Р ағбатлантириш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига ижобий баҳо бериш асосида унга ишонч билдириш, кўнгилини кўтариш ва уни қўллаб-қувватлаш усулидир. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчи шахсида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни англаш олиши зарур. Шундагина ўқувчи ўзининг камолга етаётганлигини ҳис қилади, унда ўз кучига нисбатан ишонч пайдо бўлади. Ўқитувчи фаолиятида рағбатлантирувчи усуллардан фойдаланиб, ўқувчида ижобий сифатларни тарбиялашга ёрдам беради. Таълим тажрибасида қуйидаги рағбатлантириш турлари қўлланилади:
Рағбатлантириш турлари
Ҳар қандай рағбатлантириш мавжуд педагогик талабларга мувофиқ бўлиши, кетма-кет бўлмаслиги зарур, шунингдек, ўқувчини ёки унинг хатти-ҳаракатларини ҳаддан ошириб мақташ, бошқа ўқувчиларга таққослаш, уларни камситмаслик, талабчанликни бўшаштирмаслик каби шартларга мувофиқ қўлланилади.
Жазолаш шахснинг хатти-ҳаракати, фаолиятига салбий баҳо беришдир.
Жазо ҳам ўқувчининг индивидуал хатти-ҳаракатлари ва умумжамоанинг фаолияти учун қўлланиладиган энг сўнгги тарбия усули. Жазо чораларини қўллашда жисмоний жазо, уриш, калтаклаш каби усуллардан фойдланиш мумкин эмас, ўқувчини қўрқитиш, ғазаблантириш ҳам ижобий натижа бермайди. Аксинча, ўқувчи қўрққанда ёлғон гапиришни ўрганади, икки юзламачи бўлиб қолади.
Таълим амалиётида қуйидаги жазо чораларини қўллаш мумкин:
Жазолаш турлари
Танбеҳ бериш энг муҳим жазо чораси. Ўқитувчи ўқитувчига юзма-юз туриб танбеҳ беради, буни кундалигига ёзиб қўйиш мумкин.
Огоҳлантириш содир этилиши мумкин бўлган муайян хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Ҳайфсан бериш ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларини қатъий чоралар асосида баҳолаш. Агар танбеҳ ва огоҳлантириш кутилган натижани бермаса, ўқувчи белгиланган интизомни бузаверса, унинг айби қай даражада бўлиши ва интизомни қандай шароитда бузганлигини инобатга олиб унга ҳайфсан эълон қилиш мумкин.
Уялтириш ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларига жамоа ёки унинг тарбияси учун масъул бўлган субъектлар (ота-оналар, васийлар, жамоатчилик вакиллари ва бошқалар) олдида баҳо бериш. Одамнинг энг нозик сезгиларидан бири уят, ор-номус ва шарм-ҳаёдир. Одамда инсонда иззат-нафс, одамийлик қанча кучли бўлса, аввало, ўзини ҳурмат қилса, унда ор-номус, уят шунчалик кучли бўлади. Болаларни тарбиялашда шу ҳис-туйғуларни эҳтиёткорлик билан ўстириш лозим, лекин ҳадеб уялтиравериш ва қизиртиравериш ярамайди. Бундан оқилона ва ўз ўрнида фойдаланиш керак, шундагина ижобий натижага умид қилиш мумкин.
Жазо пухта ўйлаб қўлланилиши лозим, аксинча, жаҳл устида жазолаш мумкин эмас. Жазолар якка характерда, яъни, биргина усулни қўллаш асосида бўлсин, ўқувчининг айбига мос, мувофиқ бўлиши, тез-тез қўлланилмаслиги, жазоланувчида жазонинг тўғри белгиланганлигига нисбатан шубҳа туғилмасин ва улар ўз айбларини сезсин. Жамоада муҳокама қилиш ва жамоа томонидан қўллаб-қувватланган жазо берилса, унинг таъсир кучи янада ошади. Жазо тарбияланувчининг жисмоний ва руҳий азобламаслиги, таҳқирламаслиги, шаънини ерга урмаслиги керак.
Педагогика фани ва амалиёти ҳар доим ривожланиб борар экан, унга мувофиқ равишда тарбия жараёни ҳам такомиллашиб бораверади.
Тарбия жараёнининг умумий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда тарбия методларини қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |