Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
15.11.
РЕЗИСТИВ ТИПДАГИ ТОМИРЛАР ПАТОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРИ 
Резистив томирларни вазифаси артериал босимни маълум даража ушлаб 
туришдан иборат. Бундан чиқадики, резистив томирлар патологияси энг аввал қон 
босимининг нормадан ўзгаришлари билан намоён бўлади. Қон босимини ўзгариши 
гипер- ёки гипотензия шаклида кечади. Артериал босимни 160/95 мм.сим.ус.дан 
юқори бўлса гипертония дейилади, гипотонил дейилади. Қон босимини 140/90 дан 
159/94 
мм.сим.ус. гача етса ҳавфли босқич ёки гипертензия чегараси дейилади.
Артериал гипертензия деб қон босимини турғун кўтарилган ёки ошган ҳолатига 
айтилади. Келиб чиқиши бўйича бирламчи ва иккиламчи (симптоматик) 
гипертониялар фарқ қилинади. Иккиламчи артериал босимни ошиши қандайдир 
асосий касалликни (гломерулонефрит, гипофиз олдинги қисми ёки буйрак усти бези 
пўстлоқ қисми аденомалари) симптоми сифатида юзага келади. 
Бирламчи гипертензия ҳозиргача эссенциал гипертонил ёки эссенциал 
гипертензия деб аталади ва унинг келиб чиқиши ҳозиргача маълум эмас. Шулардан 
бири гипертоник касаллик деб аталади. Бундай касалликда босимнинг кўтарилиши 
касалликнинг асосий аломати ҳисобланади. Умуман ҳамма гипертонилларнинг 80% и 
бирламчи гипертонияни ташкил қилади, қолган 20% и иккиламчи гипертонияларга 
тегишли бўлиб, улардан 14% буйрак паренхимаси ва унинг томирлари касалликлари 
билан боғлиқ. 
 
15.12. 
АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ МОДЕЛИ 
Томир тонуси нейрогуморал регуляция тизимини ҳар хил қисмларга таъсир 
қилиб, ҳайвонларда турғун артериал гипертония яратиш мумкин. Масалан: бош 
мияни ярим шарида ёки иккала томонида ишемия чақирилса жиддий ва узоқ 
муддатли гипертония ривожланади. Бунинг учун бош мияни озиқлантирувчи умуртқа 
артериялари, уйқу артериялари ва уларнинг шохлари боғлаб қўйилса етарли бўлади. 
Бундай экспериментал гипертония марказий-ишемик гипертензия дейилади ва бу бош 


372 
мия пўстлоғи ва томирни регуляция қилувчи пўстлоқ ости марказлар функциясининг 
бузилиши билан боғлиқ. Шунга ўхшаш ҳолатни мияча-миянинг катта цистернасига 
каолин юборилса ҳайвонларда гипертония ривожланади, унинг майда бўлакчалари 
нерв оралиғидаги ва томирлар оралиғидаги лимфатик йўлларга тиқилиб лимфа 
оқимини тўхтатиб қўяди. Иккинчи томондан, бундай вақтда калла суяги ичида 
босимнинг ортиши ва бош мияда ишемия пайдо бўлиши мумкин. Мана шу икки ҳолат 
бу типдаги гипертония пайдо бўлишида аҳамиятга эга. Юқори тараққий этган 
ҳайвонларда, масалан: маймунларда бош мияда тормозланиш ва қўзғалиш 
жараёнларини тўқнашиши натижасида ҳам гипертония ривожланади. Бундай 
гипертония неврознинг оқибати ҳисобланади. Ҳайвонларда психоэмоционал стресс 
ҳолатида ҳам гипертония ривожланади.
Артериал гипертензия моделининг иккинчи хили депрессор тизимларини 
шикастланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Гейманс 1931-1937 йиллар ва Н.Н.Горев 1939 йил қуёнларда ва итларда 
депрессор нервларни ва тил ютқин нервини шохларини икки томонда қирқиш йўли 
билан гипертензия моделини яратганлар. Бундай гипертензия ривожланишида аорта 
равоғи ва уйқу артерияси тугунчаси соҳасидаги рефлексоген соҳасини тормозловчи 
таъсирини пасайишидан келиб чиқади. Депрессор моддаларга А, Е
1
,
Е
2
, I

простогландинлар киради. Агар шуларнинг синтез қилиниши пасайтирилса 
(
индометоцин билан ) артериал гипертензия кузатилади.

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish