“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи



Download 3,63 Mb.
bet158/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)

1. Гуруҳлардан берилган топшириқларни бажаришларини сўрайди.
2. Гуруҳлар томонидан тавсия этилган ечим мазмунини жамоа билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради

1. Гуруҳ таркибида топшириқнинг ечимини излайдилар.
2. Гуруҳнинг топшириқ борасидаги фикри билан жамоани таништирадилар.
3. Бошқа гуруҳларнинг ечимлари билан танишадилар, уларга ўз фикрларини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар

Машғулотда қўлланиладиган интерфаол метод
ва технологиялар моҳияти

Баҳс-мунозара” методи икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан муайян вақт оралиғи ва қатъий қоидаларга мувофиқ ташкил этиладиган оғзаки баҳси бўлиб, талабаларда ўрганилаётган мавзу бўйича эркин, асосли фикрларни билдириш қобилиятларини шакллантиришга хизмат қилади. Ўқув машғулотларида баҳс-мунозарадан фойдаланишда мавзуга доир маълум масалалар ҳал қилинади.




Маърузада талабаларга бериладиган топшириқ:


13-мавзу: Ўқувчиларнинг юксак маънавий-ахлоқий тарбияси
(Эстетик ва жисмоний тарбия. Оила тарбияси асослари)
Режа:
1. Маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни.
2. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг таркибий қисмлари, шакл ва методлари.
3. Эстетик тарбиянинг мазмуни.
4. Эстетик тарбия воситалари.
5. Ўқувчиларда эстетик дидни шакллантириш.
6. Жисмоний тарбия мазмуни.
7. Оила тарбиясининг моҳияти.
8. Оила тарбиясининг шакл, метод ва воситалари.


Маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни. Жамиятда кечаётган ижтимоий ислоҳотларнинг самарадорлиги унинг фуқаролари эга бўлган маънавиятга боғлиқ. Ижтимоий тарбиянинг бошқа турлари каби маънавий-ахлоқий тарбия асосини ҳам илғор миллий, маънавий-ахлоқий қадриятлар, халқ педагогикаси ғоялари ташкил этади.
Маънавият шахс, давлат ва жамиятнинг куч-қудрати, тараққиёти, имкониятлари ва истиқболларини белгилайдиган ички руҳий омилдир.

Маънавиятли инсон билимли, маълум касб-ҳунар соҳиби, ўз Ватанининг содиқ фуқаросидир. Ўз давлати қонунларини биладиган ва уларга амал қиладиган, юрти билан ғурурлана оладиган инсон. Ўз Ватани бойликларини сақлайдиган, уни янада бойитадиган, гўзалликларидан баҳраманд бўладиган шахс. У ҳар қандай зарарли иллатларга қараши курашадиган, миллий ва умуминсоний қадриятларни авайлаб асрайдиган инсондир.


Ахлоқ эса шахснинг хатти-ҳаракатлари, юриш-туриши, турмуш тарзи, ҳаёт кечириш тамойиллари, қоидалари, ижтимоий муносабатлар мазмунини ифодалайди. У ижтимоий ҳодиса сифатида жамият маънавий-руҳий ҳаётида ўзига хос ўрин тутади.

Ахлоқ маънавиятнинг таркибий қисми сифатида шахс камолотининг юқори босқичи саналади. Зеро, ахлоқ, ахлоқий меъёрларсиз шахснинг руҳий ва жисмонан етуклигининг мезони бўлган маънавий камолотга эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маънавий-ахлоқий тарбияда узвийлик, алоқадорлик диалектик характерга эга бўлиб, шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишида муҳим саналади.


Маънавий-ахлоқий тарбия ва унга қўйиладиган талаблар бу жамиятда маълум ижтимоий-ахлоқий талабларга мос ахлоқий хислатларни шакллантириш мақсадида ўқувчилар онги, ҳиссиётлари ҳамда хулқига мувофиқ ва тизимли таъсир этишдир.
Маънавий-ахлоқий тарбия моҳиятига кўра инсон онгининг жамият билан алоқадорлиги, жамият олдида бурчли эканлиги, ўз хулқ-атворини жамият тараққиёти даражасига боғлиқлигини тушуниши, жамият томонидан тан олинган ахлоқий меъёр, идеал ҳамда талабларни бажаришда масъулиятни ҳис этиши, маънавий-ахлоқий билимларнинг эътиқодга айланиши ва бу эътиқодларнинг тизимлилиги, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ҳис-туйғу ва хислатларни шакллантириш, ўқувчилар томонидан маънавий-ахлоқий хулқ-атвор жамият аъзоларига бўлган ҳурмат-эътиборни намоён этувчи мезонлардан эканлигининг англаб етилиши, маънавий-ахлоқий одатларнинг шаклланиши ва бошқалардан иборат.
Маънавий-ахлоқий тарбия тизимида маънавий-ахлоқий ҳис-туйғулар инсон томонидан, унинг ҳовеа-ҳодисалар, кишилар ҳамда ўз хулқига нисбатан ҳис-туйғуларни уйғотишга рағбат пайдо қилувчи тарбиявий ишлар тизимли ташкил этилгандагина самарали кечади. Мазкур тизимда хулқ-атворни шакллантиришга оид тарбиявий ишлар акс этади. Шунга кўра маънавий-ахлоқий хулқ-одобга доир хислатларни шакллантиришга ундовчи рағбат билан ҳосил бўладиган фаолият энг асосий бўлиб ҳисобланади.
Ўқувчида маънавий-ахлоқий хислатларни шакллантиришга нисбатан эҳтиёж бўлиши шарт. Шу боис маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида уюштирилувчи тадбирлар хулқ-одобга доир хатти-ҳаракатлар занжиридан иборат бўлади. Маънавий-ахлоқий хатти-ҳаракатлар ўқувчи томонидан ахлоқий меъёр ва тамойиллар моҳиятини ўрганиш, уларни англаш негизида ташкил этилади.
Маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этишда ўқувчилар хатти-ҳаракатларида кўзга ташланадиган салбий одатлар – жамоа жойларида қаттиқ гапириш, қўпол сўзларни ишлатиш, ҳиссиётга берилиш, ўйламай гапириш, ишонли бўлмаган ҳамда далиллар билан тасдиқланмаган воқеа-ҳодисалар ҳақида фикр юритиш, бошқаларнинг суҳбатини бўлиш, қўлини силкитиб гапириш кабиларни бартараф этишга эътибор қаратиш зарур.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish