Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
Гипертониянинг буйраклар модели. 
1934 
йил Гольблатт иккала буйрак артерияларини қисман сиқиб қўйиш йўли 
билан (реноваскуляр гипертензия) сурункали гипертония ривожланишини ярата 
олган. Буйракларда қон айланишини бир томонида бузилса қон босимини ўткинчи 
кўтарилиши пайдо бўлади, иккинчи буйрак соғ бўлса гипертония пайдо бўлмайди. 
Иккала буйракни ҳайвонда олиб ташланганда (реноприв гипертония) узоқ муддатли 
гипертония пайдо бўлиши мумкин. Бу вақтда ҳайвонлар гемодиализ жараёнида 
бўлиши шарт. Қон томирни торайтирувчи ҳусусият буйрак усти бези мағиз қисмида 
ҳосил бўладиган адреналин ва гипоталамусни алоҳида нейронлари синтез қилувчи 
вазопрессинга ҳам тегишлидир.
Агар ҳайвонларга шу гормонлар узоқ муддат ва доимо юборилса гипертония 
ривожланади. Бу гипертонияни ривожланиши адреналинни ва вазопрессинни 
артериялар деворидаги мушак қатламига бевосита таъсиридан келиб чиқади. Бундай 
вақтда симпатик нервни стимуляцияланиши ва унинг охирларидан норадреналинни 
ажралиб чиқиши ҳам маълум аҳамиятга эга. 
Артериал гипертензия ривожланишида буйрак усти безининг пўстлоқ қисми 
гормонлари аҳамиятга эга (Селье 1943). Айниқса, бу гормонлардан 
дезоксикортикостерон ва альдостерон алоҳида аҳамиятга эга. Агар ҳайвонларга 
(
итлар, қуёнлар) озроқ миқдорда шу гормонлар ва сув ўрнига натрий хлорид эритмаси 
юборилса жиддий гипертензия ривожланади. Агар туз эритмаси ўрнига соф сув ёки 
шу гормонлар юборилса гипертония ривожланмайди. Томир деворида натрий 
миқдорини кўпайиши бу гипертензиянинг бевосита сабаби деб ҳисобланмоқда. Фақат 
натрий хлоридни юборишнинг ўзи ҳам (гормонларсиз) гипертензия чақиради.
Артериал гипертензиянинг этиологияси
Бирламчи артериал гипертензиянинг сабаблари ниҳоятда кўп. Ҳар хил, аммо 
аниқ аниқланмаган. Шубҳасиз гипертония ривожланишида эмоционал таъсирлар 
оқибатида олий нерв фаолиятининг бузилиши аҳамиятга эга. Масалан: Ленинград 
қамалини бошдан кечирган инсонларда бирламчи гипертония яққол ривожланган эди. 


373 
Яна қўшимча равишда касбни стресс билан боғлиқлиги ҳам маълум. Одамларда 
салбий эмоционал пайдо бўлиб, улар қон айланишига ўз таъсирини кўрсатса 
гипертонияга олиб келади.
А.А. Багомолец гипертоник касалликни ажойиб образли ҳолда тасвирлаб уни 

инсон ҳаётининг кузги касаллиги” деб атаган ва касаллик кечиши нохуш 
бўлганлигидан гўё одам ўз ҳаётининг қиш фаслига ета олмай ўлади. Шу ибора билан 
гипертония келиб чиқишида одам ёшининг аҳамияти қайд қилинмоқда. Аммо ҳозирги 
вақтда бирламчи гипертония ёшроқ шахсларда пайдо бўлмоқда. Кўпинча 40 ёшгача 
бўлган эркакларда гипертония ривожланса, 40 ёшдан ошгандан сўнг аёлларда 
гипертония пайдо бўлади.
Гипертония ривожланишида ирсий омилни ҳам маълум даражада аҳамияти 
бор. Баъзи оилаларда гипертония аҳолининг бошқа қисмига қараганда кўпроқ 
учрайди. Бир тухумли эгизакларда гипертония юқори конкордантликка эга ва бу 
генетик омилни таъсиридан гувоҳлик беради. 
Сўнгги вақтларда баъзи давлатларда ўтказилган тадқиқотлар ( Япония, Хитой, 
Украинанинг Закарлат вилояти) истеъмол қилинган туз миқдори билан артериал 
гипертензия ўртасида алоқа борлигини кўрсатмоқда. Гипертонияга ирсий мойиллиги 
бўлган одамлар кунига 5 граммдан ортиқ ош тузини узоқ муддат истеъмол қилишса 
уларда гипертония пайдо бўлади. Шу туфайли бирламчи гипертонияли беморларга 
тузи кам парҳез берилиши даволашда яхши самара беради. Шундай қилиб, ҳозирги 
вақтда гипертензия ривожланишида бир қанча этиологик омиллар таъсири 
аниқланган. Аммо улардан қайси бири касалликнинг сабаби ролини ўйнайди, қайси 
бири касалликнинг ривожланиш шароити ролини ўйнаши аниқланмаган.

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish