“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Маърузада талабаларга бериладиган топшириқ



Download 3,63 Mb.
bet136/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Маърузада талабаларга бериладиган топшириқ:


Технологик паспорт
11-мавзу: Тарбиянинг умумий методлари
Режа:
1. Тарбия методлари ҳақида тушунча.
2. Тарбия методларининг мақсади ва вазифалари.
3. Ўз-ўзини тарбиялаш методлари.


Тарбия методлари ҳақида тушунча. Мақсад, мазмун, шакл, метод ва воситалар каби тушунчалар тарбия жараёнининг моҳиятини очиб беради. Бироқ, тарбия моҳиятини ёритишда ўзига хос аҳамиятга эга бўлган яна бир тушунча ҳам мавжуд, бу тарбия методлари тушунчасидир.
Тарбия методи (юнонча “методос” – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли; тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усуллари. Мактаб амалиётига татбиқ этилганда, методлар – бу тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усулларидир.
Тарбиянинг мутлақо янги методларини яратишга биронта тарбиячининг кучи етмайди. Методларни такомиллаштириш муаммоси доимо мавжуд, ҳар бир тарбиячи ўзининг имкониятига кўра уни ҳал қилади, тарбия жараёнининг аниқ шарт-шароитларига мос равишда ўзининг хусусий қарашларини ифода этиш асосида умумий методикани бойитади.
Методнинг ижобий ва салбийси бўлмайди, тарбия жараёнида маълум йўлни юқори даражадаги самарали ва самарасиз дея баҳолаш мумкин эмас. Методнинг самарадорлигини у қўлланилаётган шароит нуқати назаридан баҳолаш мумкин. Тарбия методларини тўғри танлаш бир қатор омилларга боғлиқ.


Тарбиянинг мақсад ва вазифалари. Тарбия мақсади ва мазмуни методларни тўғри танлашга имкон беради. Мақсад қандай бўлса, унга эришиш методлари унга мувофиқ бўлиши зарур.
Тарбиянинг мазмуни шахснинг шаклланишига қўйилувчи ижтимоий талаблар моҳиятидан иборат. Унутмаслик керакки, айнан битта вазифа турли хил фикрлар билан тўлдирилган бўлиши мумкин. Шунинг учун методларни умуман мазмун билан эмас, балки аниқ фикр билан боғлаш ғоят муҳимдир.
Тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятлари. Тарбия жараёнида тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Ёш хусусиятлари муайян бир ёш даврига хос бўлган анатомик, физиологик (жисмоний) ва психологик хусусиятлардир. Айтайлик, масъулият туйғусини бошланғич таълим, ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларда ҳам шакллантириш мумкин. Бироқ ҳар бир босқичда мазкур сифатни шакллантириш борасида турли методлар қўлланилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish