“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа



Download 3,63 Mb.
bet261/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

4. “Тоифалаш” методи талабаларни ўрганилаётган мавзу бўйича муҳим хусусият, жиҳатларни аниқлаш ва уларни ифода этувчи маълумотларни бирлаштиришга ўргатади. Методни қўллаш жараёнида талабаларда мантиқий фикрлаш, муҳим хусусиятларни ёритувчи маълумотларни муайян тизимга келтириш кўникмаларини шакллантиради. Машғулотлар жараёнида ушбу методдан фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1) ўқитувчи муҳим хусусиятлари аниқланиши лозим бўлган мавзу, масала ёки муаммони аниқлашди; 2) талабалар танланган мавзу (масала, муаммо) ҳамда “тоифалаш” методини қўллаш шартлари билан таништириладилар; 3) талабаларга маълум топшириқлар берилади; 4) гуруҳлар топшириқни бажарадилар (мавзу моҳиятини ёритувчи муҳим хусусиятларни аниқлайдилар, уларни жадвал ёрдамида ифодалайдилар); 5) гуруҳлар ўз ечимларини жамоа эътиборига тақдим этади; 6) жамоа томонидан гуруҳларнинг ишлари муҳокама қилинади.
Методдан фойдаланишда талабалар қуйидагиларга эътиборларини қаратадилар: 1. Муҳим хусусиятлар (тоифалар)ни ёритишга нисбатан ягона талаб қўйилмайди. 2. Гуруҳларга бир хил топшириқ берилганда бир гуруҳнинг ечими иккинчи гуруҳнинг ечимидан фарқланиши мумкин. 3. Талабаларга ўқитувчи томонидан мавзу моҳиятини ёритувчи муҳим хусусиятлар ҳақида маълумот бериш мумкин эмас, муҳим хусусиятларни излаш жараёни ҳам уларнинг ўзлари томонидан амалга оширилиши шарт.
11-мавзу: Ўқувчиларнинг юксак маънавий-ахлоқий тарбияси.
Эстетик ва жисмоний тарбия. Оила тарбияси асослари
Машғулот учун материаллар
1. Талабалар учун топшириқ:
Маънавий-ахлоқий тарбия мазмун-моҳияти, асосий тушунчалари, таркибий қисмлари, шакл ва методларига оид саволларга жавоб беринг.
Бу ўринда “Юмалоқланган қор” методи қўлланилиб, талабалар гуруҳларга бирикадилар, ҳар бир гуруҳ аъзолари ўз навбатида жуфтликларга ажраладилар. Талабаларга қуйидаги саволлар берилади:
1. Ахлоқ нима?
2. “Маънавият” тушунчаси қандай маънони англатади?
3. Маънавий-ахлоқий тарбия мақсади нимадан иборат?
4. Маънавий-ахлоқий тарбия мақсади нима?
5. Маънавий-ахлоқий тарбия жараёнида ўқувчиларда қандай сифатлар тарбияланади?
6. Маънавий-ахлоқий тарбия қандай шаклларда ташкил этилади?
7. Маънавий-ахлоқий тарбия методларини кўрсатинг.
8. Қандай воситалар маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этишда самарадор саналади?
9. Маънавий-ахлоқий тарбияни муваффақиятли ташкил этиш учун нималарга эътиборни қаратиш лозим?
10. Маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этишда миллий қадриятлар ҳамда халқ педагогикаси ғояларидан фойдаланишнинг аҳамиятини қандай баҳолайсиз?



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish