“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Маънавий-ахлоқий тарбиянинг таркибий қисмлари, шакл ва методлари



Download 3,63 Mb.
bet159/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Маънавий-ахлоқий тарбиянинг таркибий қисмлари, шакл ва методлари. Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида ахлоқ “инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир илмдур”, - дейди. Айнан ахлоқ, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида маълумот берувчи мазкур манбада аллома яхши ва ёмон хулқларга тўхталиб ўтади. Алломанинг нуқати назарича, яхши хулқлар қуйидагилардан иборат: фатонат (ақл), диёнат (эътиқод), назофат (поклик ва тозалик), ғайрат, риёзат (савоб ишлар), қаноат, шифоат, илм, сабр, ҳилм (юмшоқ табиат) интизом, нафс меъёри, виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, ҳифзи лисон (тил ва адабиёт), иқтисод, виқор (ғурур), муҳаббат, авф (кечиримли бўлиш). Бу хислатлар маънавий-ахлоқлиликнинг асосий сифатлари саналади. Улар асосида Ватанга муҳаббат ва садоқат, меҳнатга ахлоқий муносабат, ўз атрофдагиларга ахлоқий ёндашув, шунингдек, ҳар бир ўқувчининг ўзи ва шахсий хулқ-атворига муносабатни қарор топтирилади.
Абдулла Авлний ёмон хулқлар сирасига қуйидагиларни киритади: ғазаб, айш-ишрат, жаҳолат, сафоҳат (умри ва молини бекорчи нарсаларга сарф этиш), ҳамоқат (ўзбилармонлик, манманлик), адолат (дангаса, ялқов), ҳасосат (таъма, ҳирс), раҳоват (ғайратсизлик), анонийят (худбин, мутакаббир, манман), адоват (кек сақлаш), намимат (чақимчилик), ғийбат, ҳақорат, жибонат (қўрқоқлик), ҳасад, кизб (ёлғон), нифоқ, таъма, зулм ва бошқалар.
Ўқувчиларда ижобий сифатларни тарбиялаш уларнинг салбий хислатлардан ҳоли бўлишларига ёрдам беради. Бу эса дастлаб ўқувчиларга хулқ-одоб меъёрлари ва қоидаларини англаш ва шахс онгини шакллантиришга доир методлар асосида амалга оширилади.
Бунга бадиий ва илмий-оммавий адабиётларни ўқиш, кинофильм ва спектаклларни томаша қилиш, махсус ташкил этилган маънавий-маърифат кунларида турли мавзуларда суҳбатлар ташкил этиш натижасида ахлоқий тушунчалар ва хулқ-одатлар пайдо бўла бошлайди. Ўқувчилар ўзлари ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолай бошлайдилар. Бунинг учун турли маънавий-ахлоқий мавзуларда ўтказиладиган суҳбат ва мунозараларда ўқувчини фикр юритиш, ўйлашга йўналтириш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, “Ўртоғимиз Камол қандай қилиб гиёҳвандлар орасига тушиб қолди?”, “Сиз эркинлик деганда нимани тушунасиз?”, “Замонавийлик – бу нима?” каби мавзулардаги суҳбат, баҳс ва мунозаралар ўқувчиларни ўйлаш, фикр юритишга йўллайди, уларда салбий хислатлардан сақланиш, яхши одатларни ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлари таркиб топа бошлайди. Уларнинг, айниқса, ўз хатти-ҳаракатларини баҳолашга бўлган интилишлари ва ишонч, эътиқодлари шаклланади.
Дебат, мунозара ва суҳбатлар маънавий-ахлоқий тарбиянинг энг долзарб муаммоларига бағишланиши зарур.
Ҳозирги даврда ёшлар ўртасида тобора оммавийлашиб бораётган “Заковат”, “Интеллектуал ринг”, “Қизлар давраси”, “Ўйла, изла, топ!” каби ўйинлар ҳам мазмун, ҳам моҳияти, ҳам методик жиҳатдан ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўқувчи фаолиятини ташкил этиш ва хулқ-одобни шакллантириш методларидан машқлантириш, ўргатиш, педагогик талаб қўйиш жамоа фикрини ҳисобга олиш, топшириқлар бериш, тарбиявий вазиятлар ҳосил қилиш ва бошқа методлардан фойдаланиш самарали натижалар беради.
Рағбатлантириш методларига мукофотлаш ва маъқуллаш киритилади.
Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан шакллантиришда самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланиш бой миллий маданий, тарихий ва педагогик анъаналар, урф-одатлар ва умумбашарий қадриятларга асосланади.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish