Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

13 
БОБ 
 
ЎСМА РИВОЖЛАНИШИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЬЛУМОТЛАР 
 
13.1.
УМУМИЙ ТУШУНЧА 
Ўсма тўқималарининг ҳужайравий элементларини жуда тезлик билан 
кўпайиши билан ифодаланадиган, хамда организмни бошкарувчи механизмлари 
таьсири иштирокисиз юзага келадиган патологик жараёндир. Ўсма тўқимаси 
организмнинг тузилиши ва функсияларига алоқасиз холда ривожлана олади. Ўсма 
организмнинг умумий касаллиги бўлган ўсма касаллигининг махаллий намоён 
бўлишидир.
Ўсма ҳайвонларнинг деярли ҳамма турларида учрайди. Ҳаттоки, хозир йўқолиб 
кетган ҳайвонларда ҳам ўсма жараёни бўлганлиги маьлум. Палентологик қазилмалар 
вақтида топилган динозавр склетларида суяк саратонининг (ўсмаси) аломатлари 
ошкор этилган. Бу далиллардан кўриниб турибдики, ўсма касаллиги бутун жонли 
мавжудот учун хос бўлган умумий биологик ходисадир. Аммо ривожланиши 
даражаси юқорилашган сари ҳайвонларда ўсманинг турлари ҳам кўпая боради. Сут 
эмизувчиларда учрайдиган ўсмаларнинг турларини аксарияти қушларда ошкор 
этилади. Аммо ҳар хил қушлар турлариниўсма касаллигига учраш эҳтимоли бир-
биридан фарқ қилади. Масалан, товуқларда ўсма касаллиги ўрдак ва ғозларга 
нисбатан кўпроқ учрайди.
Инсонларда ўсма касалликларининг турлари ва касалланиш ҳоллари ҳамма 
ҳайвонларникидан кўпдир. Бу инсонни яшаш ва маишат шароитларига боғлиқ. Уй 
ҳайвонлари ўсма касаллигига вахший ҳайвонларга нисбатан кўп дучор бўладилар. Бу 
инсон турмушида фойдаланадиган воситаларни ўсма касалликларининг пайдо 
бўлишида аҳамияти борлигини кўрсатади. Ҳаётда қўлланиладиган моддалар ичида 
кўп миқдорда кимёвий канцерогенлар мавжуддир. Яна радиоактив моддалар ва 
рентген нурлари ҳам канцерогенлик хоссасига эга. Шу туфайли ўсма касалликларини 
илмий-техника тараққиёти билан боғлиқ деб қараб, цивилизация касалликлари 
гуруҳига киритиш лозим. 
Инсонлар орасида ўсма касаллиги кўп учрайди ва узоқ муддат давом этади. 
Инсоннинг умри ҳайвонларникидан узун ва атроф муҳитнинг омиллари узоқроқ 
муддат таьсир кўрсатади. Ер қуррасининг ҳамма қисмларида ўсма касалликлари 
ошкор этилади. Аммо турлича ҳаёт, турмуш ва овқатланиш шароитларида яшайдиган 
инсонларда у ёки бу локализацияли ўсмаларни ривожланиш тезлиги бир-биридан 
фарқ қилади. Мисол сифатида шуни кўрсатиш кифояки, Оврупа мамлакатлари 
ағолиси орасида меьда ва ўпка саратони, Хиндистон аҳолиси орасида эса жигар 
саратони Билан касалланганлар кўп учрайди. Ҳозирги даврда саноат жихатдан 
ривожланган ҳамма давлатлар аҳолилари ўртасида ўсма касаллиги ва шу касалликлар 
туфайли содир бўладиган ўлимлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Буни 
касалликларни диагностика усуллари такомиллашганлиги ҳам аҳоли орасида 
қариганлар сонининг кўпайиши билан изоҳлаш мумкин. Ҳозирги маьлумотларга 
қараганда Дуне аҳолисининг 6,6 млн. Ҳар йили ёмон хоссали ўсма касалликлари 
Билан хасталанади ва шулардан 4,3 млн, нафари шу касалликдан ўлиши маьлум. Ўсма 
касалликлари аҳоли ўриасидаги ўлим сабабларини миқдори бўйича (ҳамма ўлимнинг 
15-23% 
ўсма касалликларига тўғри келади) юрак-томир касалликларидан кейин 
иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳар 100000 аҳолидан ёмон хоссали ўсма 
касаллигидан ўлганлар АҚШда 176, Японияда 125,3 тани ташкил этади. Ўсмалар 
Билан касалланиш, касалланганлар орасида ўлимни ниҳоятда юқорилиги бу 


286 
касалликларни ўрганиш табобатнинг асосий муамоларидан бири эканлигини 
кўрсатади. 
Ўсма тўқимаси бошқа тўқималардан фарқи қандай деган савол туғилади. Ўсма 
ҳужайралари ўсиш ва кўпайиш хоссалари бўйича, нормал ҳужайралардан ҳам 
патологик жараёнларга учраган ҳужайралардан ҳам фарқ қилади. Пролефератив, 
яллиғланиш, гиперплазия, регенерация ва шуларга ўхшаш жараёнларда ҳужайраларни 
тезлик билан кўпайиши ошкор қилинади. Аммо бу ҳужайраларда ҳужайраларни 
кўпайиши организмнинг бошқарувчи тизимлари таьсирида давом этади. Ўсма 
ҳужайралари эса бу механизмларга бўйсинмасдан кўпаядилар. 
Ўсманинг иккинчи асосий хусусияти жужайра атипиклигидир. Атипиклик 
деганда ўсма ҳужайраларини тузилишини, функцияларини, кўпайишини ва 
дифференция қобилиятини ҳамда уларда кечадиган моддалар алмашувини нормал 
ҳужайралардан фарқли жиҳатлари тушунилади. Ўсма ҳужайраларини нормал 
ҳужайраларда учрамайдиган Янги хоссаларга эга бўлишига анаплазия дейилади. (ана-
акс пласис яратиш) Анаплазия номи остида ўсма ҳужайраларини эмбрионал 
ҳужайраларга хос бўлган тузилиш холати назарда тутилади. Ўсма ҳужайраларида 
морфологиқ биокимёвий, гистокимёвий ва антиген атипизмларини фарқ қилинади.
Морфологик атипизм ҳужайра ва тўқима даражаларида намоён бўлади. Ўсма 
ҳужайралари шакллари, ўлчамлари ва тузилишига кўра оддий ҳужайралардан фарқ 
қилади. Бундай ҳодисани ҳужайра атипизми дейилади. Одатда ўсма ҳужайралари 
қайси тўқимадан ривожланишига қарамай, ўша тўқиманинг нормал ҳужайраларидан 
нисбатан йирик бўлади. Атипизм кучли ифода этилган ўсма тўқимасининг тузилиши 
соддалашади ва айнан шу типли ҳужайралардан иборат бўлади (шундай холат ёмон 
хоссали ўсмаларда яққол кўринади). Ўсма ҳужайралари ултра-структура аломатлари 
билан ҳам оддий ҳужайралардан фарқ қилади, уларда рибосомалар сони нисбатан кўп 
бўлади, уларни цитоплазмада жойлашиши бошқачароқ бўлади, митохондрияларни 
шакллари ва ўлчамлари ўзгаришга учрайди, уларда цитохромоксидизанинг фаоллиги 
камаяди. Ўсма ҳужайраларида ядролари йириклашади, цитоплазманинг нисбий 
миқдори озаяди, уларнинг мембраналарини тузилиши ўзгаради. Бундай ҳужайраларда 
энергетик захиранинг кўп хиссаси ўсиш ва кўпайиши жараёнларига сарф этилади. 
Уларда мембрана сатҳи нисбатан катта, ҳужайра орасидаги алоқалар заиф бўлади. Шу 
туфайли моддаларни ҳужайралар мембраналаридан ўтиши, ҳужайраларни 
озиқланиши, мембраналарни атроф муҳитининг қитиқловчи таьсирини қабул қилиш 
қобилияти соғлом ҳужайраларникидан фарқ қилади. 
Тўқима атипизми ўсма ривожланаётган тўқиманинг тузилишининг 
(
ҳужайралар Билан ҳужайра аро модданинг ўзаро муносабатини) ўзгаришини 
ифодалайди. Строма ва паренхимасининг тузилишига кўра нормал тўқимадан озроқ 
фарқ қиладиган ўсмаларга гомотипик ўсмалар дейилади. Ўсмада тўқима атипизми 
кучли бўлган ҳолда гистологик текширишлар вақтида уни қандай тўқимадан 
ривожланаётганини аниқ айтиш мумкин бўлмайди. Бундай ўсмаларга гетеротипик 
ўсмалар дейилади. 
Биокимёвий атипизм деганда ўсма ҳужайраларда моддалар алмашувини 
нормал моддалар алмашувидан фарқ қилиши тушунилади. Ўсмаларнинг ҳар хил 
турларида кечадиган алмашув жараёнлари бир-биридан фарқ қилади. Аммо улар 
ўртасида умумий қонуниятлар борлигини ошкор этиш мумкин. Ўсма ҳужайраларида 
тўқима нафаси ферментларининг (цитохромоксидаза, каталаза) фаоллиги нисбатан 
пастдир. Шу туфайли ўсма ҳужайраларида карбонсувларни оксидланиши анаэроб 
йўли (гликолиз) оксигенли шароитда кечадиган алмашувга нисбатан устун туради. 
Маьлумки ўсма ҳужайраларида холестерин, гликоген ва нуклеин кислоталар оддий 
соғлом ҳужайраларникига қараганда кўпдир. Ўсма ҳужайранинг биокимёвий 


287 
ўзгаришлари гистокимёвий усулларда ҳам яққол кўринади. Турли ўсмалар 
гистокимёвий аломатларига кўра ҳам нормал тўқималардан, ҳамда бир биридан фарқ 
қилади. Буни қуйидаги мисолларда кўриш мумкин. Простата безининг 
ҳужайраларида кислотали (нордон) фосфатаза ва носпецифик экзонуклеаза 
ферментларини фаоллиги юқоридир. Шу бездан ривожланган ўсма (саратон) 
ҳужайраларида юқорида айтилган ферментларнинг фаоллиги янада ортади. Меьда 
ости безининг ташқи секреция ҳужайраларидан ривожланган саратони 
ҳужайраларида эстеразаларнинг фаоллигида ҳам шундай ўзгаришлар аниқланади. Ҳар 
бир ўсма ҳужайраларнинг гистокимёвий аломатларини диагностик аҳамияти 
мавжуддир. 
Ўсма тўқималарида организмнинг иммунодогик реактивлигига таьсир кўрсата 
оладиган антигенлар ошкор этилган. Ўсмани иммунологик атипизми ана шу 
антигенларга боғлиқ. Ҳозирга қадар ўсма ҳужайраларида 5 ҳил антигенлар 
аниқланган. Улар қуйидагилар: 1. Канцероген моддаларнинг таьсиридан юзага келган 
антигенлик-канцероген модданинг таьсири билан ҳар хил ҳайвон турларида, ҳатто 
айни бир ҳайвоннинг ҳар хил тўқималарида юзага келган антигенлар бир биридан 
фарқ қилади; 2. Вирусларнинг иштироки билан юзага келган ўсма антигенлари-
онкоген вируслар таьсирида ҳар хил ҳайвон турларида пайдо бўлган антигенлар ўз 
таьсирларига кўра бир биридан фарқ қилади; 3. Трансплантацион изоантигенлар, 
булар трансплантация этилган организмнинг антигенларига ўхшаш бўлади; 4. 
Эмбрионал антигенлар – эмбрионал тараққиёт даврида организмнинг тўқималарида 
бўладиган антигенлар. Уларни бир неча турлари аниқланган: Л- фетопротеин (жига 
рва эркакларнинг жинсий безларини эмбрионал саратони), Л2- фетопротеин (болалар 
нейробластомаси, ёмон хоссали лимфома), карциноэмбрионал антиген (ичакларнинг 
ва меьда ости безининг саратони) кабилар атрофлича ўрганилган; 5. 
Гетероантигенлар-органоспечифик антигенлар, аммо бу антигенлар ўсма 
ривожланаётган орган ва тўқималарга мувофиқ келмайди. Масалан, жигар саратони 
билан хасталанганларда махсус (специфик) буйрак антигенлари, буйрак саратони 
билан касалланганларда эса жигар антигенлари аниқланган. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish