Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
 
Атеросклероз патогенези. 
Атеросклероз патогенезида нима бирламчи нима бирламчи деган масала 
бўйича бир- биридан жуда фарқ қиладиган икки назария мавжуд, яъни артериялар 
ички қатламининг липоидози сабабли ёки уларда пайдо бўладиган дегенератив-
пролефератив ўзгаришлар оқибати деган саволга жавоб топиш муҳимдир. Илк бор 
бундай саволни Р.Вирхов (1856) қўйган эди. Унинг ўзиёқ шу саволга жавоб берган: 
унинг фикрича ҳамма ҳолатларда жараён артерия ички қатламидаги асосий модда 
бўлмиш бириктирувчи тўқимани маълум даражада юмшашидан бошланади. Шу 
даврдан бошлаб патологларнинг немис мактабининг намоёндалари ва бошқа 
мамлакатлардаги улар фикрини тасдиқловчилар атеросклерозни ривожланишини 
артериялар ички қатламида пайдо бўлувчи дистрофик ўзгаришлардан пайдо бўлувчи 
ўзгаришлардан бошланадилар деб ҳисоблайдилар, у жойга липидарни ва кальций 
тузларини чўкиши эса иккиламчи жараёндир. Бу назариянинг афзаллиги шуки у 
тўсатдан пайдо бўлган ёки экспериментал атеросклерозни ривожланишини 
тушунтириб бера олади (холестерин алмашинуви жиддий бузилса ёки бузилмаган 
бўлса ҳам). Атеросклероз умумий алмашинувлар бузилишининг намоён бўлишигина 
эмас, балки артериялар деворидаги субстратлар тузилишини физикавий ва кимёвий 
ўзгаришларининг ҳосиласидир. Атеросклерозга олиб келувчи бирламчи омил 
артериялар ўзини деворида унинг тузилишида ва унинг ферментлар тизимидадир. 
(
Давидовский И.В.1966)
Бу фикрга қарама қарши Н.Н.Аничков ва С.С.Халатовлар давридан ён 
атеросклерозни ривожланиш муаммоси рус ва АҚШ олимлари олиб борилаётган 
тадқиқотларда мувоффақиятли ўрганилмоқда, бунда организмдаги умумий метобалик 
ўзгаришларга эътибор берилади, ҳақиқатда гиперхолестеринемия, гипер- ва 
дислипопротеинемия кабилар кузатилади. Бу нуқтаи назардан атеросклероз 
артерияларнинг ўзгармаган ички пардасига липидларни, хусусан холестеринни 
бирламчи диффузиясининг оқибатидир.
Томир деворининг кейинчалик ўзгаришлари (мукоид эдема, толали 
тузилмаларнинг ва эндотелиал қатлам ости ҳужайраларнинг дистрофик ўзгаришлари, 


370 
продуктив ўзгаришлар) буларда липидлар борлигидан ривожланади, демак улар 
иккиламчидир. 
Бошлаб қондаги липидлар айниқса холестеринни миқдорини кўпайишида 
алиментар омилга (ҳаддан ташқари овқатланишга) жиддий эътибор берилгани 
сабабли атеросклероз ривожланишининг алиментар назарияси пайдо бўлди. Бироқ 
қисқа вақтдан сўнг бу назарияни тўлдиришга тўғри келди, чунки атеросклерознинг 
ҳаммасини ривожланишини алиментар гиперхолестеринемия билан тушунтириш 
мумкин эмаслиги маълум бўлди. Атеросклероз ривожланишининг Н.Н.Аничков 
таклиф қилган комбинацион назарияси бўйича атеросклерозни ривожланишида 
алиментар омилдан ташқари, липид алмашинувининг эндоген алмашинуви ва уни 
регуляциясининг бузилиши, томир деворига механик таъсирлар, артериал босимнинг 
кўтарилиши ҳамда артериал деворининг дистрофик ўзгаришлари аҳамиятга эгадир. 
Атерогенезнинг бу сабаб ва механизмлар комбинациясида (алиментар ёки эндоген 
гиперхолестеринемия) бошлаб берувчи омил ролини ўйнайди. Бошқалари эса томир 
деворига холестерин кўп миқдорда киришини таъминлайдилар ёки уни лимфатик 
томирлар орқали экскрециясини камайтиради.
Атеросклероз ривожланишида қондаги липопротеинларни бир неча 
фракциялари иштирок этадилар. Алфа -
α

липопротеинлар антиатероген таъсир 
кўрсатади, чунки улар ҳужайралардан шу жумладан томирлардан холестеринни 
орқага транспорт қилиб жигарга томон боришини таъминлайди, сўнг ўт кислоталари 
шаклида организмдан чиқариб юборилади. Липопротеинларнинг бошқа фракциялари 
(
айниқса -
β
липопротеинлар зичлиги кам), томир деворига холестеринни кўп 
миқдорда тўпланишига сабаб бўлганлигида атероген ҳисобланади. 
АҚШ ли олимлардан И.Голдстайн ва М.Браунларнинг фикрича 
β

липопротеинлар ва пре-
β
-
липопротеинлар ҳужайра ичига махсус рецепторлар билан 
ўзаро таъсирланиб кирадилар ундан сўнг эндоцитозли қамраб олиш ва лизосомалар 
билан туташиш содир бўлади. Бу вақтда 
β
липопротеин оқсил ва холестериннинг 
эфирига парчаланади. Оқсиллар эркин аминокислоталарга парчаланадилар ва 
ҳужайрадан чиқиб кетадилар. Холестериннинг эфирлари гидролизланади ва эркин 
холестерин ҳосил бўлади, у эса лизосомадан цитоплазмага киради улар ҳар хил 
мақсадларда фойдаланилади (масалан: мембрана ҳосил бўлишида, стероид гормонлар 
синтезида ҳ.к). муҳими бу холестерин холестеринни эфирларини эндоген 
мембраналардан синтезини камайтиради, кўпайганида холестеринни эфири ва ёғ 
кислоталар шаклида “заҳира” ҳосил қилади, энг муҳими акс алоқа механизми бўйича 
атероген липопротеинлар учун янги рецепторлар синтезини ва уларни кейинчалик 
ҳужайрага киришини тўхтатадилар.
Атеросклероз ривожланишининг бошланғич даври артериялар интемасига 
липидларнинг кўп тўпланиши билан ифодаланади ва қуйидагилар билан боғлиқ 
бўлиши мумкин: 
1. 
β
-
липопротеинларни рецептор билан боғлиқ эндоцитозини генетик 
анамалиялари (рецепторларни йўқлиги-нормадагини 2% кам, уларнинг сонининг 
камайиши, нормадагини 2-30%). Бу дефектлар оилавий гиперхолестеринемияда гомо-
ва гетерозиготларда ошкор бўлади.
2. 
Алиментар гиперхолестеринемияда рецептор билан боғлиқ эндоцитозни 
ҳаддан ташқари кучайиши. Бундай ҳолатда эндотелиал ҳужайралар, макрофаглар ва 
томир деворининг силлиқ толали мушак ҳужайраларини ЛП (липопротеид) 
бўлакчаларини эндоцитозли қамраб олинишининг бошқарилмайдиган кескин 
кучайиши бошланади. 


371 
3. 
Гиперплазия, гипертензия, яллиғланишли ўзгаришлар сабабли лимфатик 
тизим орқали томирлар деворларидан атероген липопротеинларни чиқариб 
юборишни секинлашуви юзага келиши мумкин. Яна бир қўшимча жиддий ҳолат 
липопротеинларни қонда ва томир деворидаги ҳар хил нарсаларга айланиши 
(
модификацияси) учраб туради. Бунда сўз гиперхолестеринемия ЛП билан қондаги 
IgJ 
қўшилиб аутоиммун мажмуи ҳосил қилиши, гликозаминлар, фибронектин, 
коллаген ва эластин билан бирикиб томир деворида эрийдиган ва эримайдиган 
комплекслар ҳосил қилиши тўғрисида боради.
ЛП-га қараганда модификацияланган ЛП-ни қамраб олиши кескин ортади. 
Буни макрофагларни кўпиксимон ҳужайраларга айланишининг сабаби деб 
ҳисобланмоқда, улар липидли доғлар босқичининг морфологик асосини ва 
кейинчалик жараён зўрайганида атеромани ташкил қилади.
Қоннинг макрофагларини интемага миграцияси ЛП ва интерлейкин-I таъсирида 
ҳосил бўлувчи моноцитар хемотаксик омил ёрдамида (моноцитларнинг ўзидан 
ажралади) таъминланади.
Якунланувчи босқичда силлиқ толали мушак ҳужайраларини, фибробластларни 
ва макрофагларни шикастланишига жавоби сифатида фиброзли тошма ҳосил бўлади, 
жараён тромборцитлар, эндотелиоцитлардан ажралувчи ўстириш омили билан 
стимуляцияланади, сўнг асоратланиш босқичида кальцификацияланиб тромб ҳосил 
бўлиш жараёни пайдо бўлади.

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish