Доимий ёдда тутувчи мосламалар ҳам "она" платага ўрнатилган модуллар асосида қурилади ва ўзгармас ахборотни: операциявий тизимнинг юкланмали дастури, компьютер мосламалари ва кириш-чиқиш базали тизимнинг айрим драйверларини (BIOS — Base Input — Output Syslem) тестлаш дастурлари ва бошқаларни сақлаш учун фойдаланилади.
Тактли импульслар генератори. У электрик импульслар изчиллигини юзага келтиради; юзага келтириладиган импульс частотаси машинанинг тактли частотасини белгилайди.
Тизимли шина. Бу компьютернинг асосий интерфейс тизими бўлиб, унинг барча мосламаларида ўзаро боғланиш ва алоқани таьминлайди. Тизимли шина қуйидагиларни ўз ичига олади:
маълумотларнинг кодли шинаси операнда сонли коди (машина сўзи) барча разрядларини параллел узатиш учун боғлиқликдаги сим ва чизмаларни ўз ичига олади;
адресларнинг кодли шинаси асосий хотира уячалари адреси ёки ташқи мослама кириш-чиқиш порти кодининг барча разрядларини параллел узатиш учун боғлиқликдаги сим ва чизмаларни ўз ичига олади;
кўрсатмаларнинг кодли шинаси машинанинг барча блокларида кўрсатмаларни узатиш (бошқарувчи сигналлар, импульслар) учун боғлиқликдаги сим ва чизмаларни ўз ичига олади;
таъминот шинаси энерготаъминот тизимига компьютер блокларини улаш учун боғлиқликдаги сим ва чизмаларга эга бўлади.
Тизимли шина ахборот узатишнинг уч йўналишини таъминлайди:
микропроцессор ва асосий хотира ўртасида;
микропроцессор ва ташқи мосламалар кириш-чиқиш портлари ўртасида;
асосий хотира ва ташқи мосламалар кириш-чиқиш портлари ўртасида (хотирага тўғри кириш режимида).
Асосий хотира. У машинанинг бошқа блоклари билан ахборотни сақлаш ва оператив алмашиш учун мўлжалланган. У икки турдаги ёдда тутувчи мослама: доимий ёдда тутувчи мослама ва оператив ёдда тутувчи мосламага эга.
Ташқи хотира. У компьютернинг ташқи мосламаларига оид ва
вазифаларни ҳал этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган исталган ахборотни узоқ сақлаш учун фойдаланилади. Хусусан, ташқи хотирада компьютернинг барча дастурий таъминоти сақланади. Ташқи хотира ёдда тутувчи мосламаларнинг хилма-хил турларини ўзида сақлайди, бироқ исталган компьютерда учрайдиган энг кўп тарқалгани: қаттиқ магнит ва мослашувчан магнит дискларида йиғувчилардир. Бу йиғувчиларнинг вазифаси — катта ҳажмдаги ахборотни сақлаш, сўров бўйича оператив ёдда тутувчи мосламаларга сақланаётган ахборотни ёзиш ва узатишдир.