан боғлиқлиги; 3) таълим, ривожланиш ва тарбиянинг ўзаро бирлиги; 4) ҳар қандай таълим жараёнида ўқитувчи, ўқувчи ва ўрганилаётган объектлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг талаб этилиши; 5) таълим жараёни самарадорлигининг ўқувчилар томонидан кўрсатиладиган ўқув фаоллиги асосида таъминланиши; 6) малакаларнинг муайян операция ва ҳаракатларнинг мунтазам, кўп бора такрорланиши натижасида ҳосил бўлиши; 7) ўзлаштиришнинг пухталиги такрорлашнинг изчиллигига боғлиқ эканлиги; 8) ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган мураккаб фаолият усулларининг ўқитувчи томонидан уларга энг оддий фаолият усулларини муваффақиятли ўзлаштирилиши натижаси эканлиги.
Таълим қонуниятлари асосида унга қўйиладиган талаблар – таълим тамойиллари аниқланади.
Таълим жараёнида қуйидаги тамойиллар устувор характер касб этади: ижтимоий-ғоявийлик; онглилик ва фаоллик; илмийлик ва тушунарлилик; кўргазмалилик; мустаҳкамлик; тарбияловчи характерга эгалик; фундаменталлик ва амалий йўналганлик (таълимнинг ҳаёт билан, назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги); табиат билан уйғунлик; маданий тараққиёт билан уйғунлик; таълимнинг ўқувчилар ёши ва индивидуал хусусиятларига мос келиши; инсонпарварлик; оқилона талабчанлик билан бола шахсини ҳурмат қилишнинг мувофиқлилиги; педагогик ҳамкорлик.
Адабиётлар:
1. ЎзРнинг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.
2. ЎзРнинг “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.
3. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.
4. Мавлонова Р., Тўраева О., Ҳолиқбердиев К. Педагогика. – Тошкент: Ўқитувчи, 2001.
5. Педагогика назарияси ва тарихи. 1-қисм. Педагогика назарияси / М.Х.Тохтаходжаева ва бошқалар. Проф. М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – Тошкент: “Iqtisod-moliya”, 1996.
Do'stlaringiz bilan baham: |