Педагогик институтлари учун дарслик


-машғулот. М а в з у. Ахборот технологиялари ва уларнинг турлари



Download 2,8 Mb.
bet46/93
Sana27.01.2023
Hajmi2,8 Mb.
#904112
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   93
Bog'liq
ИУМ-дарслик ТДПУ

2-машғулот.
М а в з у. Ахборот технологиялари ва уларнинг турлари.


Мақсад. Ҳозирги жамиятда замонавий ахборот техноло-гияларининг аҳамиятини очиб бериш ва уларнинг турларини аниқлаш.
Материаллар. Видеопроекторли шахсий компьютер, «Ахборот технологиялари» тақдимот слайди, «Информатика ва ахборот технологиялари» электрон мултимедиавий дарслиги.
Вақти. 2 академик соат.
Шакли. Гуруҳ бўлиб ишлаш.
Услублар. «БББ» технологияси, кластер, ижодий иш, тақдимот.


Машғулотнинг бориши.

  1. Ташкилий қисм. Ўқитувчи ўқувчиларни
    4—5 та ўқувчидан иборат гуруҳларга ажратади.

2. Ўқувчилар учун бу мавзунинг назарий билимлари янги бўлганлиги учун, ўқитувчи барча ўқув материални ўзи батафсил тушунтиради.
Дарс бошланишида ўқитувчи мавзуни эълон қилади ва Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг жамият тараққиётидаги ахборот технологияларининг аҳамияти ҳақидаги «Давлатнинг информацион ресурсларининг ривожланиш даражаси регионимизнинг ҳудудий ҳажми ёки жамиятимизнинг мавжудлигининг табиий шартлари билан эмас, балки унинг тарихий анъаналаримиз, унинг саводлилик даражаси, асрга татигулик маданий ва миллий бойликлар билан ўлчанади, чунки информацион маҳсулотлар бозорда узлуксиз сотилади ва бу билан мулкдордан бегоналашмайди» фикларининг маъносини ўқувчиларга тушунтириб ўтади.
Ўқитувчи берилган мавзуларни ўқитаётганда қўйида келтирилган фикрларни албатта ўқувчиларга етказиб бериши керак.
«Технология» сўзи грекчадан таржима қилинганда «санъат, усталик, малака» маъносини англатади. Техникада технология деганда маълум керакли материал маҳсулотни ҳосил қилиш учун усуллар, методлар йиғиндисидан фойдаланадиган жараён тушунилади. Технология объектининг дастлабки, бошланғич ҳолатини ўзгартириб, янги, олдинроқ белгиланган талабга жавоб берадиган ҳолатга келтиради. Мисол учун сутдан турли технологиялар орқали қатиқ, творог, сметана, ёғ ва бошқа сут маҳсулотларини олиш мумкин. Агар бошланғич хом ашё сифатида ахборот олинса, ушбу ахборотга ишлов бериш натижасида ахборот маҳсулотинигина олиш мумкин. Ушбу ҳолда ҳам «технология» тушунчасининг маъноси сақланиб қолинади. Фақат унга «ахборот» сўзини қўшиш мумкин. Бу нарса ахборотни қайта ишлаш натижасида материал маҳсулотни эмас, балки ахборотнигина олиш мумкинлигини аниқлаб туради.
Технологияни қуйидагича таърифлаш мумкин. Технология – бу сунъий объектларни яратишга йўналтирилган табиий жараёнларни бошқаришдир.
Керакли жараёнларни керакли йўналишда боришини таъминлаш учун яратилган шарт-шароитлар қанчалик яхши ташкил этилганлиги технологиянинг самарадорлигини билдиради. Бу ерда табиий жараёнлар нафақат модданинг таркиби, тузилиши ва шаклини ўзгартириш мақсадида, балки ахборотни қайта ишлаш ва янги ахборот ҳосил қилиш мақсадида ҳам бошқарилади. Шунинг учун ахборот технологиясини қуйидагича таърифлаш мумкин.
Ахборот технологияси – бу ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва узатишни усул ва воситалари мажмуасидан фойдаланувчи жараёндир.
Материал маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясининг мақсади инсоннинг талабини қондирадиган янги маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. Ахборот технологиясининг мақсади эса инсоннинг бирор бир ишни бажариши учун зарур бўлган, уни таҳлил этиш ва у асосда қарор қабул қилиши керак бўлган янги ахборотни ишлаб чиқаришдан иборат. Турли технологияларни қўллаб битта материал объектдан турли маҳсулотлар олиш мумкин. Худди шу нарсани ахборот технологияларига нисбатан ҳам айтиш мумкин.
Материал маҳсулот ишлаб чиқаришда турли махсус жиҳозлар, станоклар, ускуналар ва бошқалар ишлатилади. Ахборот технологиялари учун ҳам ўзининг ускуналари, воситалари мавжуд. Булар ксерокс, телефакс, факс, сканер, ва бошқа воситалардир. Бу воситалар орқали ахборотга ишлов берилиб, ўзгартирилади. Ҳозирги пайтда ахборотга ишлов бериш учун компьютерлар ва компьютер тармоқлари кенг қўлланилмоқда. Ахборот технологиясида компьютерлар ва компьютер тармоқларининг қўлланишига урғу бериш мақсадида кўпинча компьютер ва коммуникацион технология ҳақида гапиришади.
Ўқитувчи ахборот технологияларининг ривожланиш тарихига қисқача тўхталиб ўтади. Қуйида ахборот технологияларини туркумлашнинг бир нечта турини кўриб чиқамиз.



  • Маълумотларни қайта ишлаш жараёнлари ва масала турига қараб таснифлаш.

1-б о с қ и ч . ХХ асрнинг 50- йилларида ахборот технологиялари асосан иш ҳақини ҳисоблашга мўлжалланган эди ва бу ишлар бухгнлферлик елсктромехнник ва ҳисоблаш машиналарида амалга оширилди.





  1. б о с қ и ч. 60 - йилларда ахборот технологияларига
    бўлган нуқтаи назар анча ўзгарди. Ахборот кўпгина параметрлар бўйича даврий ҳисоботлар учун ишлатила бошланди.




  1. б о с қ и ч. 70 - йиллар охири 80 - йиллар бошида ахборот
    технологиялари қарор қабул қилиш жараёнини қўллаб-қуввт-
    ловчи ва тезлаштируввчи бошқаришни назорат қилиш воситаси
    сифатида кенг қўлланила бошланди.




  1. б о с қ и ч. 80 - йиллар охирида ахборот технологияларини
    қўллаш концепцияси яна ўзгарди. У маълумотнинг стратегик
    манбаига айланди.


  • Жамиятни ахборотлаштириш йўлидаги муаммолар бўйича туркумлаш.

1-б о с қ и ч. 60-йиллар аппарат қурилмаларининг чекланган имкониятлари шароитида катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш муаммоси билан характерланади.



  1. б о с қ и ч. 70-йиллар 1БМ/360 русумли ЕҳМ ларнинг
    тарқалиши билан боғлиқ. Бу давр муаммоси - аппарат
    қурилмаларининг ривожланиши дастурий таъминотнинг ривожланиш даражасидан паст бўлишидир.

3-б о с қ и ч. 80-йилларда компьютер мутахассис бўлма-


ган фойдаланувчиларнинг қуролига айланди. Муаммо —
фойдаланувчи талабини максимал даражада қондириш ва унга
мос келувчи компьютер билан ишловчи интерфейсни яратиш.

4-б о с қ и ч . 90-йиллар ташкилотлараро алоқанинг замо-


навий технологиясининг яратилиши билан тавсифланади. Бу даврнинг асосий муаммолари — компьютер алоқаси учун протокол ва келишувларни ишлаб чиқиш, стратегик (муҳим) маълумотларга чиқишни ташкил қилиш, ахборот ҳимояси ва хавфсизлигини ташкил қилиш ва ҳоказо.



  • Ахборот технологияларининг аппарат таъминотининг тури бўйича таснифлаш.

1 босқич. XIX асрнинг иккинчи ярмигача. «Қўлдаги» ахборот технология. Унинг воситаси: перо, сиёҳдон, китоб.

2 босқич. XIX асрнинг охири, «Механик» технология. Унинг асосий воситаси ёзув машинаси, телефон, диктофон кабилардан иборат.


3 босқич. XX аср боши. «Электрик» технология. Бу босқичда ахборот технологиясининг мақсади ўзгарди. Ахборот технологияда урғу ахборотни тасвирлаш шаклидан, унинг мазмунини шакллантиришга кўчирилди.


4 босқич. XX аср ўрталари. «Электрон» технология. Унинг асосий воситаси катта ЭҲМлар ва улар асосида ташкил этиладиган автоматлаштирилган бошқариш ва ахборот излаш тизимлари.


5 босқич. XX аср охири. «Компьютерли» технология ёки янги ахборот технология. Унинг асосий воситаси турли мақсадларга мўлжалланган кенг спектрга эга стандарт дастурий воситаларга эга бўлган шахсий компьютерлардир. Локал ва глобал компьютер тармоқлари ишлатила бошланди.


Кейинги дарсда ўқитувчи ахборот технологияларининг бир неча турлари хақида гапириб беради. Масалан:



  1. Маълумотларга ишлов берувчи ахборот технологиялари. Улар маълум алгоритмлар бўйича бошланғич маълумотларга ишлов берувчи масалаларни ечишга мўлжалланган.

  2. Бошқаришнинг ахборот технологиялари. Унинг мақсади қарор қабул қилиш билан боғлиқ бўлган барча инсонларнинг ахборотга бўлган талабини қондиришдан иборат. Бошқаришнинг ахборот тизимлари ташкилотнинг ўтмиши, ҳозирги ҳолати ва келажаги ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади.

  3. Офиснинг ахборот технологияси, унинг мақсади. Котибанинг оғир ишини автоматлаштиришдан иборат. Офисни автоматлаштириш турли йиғилишлар, мажлислар, телефон қўнғироқлари ва буйруқларга эга бўлган офис ходимларининг анъанавий алоқаларини алмаштиришга эмас, балки уларни тўлдиришга мўлжалланган.

  4. Автоматлаштирилган офиснинг замонавий ахборот технологиялари бу – ташкилот ичидаги ва ташқи муҳит билан коммуникацион жараёнларни компьютер тармоқлари ва ахборотлар билан ишловчи бошқа замонавий воситалар асосида ташкил этиш ва қўллаб - қувватлашдан иборат.

Ўқувчилар ўз мисолларини келтирадилар. Масалан, ҳар бир фирмада ўзининг ходимлари ҳақидаги ахборотга ишлов берувчи ахборот технологияси, рус матнни инглиз тилига ўтказиш технологияси ва бошқалар.
Ҳозирги пайтдаги компьютерлар учун кўплаб дастурий воситалар мавжудки, улар барча турдаги ахборот технологияларини таъминлай олади.




  1. Ушбу мавзу моҳиятини услубий таҳлилини қилинг.

  2. Ушбу мавзуни ўрганиш учун нимани қайтариш керак?

  3. Мавзу бўйича тематик режа тузинг.

  4. Мавзу бўйича асосий тушунчаларни аниқланг ва тизимлаштиринг.

  5. Мавзу бўйича кластер тузинг.

  6. Мавзу бўйича слайдлар яратинг.

  7. Бу мавзу бўйича ўқувчиларнинг билимини назорат килиш учун қайси услубларни таклиф этасиз? Вазифалар тузинг.




Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish