“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг мақсади



Download 3,63 Mb.
bet154/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг мақсади ёшларни ватан ҳимояси ҳамда ҳарбий мудофаага тайёрлаш, уларда фавқулотда ҳолатларда ҳарбий мудофаани ташкил этиш кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат бўлиб, мазкур жараёнда қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ташкил этишда таълим муассасаларида ўқитилиши йўлга қўйилган бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотлари муҳим аҳамиятга эга. Ўқувчилар ўртасида БҲТ (бошланғич ҳарбий таълим ўқув фани) бўйича ўзлаштирилган назарий ва амалий билимларни намойиш этиш имконини берувчи мусобақанинг ташкил этилиши бу борада ижобий натижа бера олади. Ўқитувчи раҳбарлигида “Шон-шуҳрат” музейларига уюштирилувчи экскурсиялар ҳам ўқувчиларда ҳарбий–ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди.




Ҳуқуқий тарбия мазмуни. Ҳуқуқий тарбия ўқувчилар ўртасида фуқаролик тарбиясини ташкил этишда ўзига хос ўрин тутади. 1993 йил март ойида эълон қилинган “Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Концепцияси”да қайд этилганидек: “Ҳуқуқий тарбиянинг асосий мақсад ва вазифалари Конституцияни, давлат ҳақидаги таълимотни, чунончи, фуқаролик, оила, меҳнат, хўжалик, маъмурий, нафақа, суд ишларини юритиш ва бошқариш ҳуқуқларининг маъносини тушунтиришдан, болаларни давлат қонунларини юксак даражада ҳурмат қилиш, уларга сўзсиз риоя этиш, адлиявий билимларни эгаллашга эҳтиёж сезиш, тартиб ва интизомни бузувчиларга нисбатан муросасизлик руҳида тарбиялаш, халқаро ҳуқуқнинг аҳамиятга молик масалалари, халқаро ташкилотлар (БМТ, Хавфсизлик Кенгаши ва ҳоказо) фаолияти ҳақида ўқувчиларнинг умумий тасаввурларини шаклантиришдан иборатдир”.
1997 йил 29 августда қабул қилинган ЎзРнинг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури” жамият ва шахс ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришда қимматли манба бўлиб хизмат қилади.
Ҳуқуқий таълим ва тарбия ўзаро боғлиқлик, узвийлик, алоқадорлик ҳамда диалектик характерга эга бўлиб, шахс ҳуқуқий маданиятини шакллантириш гарови ҳисобланади.


Шахс ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳуқуқий таълим ва тарбия жараёнинг муҳим босқичидир.


Ҳуқуқий тарбияни ташкил этишда қуйидаги вазифалар ҳал этилади:




Шахс ҳуқуқий маданиятини шакллантириш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади: кенг кўламли ижтимоий – ҳуқуқий ахборотли муҳитнинг мавжудлиги; шахс ҳуқуқий онгини шакллантириш; шахс ҳуқуқий фаолиятини йўлга қўйиш.


Ўқувчилардаги қизиқишни инобатга олган ҳолда ҳуқуқий мавзуларда маъруза ва семинарлар ташкил этиш, мустақил равишда ҳуқуқий билимларни ўзлаштириш мақсадида уларни ҳуқуқий адабиётлар билан ишлашга ўргатиш, жиноий хатти-ҳаракатлар ва уларнинг оқибатлари хусусида давра суҳбати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан учрашув ва конференциялар ўтказиш, шунингдек, ҳуқуқий мавзудаги кинофильмлар намойиш этиш муҳимдир.
Ҳуқуқий тарбияни ташкил этиш даврида ўқувчилар фаолияти мазмунини таҳлил этиш, уларда ўз фаолиятларига нисбатан танқидий ёндошувни қарор топтириш, шунингдек, ўз фаолиятларини реал баҳолашга ўргатиб бориш талаб этилади.
Ўқувчилар “Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқи асослари”, “Конституциявий ҳуқуқ” ўқув предметлари асосларини ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, фуқаролик жамияти асослари, миллий давлат тузилиши, давлат органлари тизими, вакиллик ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва давлат қўмиталари, маҳаллий бошқарув органлари, фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши каби органлар фаолиятини ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсати моҳиятини ўзлаштириш, халқаро ҳуқуқий муносабатларни йўлга қўйилиши тартиби билан танишиб борар эканлар, айни вақтда уларда нафақат ҳуқуқий онг балки сиёсий онг ҳам шаклланади. Зеро, жамият тизими, унинг амал қилиши учун асос бўлган ғоя ва қарашлар ўз навбатида ҳуқуқий ғоя ва қарашларнинг вужудга келишини таъминлайди.

Адабиётлар:



  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 1992.

  2. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.

  3. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Концепцияси // Маърифат г. – Тошкент: 1999 йил, 3 март.

  4. Маҳкамов У. Ўқувчиларнинг ахлоқий маданиятини шакллантириш муаммолари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1993.

  5. Сариқов Э.,Маматов М. Иқтисодиёт ва бизнес асослари // Умумий ўрта таълим мактабларининг IX-XI синфлар учун ўқув қўлланма. – Тошкент: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.

  6. Иқтисодий билим асослари / Умумтаълим мактаблари ва коллежлар учун дарслик. М.Тўхтаев ва бошқалар. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2002.

  7. Баратов П. Табиатни муҳофаза қилиш. – Тошкент: Ўқитувчи, 1991.

  8. Мухаммадиев А. Табиат муҳофазаси ва экология. – Тошкент: Ўқитувчи, 1986.

  9. Тўхтаев А., Хамидов А. Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш. – Тошкент: Ўқитувчи, 1994.

  10. Тўхтаев А.С. Экология // Ўқувчилар учун қўлланма. – Тошкент: Ўқитувчи, Зиё-ношир КШК, 2001.

  11. Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. – Тошкент: Университет, 1998.

  12. Ўзбекистон Республикаси – мустақил давлат. – Тошкент: Адолат, 1995.

  13. Маҳмудов Р. Ҳуқуқ ва маданият / З.С.Зарипов таҳрири остида. – Тошкент: Ўзбекистон, 1993.

  14. Таджиханов У., Саидов А. Ҳуқуқий маданият назарияси. 2-томлик. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 1998.

  15. Педагогика назарияси ва тарихи. 1-қисм. Педагогика назарияси / М.Х.Тохтаходжаева ва бошқалар. Проф. М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – Тошкент: “Iqtisod-moliya”, 1996.

Назорат учун саволлар:



  1. Дунёқараш нима?

  2. Илмий дунёқараш тушунчаси қандай маънони англатади?

  3. Шарқ мутафаккирларининг шахс дунёқарашини шакллантириш борасида қарашлардан намуналар келтиринг.

  4. Ақлий тарбия моҳияти нималардан иборат?

  5. Иқтисодий тарбия ўқувчи дунёқарашини шакллантиришда қандай ўрин тутади?

  6. Ўқувчи дунёқарашининг шаклланишига экологик тарбия қандай таъсир кўратади?

  7. Фуқаро деб кимга айтилади?

  8. Фуқаролик тушунчасининг мазмунини шарҳланг.

  9. Фуқаролик тарбиясини ташкил қилишдан кўзланган мақсадни шахсий мулоҳазаларингиз асосида баён этинг.

  10. Давлат рамзларини билиш ва уларнинг моҳиятидан хабардор бўлиш фуқаролик тарбиясини ташкил этишда қандай аҳамиятга эга?

  11. Сизнинг фикрингизча, фуқаролик тарбияси қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилиши керак?

  12. Ватанпарварлик нима ва шахсда ватанпарварлик хислати қандай шакллантирилади?

  13. Байналминаллик тарбиясининг моҳияти нимадан иборат?

  14. Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий моҳиятини очиб беринг.




Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish